3-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#268821
Bog'liq
3-мавзу

  • 3-МАВЗУ: : ТАБИИЙ - ИҚЛИМ ОМИЛЛАРИНИНГ ЙЎЛ ҲОЛАТИГА
  • ВА АВТОМОБИЛЬ ҲАРАКАТ ШАРОИТИГА ТАЪСИРИ
  • РЕЖА:
  • Йўл тузилмасига табиий-иқлим омилларининг таъсири.
  • 2. Йўл пойининг намлик-иссиқлик ҳолати. Йўл қопламасининг кўтарилиб қолиши.
  • 3.Йўл қопламасининг устки юзасининг ҳолатлари ва йил даврлари бўйича ҳаракат шароити.
  • 4. Автомобилнинг йўлининг деформация ва бузилишлари. Табиий омиллар ва автомобиллар таъсиридан йўл тузилмалари деформацияланиш жараёни.
  • 5. Қопламанинг емирилишини аниқлаш.
  • Таянч сўзлар: Табиий-иқлим, йўл ҳолати, деформация, бузилишлар, ҳаракат шароити, турғунлик, қоплама нуқсонлари, ёриқлар, транспорт юкланмалари, қоплама сифати транспорт-эксплуатацион кўрсаткичлар.
  • Иқлим ва об-ҳаво табиат факторларининг асосий қисми бўлиб, йўлнинг транспорт-эксплуатацион кўрсаткичларига, автомобилларнинг ҳаракат режими ва ҳаракат хавфсизлигига ҳамда уларнинг ишлаш қобилиятига ўз таъсирини кўрсатади. Автомобиль йўлари турли хил таъсирлар ва табиий омиллар остида ишлайди. Бу таъсир этувчилар икки хил кўринишда бўлади.
  • 1. Йўл пойи ва тўшамасини мустаҳкамлик ва хизмат муддатига таъсири;
  • 2.Йўлнинг қоплама юзасида бўладиган ўзгаришлари, ғилдирак билан қопламани илашиш хусусиятларини пасайишига олиб келади.
  • Тўшама конструкцияларига таъсир этувчи асосий намликлар:
  • -Атмосфера сувлари, қоплама ёриқлари, йўл ёқасига сингадиган, қатнов қисми ва йўл ёқаси бирлашадиган ерларида;
  • -қоплама усти, кюветларда туриб қоладиган сувлар;
  • -ер ости сувлари, айниқса ер юзасига яқин сувлар;
  • -буғ шаклидаги, иссиқ қатламлардан совуқ қатламларга ўтиб юрувчи сувлар.
  • Йўл пойининг мустаҳкамлиги ва турғунлиги, асосан ундаги сув иссиқлик режимига боғлиқ. Сув иссиқлик ҳолати деб, йўл пойини турли нуқталарида температура ва намликни даврий ўзгаришларига айтилади.
  • Сув иссиқлик режими йўл иқлим зоналари хусусиятларига қараб фарқланибгина қолмай автомобиль йўлларининг жойлашуви, яъни йўл пойи конструкциялари кўтарма ёки ўймадан ўтишга, атмосфера ёғинларига, музлаш чуқурлигига ва бошқа факторларга боғлиқ, агар бу кўрсаткичларнинг ўзгариши чегарадан ўтса, йўл пойи ўз мустаҳкамлигини ва турғунлигини йўқотади, у ҳолда кескин ҳаво температуранинг ўзгариши ва намликни ортиши сунъий иншоотларни қуриш зарурлигини кўрсатади.
  • Атмосфера ёғинлари ёмғир ва қор кўринишида бўлиб, сув ўтказмайдиган қопламадан йўл ёқасига оқиб, сўнг ён қиялик ён ариқларга тушади. Агар ёмғир жадал ёғса йўл ёқаси ва ён қияликларни ювиб, ён ариқлардан тошиб оқади ва йўл пойига шимилади, йўл пойини ва тўшамасини намлигини оширади.
  • Йўл пойининг сув-иссиқлик ҳолати ойлар бўйича ўзгариш графиги:
  • 1 — қишдан олдинги давр; 2 ва 3 — музлаш ва қишки даврдаги бир хил тегишли ҳолати; 4 и 5 — баҳорги эриш вақти ва грунтни қуриш даври; 6 —ёзги тенг тақсимланган ҳолати; I—V, XI, XII — йил ойлари; Е —йўл конструкциясининг эластиклик модули ; / — музлашдан кўтарилиш; W — грунтнинг нисбий намлиги; z — музлаш чуқурлиги
  • Бўйлама қиялиги бўлган йўлларда оқимни таъсири кучайиши эвазига йўл тўшамасининг чети ва йўл ёқасининг ювилиши, улардан сув оқиб ўтган жойларда кўтармани ювилиши рўй беради.
  • Қуёш таъсирида грунтга шимилган сувлар юқорига қараб ҳаракатланади, бу эса ўз навбатида йўл пойини кўтарилишига, тўшамани бузилишига сабаб бўлади.
  • Шунинг учун йўлларни қуриш жараёнида юзаси мустаҳкамланади ва сув қочирувчи ариқлар қурилади. Ўймаларда сув атроф жойлардан оқиб келади, бу йўл ёқасини ювиб, сурилиш ҳосил қилиши мумкин.
  • Қиш вақтида грунт ғовагини тўлдирувчи сув музлаганида ҳажми ошади ва йўл пойини шиширади, бу ҳолат йўл пойида музлашдан кўпчиш, эригандан сўнг бузилишларни юзага келтиради.
  • Йўл пойи грунтини музлашдан кўпчиши ёки ҳажмини рухсат берилгандан ошиши йўл тўшамасини бузилишига олиб келади.
  • Йўл пойини юқори қисми грунтини намланиши сув ўтказмайдиган йўл тўшамасини пастки юзасида буғ ҳолатдаги сув билан намланишларни юзага келтиради. Музлаш даражаси чуқур бўлган жойларда йўл тўшамасининг кўтарилиб қолишига олиб келади.
  • Йўл тўшамасининг капиляр ва конденсатцияланган сувлар билан намланишдан сақлаш ва йўл пойи турғунлигини таъминлаш учун унга буғ ва сув ўтказмайдиган қатлам қурилади. Органик материал билан ишланган ёки синтетик материаллар кўринишидаги қатламлар сувни капилярлар орқали кўтарилишига ва йўл пойини юқори қатламида ҳамда йўл тўшамасида йиғилишига қаршилик қилади. Йўл тўшамасини сув-исссиқлик тартибини яхшилашга қаратилган ишлар йўл тўшамасини қуриш даврида амалга оширилади. Масалан: дренаж, иссиқлик ўтказмайдиган қатлам ва бошқалар.
  • Сув қочирувчи иншоотлар асосан қуритиш ва йўл тўшамасини сув-иссиқлик тартибини яхшилашга мўлжалланган, пойини қуриб бўлгандан сўнг йўл тўшамаси билан бирга қурилади. Уларга дренаж ва иссиқлик ўтказмайдиган қатлам, шунингдек қумли дренажли қатламни қуритиш учун дренажлар киради. Йўл пойини қуришда асосий масала – йўлга оқиб келувчи сувни қабул қилувчи иншоотлар қатори кўринишида юза сув қочирувчи системани яратиш ва уларни яқин сув ҳавзаларига олиб бориш. Юза сув қочирувчи система таркибига ўймалардаги ва баландлиги 1,5 м гача бўлган кўтармалар бўйлаб қурилган ён ариклар, ён томонда қазилган резервлар, ўймаларда тоғ ён бағри ариғлари, ботқоқликни қуритиш учун ариқчалар, сувни йўлдан олиб сув ҳавзасига қуювчи ариқлар, тоғ йўлларидаги лотоклар ва бош. киради.
  • Айрим сув қочирувчи иншоотлар йўл пойини қуришгача ишни бошлаши керак. Шунинг учун кўтармани қуриш резерв ва ариқларни қазишдан бошланади.
  • Чуқур дренажларни ўтказишдан асосий мақсад – йўл пойи тагидаги грунт сувлари сатҳини шундай чуқурликкача тушириш керакки, пасайтирилган грунт сувларини сатҳидан капилляр сувлар йўл тўшамасига етиб чиқмаслиги учун капилляр сувларни кўтарилиш баландлиги ҳар хил грунтлар учун ҳар хил бўлади. Дренаж қувурларини 2,5 – 3 м чуқурликка ётқизиш керак.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling