назарова гулнора тренинг 2019

Sana01.01.1970
Hajmi
#253757
Bog'liq
назарова гулнора тренинг 2019


“Тасдиқлайман”
Самарқанд таянч тиббиёт
коллежи директори
_________Ғ.Ж.Хужамуродов
“_____”____________2019й
Коллеж психологи Назарова Гулнора томонидан тайёрланган “Шахс фаоллигини оширишга қаратилган” тренинг машғулот


Д А С Т У Р И


Сана: 22.01.2019 йил
Ажратилган вақт: 1 соат





Машғулот номи

Ажратилган вақт

Кутилган натижа

I

Кириш қисми.

10 дақиқа



Гуруҳ тингловчиларини пассив ҳолатдан юқори даражага кўтариш, ўзига бўлган ишончини ошириш ва гуруҳни фаоллаштириш




Танишув: “Мен кимман” машқи.

II

Асосий қисм.

Диққатни бир жойга тўплаш, инсонларга таьсир кўрсатиш ва таьсирни қабул қилишни шакллантириш.

1

Эмоционал машқ. “Сизнинг хаётдаги урнингиз” машки.

15 дақиқа

2

Жисмоний машқ. “Мевали салат” машқи.

10 дақиқа

Гуруҳнинг гуруҳ сифатида шаклланганлигини аниқлаш, кайфиятини кўтариш

3

Интилектуал машк.“Сиз синчков ёки кузатувчи инсонмисиз” машқи ўтказилади.

10 дақиқа

Гуруҳда сичковлиги шаклланганлигини аниқлаш.

III

Якунловчи қисм.

10 дақиқа



Бир-бирига тилаклар ва баҳо бериш орқали гуруҳни бирдамлигини ошириш.
Гуруҳда илиқ иқлимни яратиш.






Самимий тилак.”Дори дармонсиз бир кун” Гуруҳнинг фикр-мулоҳазалари тингланади, бир-бирига комплимент қилиш сўралади.(Cмайликчаларга)




Иштирокчиларнинг фикри суралади.

5 дақиқа

Таклифлар олинади.



_ Тренинг қоидалари:_____________________



  1. Ўнг қўл қоидаси.

  2. Ягона микрафон қоидаси.

  3. Шу ерда ва ҳозир қоидаси.

  4. Сир сақлаш ёки махфийлик қоидаси.

  5. Қатъий интизом қоидаси.

  6. Фикрни биринчи шахс томонидан билдирилиши қоидаси.

  7. Шахсни баҳоламаслик қоидаси.

  8. Ихтиёрийлик қоидаси.

  9. Регламент.

  10. Аниқлик қоидаси.



Тренинг мақсади: Гурухда соғлом психологик мухитни яратиш ва гуруҳни жипслаштириш.
Вазифалари:
1) Гуруҳда жипслик ва аҳилликни таминлайди
2) Фахр, ғурур, армон уялиш афсусланиш ҳисларини уйғотган ҳолатда фаолиятга таьсир кўрсатади
3) Инсонларда таьсир кўрсатиш ва таьсирни қабул қилишни шаклантириш
Кутилаётган натижалар:
1. Гуруҳда жипслик ва аҳилликни яхшилаш.
2. Иштирокчиларни кайфиятини кўтариш ижобий фикрларини ривожлантириш.
3. Гуруҳда соғлом психологик муҳитни яратиш.
К И Р И Ш:
Тренингда қоидалар бузилганда албатта жазолаш ҳам бор эканлигини огоҳлантирамиз. Жазолар шеър, ашула, мақол, тилак ва рақс орқали бажарилади.

Тренингни кириш қисмида танишиб олиш учун “Мен кимман” машқидан фойдаланилади. Бу машқ учун қутича ичида тингловчилар сонидан келиб чиқиб, сифат ва фазилатлар ёзилган қоғозчалар тайёрлаб олинади. Тренингнинг ўнг қўл қоидасига амал қилган ҳолда тренернинг ўнг томонида ўтирган иштирокчидан бошланади. Иштирокчи қутичадан битта сифат ёки фазилат ёзилган қоғозчани олади ва ўнг томонидаги иштирокчига қутичани узатади, шу зайлда қутича айланиб чиқади. Олинган қоғозчани хеч кимга айтмасдан, кўрсатмасдан фақат ўзи ўқийди ва давом эттиришга тайёрланиб туради. Бошладик дегач, қоғозчани биринчи олган иштирокчи ўз исмини айтиб, сифатни ўқийди ва давом эттиради.


Масалан: мен омадман, чунки......
Танишиб олингач, тренинг машғулотнинг асосий қисмига ўтилади.

Асосий қисмда

  • Эмоционал машқ. “Сизнинг хаётдаги урнингиз” машки.

  • Жисмоний машқ -“Мевали салат” машқи

  • Энтилектуал машк.“Сиз синчков ёки кузатувчи инсонмисиз”

машқларидан фойдаланилади.

Эмоционал машқда “Сизнинг хаётдаги урнингиз” машқидан фойдаланилади. Бунда барча тингловчилар иштирок этади.
Матн:
Тренер томонидан 3 та савол берилади. Берилган саволга ҳаёлингизга келган биринчи ҳайвонни айтинг, саволларга кўп ўйламай жавоб беринг.
Тренер ушбу савол 3 маротаба такрорланади.
Учта хайвоннинг номи айтилади.
Хайвонлар сизнинг позиция буйича танлаган ҳаётдаги ўрнингиз.
Мисол учун: Йўлбарс, От, Сигир,

Жисмоний машқ“Мевали салат”деб номланади ва у қуйидагича ўтказилади:
Барча иштирокчилар айлана бўлиб ўтирган ҳолда ўнг қўл қоидасига амал қилиб, ўзлари ҳоҳлаган мевалардан бирининг номини айтади. Учинчи кишидан сўнг иштирокчи биринчи мевани такрорлайди. Шу тариқа кетма-кетликда барча иштирокчилар биттадан мевани номини айтади.
Масалан: 1) олма; 2) узум; 3) банан; 4) олма; 5) узум; 6) банан.......
Тренер томонидан “Мевали салат” деб бошлаб берилади ва иштирокчилар ўринларини алмашадилар. Ҳеч ким қолиб кетмаслиги, ҳамма жойини ўзгартириши керак бўлади. Шу пайтда тренер томонидан битта стул олиб қўйилади. Иштирокчилар ўрин алмашганларида битта иштирокчига ўрин етмайди ва у ўртада қолади ҳамда битта мевани номини ёки мевали салат деб айтади. Агар битта мева номи айтилса, масалан: олма дейилса, фақат олмалар ўрин алмашишади, агар мевали салат дейилса, яна ҳамма ўз ўринларини алмашадилар. Машқ шу тарзда давом эттирилади. Агар бир иштирокчи 3 марта ўртада қолса, ёки ўрин алмаштирмаган иштирокчи аниқланса жазоланади. Жазо иштирокчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади, яъни шеър, қўшиқ, рақс, мақол ва х.к.

Энтилектуал машк. “Сиз синчков ёки кузатувчи инсонмисиз” машқи.”деб номланади. Бунда бир иштирокчи чақирилади ва уйин бошланади.
Иштирокчи хона ташқарисига чиқиб туради ва белгиланган вақт оралиғида бажара олиш учун яна хонага таклиф этилада.
Сўнгра хар бир иштирокчи чақирилади ва унга ҳам машқ мазмуни тушунтирилади. Вақт берилади ва тренер томонидан кузатилади. Белгиланган вақт оралиғида бажара олса, яхши. Агар бажара олмаса жазоланади.
Жазо иштирокчиларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади, яъни шеър, қўшиқ, рақс, мақол ва х.к.

Якуний қисмда

Иштирокчилар бир-бирларига самимий тилак айтадилар. Бир-бирларига комплимент қилишади. Гуруҳда илиқ иқлим пайдо бўлади. Тингловчилар фикр-мулоҳазалари тингланади. Машғулот якунланади.


Иштирокчиларларнинг фикрлари сўралади. . .
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling