13- mavzu

Sana01.01.1970
Hajmi
#260167
Bog'liq
13- mavzu

Хива Хонлигида ҳарбий бошқарув ва қўшин тузилиши



Режа:

1.Хива хонлигида ҳарбий бошқарув.
2.Ихтисослаштирилган гуруҳ
3.Чор Россияси мустамлакачилик даврида Хива хонлиги
Хива хонлигида ҳарбий бошқарув.
Хива хонлиги қўшин (черик)и доимий отлиқ ва пиёдалар, уруш вақтларида йиғилувчи ёлланма навкарлар ҳамда камдан-кам ҳолларда йиғилувчи кўнгилли аҳоли вакилларидан ташкил топган. Отлиқ ва пиёдалар алоҳида ўнлик, юзлик, минглик ва ўн мингликлардан иборат ҳолда ўнбоши, юзбоши, мингбоши, ва саркардалар томонидан бошқарилган.
Ўз навбатида қўшин бир қанча ихтисослаштирилган гуруҳ ёки қисмлардан ташкил топган. “Сўзавул” (ҳарбий айғоқчи гуруҳ), “қоровул” (қўшиндан анча илгари сафда юрувчи ва душман қўшинини дастлаб кўриб хабар етказувчи, тунда хавфсизликни таъминловчи қисм), “чаповул” (тез ҳаракатланувчи ва душманга илк ҳужум қилувчи қисм), “ҳировул” (олдинги илғор сафда ҳаракатланувчи хабарчи қисм), “эровул” (дастлабки синов ҳужумини қайтарвчи қисм), “ўнг бўйранчи ” (ўнг томон таянч қисм), “Сўл бўйранчи” (чап томон таянч қисм), “яровул” (ўртада ҳаракатланувчи ва душман қўшинини ёриб кирувчи қисм), “тўпчи”, “милтиқчи” (мерганлар), “шамхалчи”, “туғчи” (хонлик рамзини олиб юрувчи гуруҳ), “карнайчи”, “сарҳанг” (қальа атрофига истеҳкомлар қуриш, хандак қазиш, ёв йўлини тўсиқлар барпо этиб тўсиш ишлари билан шуғулланувчи қисм), “катовул” (қалъаларни таъмирлаш ва мудофаа иншоатларининг ҳолатини яхшилаш фаолияти билан шуғулланувчи қисм) каби қисмлар шулар жумласидандир. Ушбу қисмлар аксарият ҳолларда юзликлардан иборат тарзда ҳаракатланган. Қўшин қисмларини бошқариш бошқа ташкилий масалалар ҳам қисмлар бўйича ҳам ҳал этилган.
Хива қўшинининг миқдори ҳақида манбаларда турлича фикрлар билдирилган. Олиб борилган юришлар ва мудофаа жанглари ҳақидаги маълумотларни таҳлилий ўрганган ҳолда хулоса сифатида айтиш мумкинки, Хива ХУ1-ХУШ асрлар, шунингдек Х1Х асрнинг охирига қадар яъни Россия билан сулҳ тузилгунча ўртача 30-50 минг кишилик қўшин йиғиш имкониятига эга бўлган. Масалан, Ҳожи Муҳаммадхон ҳокимиятни бошқарган даврда биргина Али Султоннинг қўшини 40 мингга яқин бўлган. Х1Х асрнинг иккинчи ярмида туркман ёвмут қабиласи билан бўлган жангда хонликда 17 минг отлиқ ва 3400 пиёда қўшин йиғилган. Хива хони Муҳаммад Раҳимхон 11 томонидан келтирилган маълумотларга қарагнда, рус босқинига қарши мудофаа жангида 45000 навкар қатнашган.
Мамлакатда амалга оширилиши лозим бўлган ҳар бир юриш олдиндан режалаштирилиб, давлат ва жамоат арбобларидан иборат кенгаш муҳокамасида маъқуллангач амалга оширилган. Одатда қўшин сони, таркиби ва унга бошчилик қилувчи саркардалар билан боғлиқ масалалар ҳарбий ҳаракатларнинг мавқеи ва доирасидан келиб чиққан ҳолда ҳал этилган. Йирик юришлар олдидан қўшин хон фармонига мувофиқ тайёргарлик босқичидан ўтган, унда навкарлар ва отлар кўздан кечирилган, сараланган. Бошқа ҳолларда навкарларнинг хизматга яроқлилиги бевосита бошлиқлар томонидан текшириб борилган.
Одатда қўшин ҳарбий машғулотлар билан мунтазам шуғулланиб борган. Саркардани тайинлашда унинг ҳаётий тажрибага эгалиги ва сиёсий, ҳарбий соҳадан хабардорлигига алоҳида эътибор берилган. Асосан мансабдор шахслар саркарда этиб тайинланган. Улар ҳарбий ҳаракат чоғида ўз ваколати доирасида фармойиш бериш ҳуқуқига эга бўлиб, ўзига бириктирилган қўшин ёки қисм ва вазият ҳақида хонга маълумот бериб турган. Манбаларда келтирилишича, мингбоши ва юзбошилар хон ёрлиғига биноан лавозимга тайинланган ва озод этилган. Мингбоши айрим ҳолларда юзбошини лавозимга тайинлаш ҳуқуқига эга бўлган.
Манбаларда хонликнинг умумий қўшинига бошчилик қилувчи олий ҳарбий қўмондон ҳақида икки хил фикр мавжуд. Баъзи манбаларда нақиб олий қўмондон сифатида келтирилса, иккинчи бир манбада ясовулбоши лавозимида келтирилади. Бизнинг фикримизча, олий ҳарбий қўмондон нақиб бўлган. Ясовулбоши эса хавфсизлик ишлари билан шуғулланган.
Навкарлик хизматининг аниқ муддати белгиланмаган бўлиб, умрбод адо этилган ва вазифа отадан ўғилга мерос тариқасида ўтган. Ундан озод қилишнинг белгиланган тартиби мавжуд бўлиб, хон ва тегишли масъул мансабдор шахс томонидан кўриб чиқилиб ҳал этилган.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling