1-maruza

Sana01.01.1970
Hajmi
#256254
Bog'liq
1-maruza



2-3 мавзу Донли экинларни умумий тавсифи. Кузги ва бахорги дон 
экинлари биологияси.
Режа : 
1. донли экинларнинг аҳамияти екин майдонлари хосилдорлиги, гурухларга 
бқлиниши
2. донли экинларнинг ривожланиш даврлари, бу даврларга таъсир этувчи 
омиллар
3. кузги дон экинлари ахамияти ва биологик хусусиятлари 
4. кузги дон экинларининг қишга чидамлилиги, чиниқиш фазалари
5. кузги дон экинларининг нобуд бўлиши ва кураш чоралари. 
6. бахорги дон экинлари биологияси
7. экин майдонлари хосилдорлиги бахорги дон экинлари бу даврларни ўтишига 
тасир этувчи омиллар
8. дон экинларини ўсиш ва ривожланишини бошқариш усуллари.
Дон экинлари аҳамиятига кўра ер шарида энг қимматбахо ва энг зарур озиқ-овқат 
маҳсулотларини етиштириб берадиган ўсимликларнинг катта гуруҳи ҳисобланади. Дон 
экинлари асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланган дон ва ѐрма етказиб беради. Дон 
экинларининг донидан ун тайѐрланади. Бу ундан эса нон ва нон маҳсулотлари 
тайѐрланади. Ғалла дони экинларининг дони юқори каллорияли озиқа бўлиб 
чорвачиликни омихта ем, дағал ва ширали озиқа билан таъминловчи энг муҳим соҳа 
бўлиб ҳисобланади. Бундан ташқари ғалла дон экинларининг дони саноатда қайта 
ишланиб крахмалл, спирт ва бошқа бир қатор маҳсулотлар олинади. Демак дон экинлари 
саноатнинг энг муҳим хом ашѐси бўлиб ҳисобланади. Дончилик қишлоқ хўжалигининг 
энг муҳим тармоғидир. Экин майдони жиҳатидан ҳам дон экинлари ер юзида бошқа 
қишлоқ хўжалик экинлари орасида биринчи ўринни эғаллайди. Дунѐ бўйича 1 миллиард 
гектардан ортиқроқ ерга экин экиб, дехқончилик қилинади. Шу экин майдонларининг 70 
фоиздан ортиқроқ қисмига дон экинлари экиб ўстирилади.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришилгандан кейин дон етиштиришни 
кўпайтириш, мамлакат аҳолиси, ҳалқ хўжалигининг донга бўлган талабини республикада 
етиштирилган дон ҳосили ҳисобига қондириш бўйича бир қатор амалий ишлар 
бажарилди, фармонлар, қонунлар қабул қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин экин майдонлари 
таркибида катта ўзгаришлар содир бўлди. Асосий экин ғўза ҳамда ем-хашак экинлари 
майдонлари қисқартирилди ва бошоқли дон экинлари майдонлари кескин оширилди. 
Республикамизда 4,3 млн гектар суғориладиган, 730 минг гектар лалмикор экин 
майдонлари бор. Ўзбекистон Республикасида бошоқли дон экинларини етиштириш 
бўйича маълумотлар жадвалда келтирилган. 


Ўзбекистон раҳбариятининг ғалла мустақиллигини узил кесил ҳал қилиш
борасидаги 
саъйи-ҳаракатлари, 
олимларнинг 
навга, 
уруғчилиқка 
эътибори, 
дехқонларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли республикамизнинг ғалла хирмони 
йилдан йилга юксалиб бормоқда.
Мамлакатимиз бўйича 1991 йилда 770 минг гектар ерга ғалла дон экинлари экилган 
бўлиб, ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 12 центнерни, ялпи ҳосили эса 900 минг тоннани 
ташкил қилган. 1995 йилда мамлакатимиз бўйича 1 млн 372 минг гектар ерга дон 
экинлари экилган бўлиб, гектаридан ўртача 19 центнердан ҳосил олинган, ялпи ҳосил 2 
млн 382 минг тонна бўлган. Мамлакатимиз бўйича 2000 йилда 1 млн 182 минг гектар ерга 
дон экинлари экилган бўлиб, ўртача ҳосилдорлик гектаридан 27 центнерни ташкил этган
ялпи ҳосил эса 3 млн 140 минг тоннадан ортиқ бўлган. Мамлакатимиз бўйича 2010 йилда 
1 млн 375 минг гектар ерга дон экинлари экилган бўлиб, ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 
43,7 центнерни ташкил этган, ялпи ҳосил эса 6 млн тоннадан ортган.
Мамлакатимизнинг суғориладиган ерларида ўртача ҳосилдорлик гектаридан 50 
центнерга етказилди. Бир қатор илғор хўжаликлар гектаридан 70-80 центнер ва ундан
юқори ҳосил етиштирмоқдалар.
Келажакда мамлакатимизда дон етиштиришни кўпайтириш, асосан ҳосилдорликни 
ошириш, экинлар ўстиришнинг мукаммаллашган технологияларни ишлаб чиқиш ва уни 
жорий этиш ҳисобига амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling