1-март Гиёхвандлик баёни

Sana01.01.1970
Hajmi
#264749
Bog'liq
1-март Гиёхвандлик баёни


Тасдиқлайман
Мактаб директори___________Х Маткаримова
Беруний тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 40- умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг йиғилиш баёни
1-март 2021 йил Қизилқалъа ОФЙ
Йиғилиш раиси: Х Маткаримова
Котиби: ММИБДЎ З Собурова
Йиғилишда: Қизилқалъа ОФЙ раиси Ж Каражанов, Қизилқалъа ОФЙ профилактика инспектори подполковник Б Мансуров, Мактаб директори Х Маткаримова , мактаб хамшираси О Шерманова , 65 нафар юқори синф ўқувчилари 19 нафар ўқитувчилар қатнашди.
Йиғилиш кун тартибида:
1. ”1- Март-гиёхвандликка қарши кураш куни” - ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларининг олдини олиш тўғрисида
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Х Маткаримова сўзга чиқиб йиғилиш иштирокчиларига ташриф буюрган мехмонларни таништириб ўтди ва мактабда ”1- Март-гиёхвандликка қарши кураш куни” куни ўтказилаётганлигини, бугунги кунда мухтарам Президентимиз томонидан ёшларга жуда катта эътибор берилаётганилигини , хамда ёшларимиз учун уларнинг униб ўсишлари учун барча шароитлар мухайё эканлигини шундай тинч ва осуда диёрда яшаётган ёшлар бугунги кунда дунёдаги ёшлардан кам эмасликлари хақида гапириб сўзни худуд профилактика инспектори подполковник Б Мансуровга берди. У ўз сўзида ўқувчилар гиёхванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини яратишлари кераклигини ва мактаб ўқувчиларининг озодалиги , сарамжон- саришталиги , дарсларга ва тўгарак машғулотларига ўз вақтида қатнашиши , кечалари сандирақлаб юрмасликлари ҳақида , гапирди. Шунингдек айрим ўғил болаларни хали ёш бўлишларига қарамасдан ўзларини захарлаётганликларини сигарета в нос чекиш каби зарарли одатларга ўрганиб бораётганлигини ва мактаб ўқувчиларининг бундай ишларга аралашиб қолмасликлари кераклигини ўқувчилар иложи борича ўзларини зарарли оқбатлардан холи қилиб оилада хам уйда хам соғлом мухитни яратишлари кераклигини қолаверса бундай зарарли одатлар организмнинг ўсишига , ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини буни тўғри тушунмаган ўқувчилар ўзларини йилдан йилга захарлаб бораётганлигини айтиб бугунги йиғилишдан олган таъсуроотларини оилада ота – оналарига ака укаларига хам айтиб ўтишлари , тушунтиришлари кераклигини уқтирди .
Шундан сўнг сўзни Қизилқалъа ОФЙ раиси берди Ж Каражановга ўз сўзида юртимизгда соғлом фикрлайдиган , ўзини зарарли одатлардан асрай оладиган кундалик тартибларга бўй сунадиган ва доимий ўзини озода тутадиган ёшлар нихоятда қадрланишини ,улардан катта –катта олимлар чиқишини айтиб хозирги вақтдаги ёшларнинг вазифаси хақида ва уларнинг ота-она олдидаги мажбуриятлари хақида шапириб ўтди .Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб хамшираси О Шерманова сўзга чиқиб ўқувчиларнинг мактабдаги одоб-аҳлоқлари,дарсларга мунтазам қатнашишлари,тўгарак машғулотларига ўз вақтида қатнашишлари , уйда хам оилада хам соғлом мухитни яратиш кераклиги , ахлоқсизлик ва бошқа зарарли иллатлар бизнинг ўзбек фарзандларини менталитетларига хам тўғри келмаслиги ҳақида гапириб ўтди.
Музокара учун мактаб ЎИБДУ Д Копжасаров сўзга чиқиб, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш барча шароитлар мухайё эканлигини , мактабда фан ва спорт тўгараклари мунтазам равишда ўтказилаётганлигини шулардан ва устозлардан тарбия олиб давлатимизнинг корига ярайдиган , хамма хавас қиладиган , зарарли одатлардан холи йигит қизлар бўлиб етишишларини тилади.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан
қарор қабул қилади:
1. Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Х Маткаримова , худуд профилактика инспектори подполковник Б Мансуровнинг маърузалари ахборот учун қабул қилинсин.
2.Бугунги ўтказилган йиғилиш барча ўқувчиларга ҳулосалар чиқариб олишлари ва зарарли одатлар билан шуғулланмасликлари уқтириб ўтилсин.
3.Барча синф раҳбарларига ўз ўқувчилари билан бугунги ўтказилган йиғилишни тарбиявий соатларда, маънавият соатларида қайта ишлаш вазифаси юклатилсин.
4.Барча синф раҳбарларига ўқувчиларнинг мунтазам дарсларга қатнашишларини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. Мактаб директорининг маънавий –маърифийишлари бўйича ўринбосари З Собурова ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тўгарак машғулотларини ўз вақтида ва мунтазам ўтказиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш директор ўринбосари Д Копжасаров зиммасига юклатилсин


Баёнлаштирди З Собурова
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling