MASOFA


Download 261.36 Kb.
Sana01.04.2021
Hajmi261.36 Kb.
#265335
Bog'liq
MASOFA
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ESHQOBILOV pressed, АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ESHQOBILOV pressed, 7. Эшқобилов 31.01.2020, 3.Эшкобилов ТДПУ 24 АПРЕЛЬ, интеграция, бугалтерия, 2 slides, Эшкобилов С. Авлонийга, АКТ компетентность, Masofaviy talim MAQOLA Eshqobilov, ipoteka, informatsionniy list ofb 1617181442, bolim vazifalari, Договор Ипотека- Утвержденный) (2)

"Менинг фикрим" жамоавий мурожаатлар порталида Ўзбекистонда онлайн олий таълим тизимини жорий этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
"Хорижий онлайн таълим платформалари бўлмиш — "Coursera", "Edx" ва "UdaCity" тизимлари каби юртимизда ҳам онлайн олий таълим дастурини яратишни таклиф қиламан. Дастур ягона сайт орқали талабаларни чегарасиз қабул қилади. Онлайн таълим тизимини ҳам бирор университетга қиёсласак, унга "UzBridge" онлайн унивeрситeти деб ном қўйсак бўлади", дейилади мурожаат матнида.
Шунингдек, мурожаатда таъкидланишича, давлат онлайн таълимни тамомлаган ёшларни ишга жойлаш ёки иш топиб бериш мажбуриятини ўз бўйнига олмайди. Бу тизимни тамомлаганлар ўзлари мустақил ҳаракат қилиб, билимига яраша иш топади. Улар бирор ташкилотда ишламаслиги мумкин, лекин ўзининг шахсий фаолиятини бошлаш ҳаракатида бўлади. Ҳаётда озгина қийинчиликка учраса, дарров четда чиқиб ишлашга чоғланавермайди, имкон ва йўл қидиради.
Муаллифларнинг айтишича, онлайн таълим дастурида дарслар фақат интернет (таълим портали) орқали видео, текст, китоб шаклида амалга оширилади. Ҳар бир фандан шу соҳанинг етук мутахассислари шартнома асосида жалб қилиниб, дарс ўтади. Таълимнинг бу турига талабалар онлайн тест синовлари орқали қабул қилинади. Ўқиш тўлов шартнома асосида амалга оширилади.
Онлайн таълимда ортиқча қоғозбозлик ва сарф-харажатлар камаяди. Барча жараёнлар, ҳужжатлар, топшириқлар электронлаштирилади. Талаблар қатъий қўйилиб, таълим сифати алоҳида назорат қилинади.

Ўзбекистонда масофадан ўқитишнинг инновацион технологиялари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори таълим тизимини тубдан яхшилашга, халқаро стандартлар даражасида кадрларни тайёрлаш мазмун-моҳиятини тубдан қайта кўриб чиқишга янги туртки бўлди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, мамлакатимизда таълимнинг замонавий шакллари ва технологияларини жорий этиш, таълим соҳаларинииқтисодиёт тармоқларига йўналтирилганлигини ва мутахассисларни тайёрлаш соҳаларини кучайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, олий таълим тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш, уларни замонавий ўқув ва илмий лабораториялар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи 2017-2021 йилларда олий ўқув тизимини комплекс ривожлантириш Дастури тасдиқланди.
Шу билан бирга, ҳали ҳам таълим тизимида, айниқса, ўрта ва олий таълим соҳасида ечимини кутаётган бир қанча муаммолар мавжуд. Биринчидан, Ўзбекистонда таълим соҳаси хизматларига қониқтирилмаган талаблар мавжуд. Бу аҳоли сони ўсиб бораётган бир пайтда таълим муассасаларининг моддий-техник база ва ўқитувчилари сони чекланганганлиги билан боғлиқ. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига кўра, 2017 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг фақат 9% қабул қилинган. Натижада, 27 мингга яқин талаба хорижий таълим муассасаларида ўқиш учун жўнаб кетган. Иккинчидан, Ўзбекистонда Олий таълим муассасаларининг асосий қисми Тошкент шаҳрида жойлашган, шунинг учун узоқ ҳудудлардаги фуқароларнинг уларда ўқиш имкони мавжуд эмас. Учинчидан, чет эл олий ўқув юртларининг замонавий курслари ва дастурлари фуқароларимиз учун қимматлик қилади. Бу каби муаммолар фақат Ўзбекистонда мавжуд эмас. ЮНEСКО маълумотларига кўра "... бутун дунёда таълим олиш истагида бўлганлар сони таълим муассасаларидаги ўринлар сонига нисбатан кўп ва таҳминларга кўра, 2025 йилга келиб талабалар сони 165 миллиондан яна 98 миллионтага ошади".
Жаҳон амалиётида бу каби муаммоларни ҳал қилиш учун ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш асосида электрон таълим (e-learning) ва масофавий ўқитиш имкониятларидан фойдаланиб келинмоқда. Агар илгари баъзи университетлар электрон таълим ва масофавий ўқитишнинг алоҳида элементларини таклиф қилган бўлсалар, охирги 6-7 йил давомида оммавий равишда ОООК технологиялари ёрдамида тақдим этилмоқда. Оммавий очиқ онлайн курс (инглиз тилидан МООС – Massive Open Online Course) масофавий таълим шаклларидан бири бўлиб, Интернет орқали эркин кириш ва электрон таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив қатнашиш имконини берувчи оммавий ўқув курсларидир. Ўқув курсининг анъанавий материаллари, жумладан, видео, ўқиш ва уй вазифаларига қўшимча тарзда оммавий очиқ онлайн курслар талабаларга, ўқитувчилар ва ассистентлар жамоаларини яратиш ва қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган интерактив форумларида қатнашиш имконини беради.
Оммавий очиқ онлайн курслар 2008 йилда масофавий таълим соҳасида пайдо бўлди, лекин 2012 йилдаCoursera, Udacity ва Udemy каби лойиҳалар биринчи инвестицияларни жалб қилгандан кейин чиндан ҳам машҳур бўлди. ОООКнинг дастлабки веб-сайтлари (масалан, Udacity) асосан эркин фойдаланиш концепцияси (очиқ контент)ни тарғиб қилди. Кейинчалик сайтлар тўлиқ ёки қисман бепул таълим олиш имкониятини қолдириб, пулли контентга ўтишди. Баъзи платформаларда ўзларининг ҳусусий контентлари (таълим материаллари) мавжуд эмас, аммо улар дунёнинг етакчи университетлари билан келишган ҳолда улардан контент олишади. Олинган ўқув материалларини ўқувчилар учун қулай, тизимли тартибда ўз платформаларида жойлаштиришади.
Мисол учун, энг машҳур платформалардан бири Coursera дунёнинг 150 дан ортиқ етакчи олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади (1-жадвал) ва талабаларга жаҳоннинг етакчи олий ўқув юртларининг онлайн курсларини таклиф этади. Кўпгина талабаларга таълим олиш учун жуда қулай механизм бўлгани учун улар оммалашган ва талаб юқоридир.

Download 261.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling