marketing

Sana01.01.1970
Hajmi
#260665
Bog'liq
marketing



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
 
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ 
 
 
 
“Маркетинг, маҳсулотларни стандартлаштириш ва 
сертификатлаштириш” кафедраси 
 
 
“МАРКЕТИНГ”
ФАНИДАН 
 
МАЪРУЗА МАТНЛАРИ 
Тузувчилар: проф. Ғуломов С.С. 
 к.ўқ. Расулова М.Т. 
Тошкент-2013


МУНДАРИЖА 
Кириш. 

1-мавзу. Маркетинг ва унинг ривожланишини асосий боскичлари. 5 
2-мавзу. Маркетинг тамойиллари, вазифалари, функциялари ва 
турлари. 
20 
3-мавзу. Маркетинг фаолиятини ахборот билан таъминлаш. 
30 
4-мавзу. Маркетингни таркибий тузилиши ва уни бошкаришни 
ташкил этиш. 
43 
5-мавзу. Маркетинг дастури. 
52 
6-мавзу. Стратегик ва тактик режалаштириш, маркетинг назорати. 64 
7-мавзу. Бозор коньюнктурасини тадкик этиш ва башорат килиш. 
73 
8-мавзу. Бозор сегментацияси ва харидорлар турлари. 
82 
9-мавзу. Товар ва товар сиесати. 
95 
10-мавзу. Нарх ва нарх сиесати. 
108 
11-мавзу. Сотиш сиёсати. 
116 
12-мавзу. Коммуникация сиесати. 
130 
“Маркетинг” фанидан тест саволлари 
145 
Атамалар лугати 
164 
Фойдаланилган адабиетлар руйхати. 
175 
 
 
 
 
 


Кириш 
Бозор муносабатларининг равнак топишида, эркин ракобат ва ахоли
турмуш фаровонлигини таъминлашда маркетинг фаолияти мухим ахамият касб 
этади. 
Маркетинг-бозорда вужудга келадиган иктисодий муносабатларни 
фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чикариш хамда реализация 
килиш муаммоларини комплекс, системали ечиш услубларини бозорда вужудга 
келадиган узгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табакали ендошиш, 
ракобатдош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни ишлаб чикаришни 
ташкил этиш, коньюнктурани урганиш ва башорат килиш хамда таъсирчан 
рекламани ривожлантириш масалаларини урганишни уз олдига максад килиб 
куйгандир. “Маркетинг” фани корхоналарни (фирмаларни) бозорда иктисодий 
максадларга эришиш куроли (яъни фойда оладиган бозорлар хиссасига 
эришиш) сифатида карашга алохида эътибор беради. 
Маркетинг фани ракобатни, истеъмолчи хулк-атворини, товарни сифати, 
унинг ракобатдошлиги, рагбатлантиришни, рекламани ва бозорни чукур 
урганади. 
Маркетинг бу нафакат фалсафа, фикрлаш тарзи ва иктисодий тафаккур 
йуналиши, балки айрим фирма, компания ва бутун иктисодиет буйича амалиет 
фаолияти хамдир. 
Америка ва бошка барча хорижий давлатлар адабиетларида келтирилган 
маркетинг таърифида, маркетинг концепциясининг бош тамойили-бу 
истеъмолчига каратилгандир, яъни “айрим шахслар ва ташкилотлар эхтиежини 
кондиришга” каратилгандир. 
Кискача айитганда, маркетингни ижтимоий асосини инсонлар эхтиежини 
кондиришдан иборат деса булади. 
Иктисодиет, бизнес ва тижорат сохаси буйича тайерланаетган 
мутахассисликлар учун маркетинг курси, бозор фаолиятини методологик 
асосларини ургатадиган асосий фандир. Маркетинг энг аввало, уни 
урганувчиларни узига бозор фаолиятини тизими сифатида жалб этади. У 
корхоналарни бозордаги харакати ва холатини ургатади. Маркетинг-бу фаол 
ассортимент сиесатини, нарх, олди-сотди, реклама, истеъмолчиларни урганиш, 
томонлар билан муносабатларга киришиш, тижорат таваккалчилигини 
урганадиган фандир. 
“Маркетинг” фани кенг киррадаги олий маълумотли иктисодчиларни
шакллантирадиган асосий мутахассислик фанлардан бири хисобланади. 
Маркетингнинг бош вазифаси талабаларга маркетингни асосий услубларини
хамда тамойилларини ургатишдан иборатдир. 


Мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида 2005 
йилда иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим устувор масаласи – этиб бозор 
ислохотларни чувурлаштириши ва иқтисодиётни янада эркинлаштришдан 
иборат
1
.
Маркетинг фанидан Багиев Г.Л., Котлер Ф., Данченок Л.А.лар томонидан 
дарсликлар, ўқув қўлланмалар, ўқув-услубий қўлланмалар яратилган. Уларда 
маркетинг элементларини тўлиқ жараёнлари, товар, нарҳ, сотиш, коммуникация 
сиёсатлари кенг ёритиб берилган. Мамлакатимизда Жалолов Ж., Солиев А., 
Носиров П., Абдуллаева Ш., Қосимова М., Юсупов М.лар томонидан маркетинг 
фанига тааллуқли ўқув қўлланма ва дарсликлар чоп этилган.
Ушбу маъруза матнидан “Маркетинг” таълим йўналиши бўйича 
бакалавриат соҳасида таълим олган Ҳасанов С. “Корхонада маркетинг 
стратегияси”, Мирҳамидов И. “Корхоналар фаолияти учун маркетинг 
страетгиясини ишлаб чиқиш”, Қодиров Ў. “Товар ишлаб чиқариш бўйича 
маркетинг фаолиятини ташкил этиш”, Шарипов И. “Маркетинг концепцияси ва 
уни корхоналар фаолиятига татбиқ этиш”, Жабборов А. “Маркетинг 
фаолиятини стратегик режалаштириш”, Хайитбоев О. “Корхонада маркетинг 
фаолиятини ташкил этиш”, Раҳимжонова И. “Корхонанинг товар сотиш 
фаолиятида маркетинг элементларидан фойдаланиш” мавзуларида битирув 
малакавий иши ёзишда кенг фойдаланган. Шунингдек, магистратура 
йўналишида Толибжонова Қ. “Корхонада товар ишлаб чиқариш бўйича 
маркетинг фаолиятини ташкил этиш”, Умурзоқова К. “Маркетинг фаолиятини 
режалаштириш” 
мавзусида 
магистрлик 
диссертацияси 
тайёрлашда 
фойдаланган. 
1
И.А.Каримов, “Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, 
мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир”. Узбекистон Республикаси Президентининг 
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ 
сўзи, 2005 , 29 январь, 20 сон. 



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling