2-maruza

Sana01.01.1970
Hajmi
#260256
Bog'liq
2-maruza



2-маъруза: 
Ҳаракатлар стратегияси – Ўзбекистон миллий тараққиёти 
янги босқичининг асослари. 
Режа: 
2.1.Мустақил Ўзбекистон Миллий тараққиёт моделининг ишлаб 
чиқилиши 
2.2.Тараққиётнинг инновацион модели. 
2.3.Ўзбекистон ижтимоий иқтисодий сиёсий ривожланишининг илмий 
методологик асослари ва устувор йўналишари. 
2.4.Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантиришнинг 
“Ҳаракатлар стратегияси” -миллий тараққиётимизнинг янги босқичи. 
Таянч сўзлар: “Ривожланиш”, “Стратегия” , “Консепция” Инновацион 
ривожланиш инсон манфаатлариғоя, назария, концепция, фуқаролик 
жамияти,
Бугунги глобаллашув даврида жаҳон миқёсида чуқур молиявий-иқтисодий 
инқироз давом этаётган, рақобат тобора кучайиб бораётган кескин бир 
шароит дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурларига 
ўзгартиришлар киритишни объектив заруратга айлантирди. Ўзбекистонда 
ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида 
мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўли ҳар томонлама таҳлил қилинди. 
Давлатимизни барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш, олиб 
борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш мақсадида, 2017–2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ишлаб 
чиқилди[2; 32-б.]. 
Ушбу Стратегияда давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш, 
қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, 
иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани 
ривожлантириш, 
хавфсизлик, 
миллатлараро 
тотувлик 
ва 
диний 
бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий 
руҳдаги ташқи сиёсат юритиш каби масалалар тараққиётимизнинг асосий 
йўналишлари сифатида белгилаб олинди. 
Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини 
янада мустаҳкамлаш мақсадида миллий иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни 
модернизация 
қилиш, 
таркибий 
ўзгаришларни 
амалга 
ошириш, 
инвестициялар таркибини такомиллаштириш йўли билан вилоятлар, шаҳар 
ва туманларнинг иқтисодий муаммоларини ечиш, ҳудудларни босқичма-
босқич ривожлантириш, ҳар бир шаҳар ва туманни пухта ўйланган режа ва 
лойиҳалар асосида барқарор тараққий эттириш, фаолият юритмаётган саноат 
корхоналарига инвестициялар киритиб, уларга қайтадан жон бағишлаш, 
ишсизликни камайтириш, ялпи бандликни таъминлаш ишларини амалга 
оширишни долзарб вазифа сифатида белгиланган. 
Одатда ЯИМга аҳоли ҳаёт даражасининг кўрсаткичи сифатида қаралади. 
2017 йилда мамлакатимиз бўйича ЯИМ 249 триллион 136,4 миллиард сўмни 
ташкил этди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўсиши бўйича Тошкент шаҳри 


(108,0 фоиз), Андижон вилояти (106,7 фоиз) ва Қорақалпоғистон 
Республикаси (105,7 фоиз) яхши натижаларга эришишди. Сирдарё вилоятида 
ялпи ҳудудий маҳсулот (97,7 фоиз) ўтган йилдагидан камайиб кетди. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Халқаро валюта 
фонди маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички 
маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон дунё рейтингида 187 мамлакат ўртасида 
134-ўринда турибди. Ваҳоланки, бу қувонарли кўрсаткич эмас. Агар аҳоли 
сонининг ошиб бориши ва ҳар бир кишининг товарлар ва хизматларга бўлган 
талаби ошиб боришини ҳисобга олсак, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни 
жадал ривожлантириш ўта жиддий ва долзарб ҳаётий муҳим масала эканлиги 
ҳаммага аён бўлади. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз Президенти Шавкат 
Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш 
тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма 
мажлисидаги нутқида: “Истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling