269-модда. Ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммаларига тузатиш киритиш


Download 24.98 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi24.98 Kb.
#1262697
Bog'liq
Документ Microsoft Word


269-модда. Ҳисобга олиш учун қабул қилинган солиқ суммаларига тузатиш киритиш
Илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммасига қуйидаги ҳолларда тузатиш киритилиши лозим:
1) товарлардан (хизматлардан) келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2) улар бузилганда ёхуд қонунчиликка мувофиқ ваколатли орган томонидан, улар йўқлигида эса солиқ тўловчи томонидан белгиланган табиий камайиш нормаларидан ортиқча йўқотилган тақдирда. Ушбу банднинг қоидаси фавқулодда ҳолатлар (табиий офат, ёнғин, авария, йўл-транспорт ҳодисаси ва бошқа шу каби ҳолатлар) муносабати билан товарларнинг бузилишига ёхуд йўқотилишига нисбатан татбиқ этилмайди;
(269-модда биринчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактуралар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда;
(269-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4) солиқ тўловчи мақомини йўқотганда (ёки солиқ тўлашдан озод қилинганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) ушбу товарлар солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки бепул фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида сақланганда.
(269-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 5-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича ушбу Кодекс 267-моддаси биринчи қисмининг 1 — 4-бандларига мувофиқ илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинмаган солиқ суммаси келгусида улардан солиқ солинадиган айланма учун фойдаланилган ҳолларда тузатилади (ҳисобга олинади).
(269-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси бундай тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги ўн икки ой ичида олинган товарларнинг (хизматларнинг) солиқ суммаси қайта тикланиши лозим бўлган товар-моддий захиралар қолдиқларига тўғри келадиган қиймати асосида аниқланади.
Асосий воситаларнинг объектлари, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар бўйича тузатиш киритилиши лозим бўлган солиқ суммаси ушбу Кодекснинг 270-моддасида назарда тутилган тартибда қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган, ушбу объектларнинг баланс қийматига тўғри келадиган, илгари бу объектлар бўйича ҳисобга олинган (ёки уларнинг қийматига киритилган) солиқ суммасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 270-моддаси.
Илгари бундай товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинган миқдордаги, асосий воситаларга, кўчмас мулк объектларига ва номоддий активларга нисбатан эса уларнинг қайта баҳолаш ҳисобга олинмаган ҳолдаги қолдиқ (баланс) қийматига мутаносиб миқдордаги солиқ суммалари тикланиши лозим.
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ солиқ базасига тузатишлар киритиш амалга оширилганда, харидор етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча (ёки тузатилган) ҳисобварақ-фактура асосида у томонидан илгари ҳисобга қабул қилинган солиқ суммасига тегишли тартибда тузатиш киритиши керак.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 257-моддаси.
Солиққа тузатиш киритиш суммаси кўрсатилган объектларнинг баланс қийматини оширишга (ёки камайтиришга) тааллуқли бўлади ёхуд фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган харажатлар (ёки даромадлар) таркибига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товар реэкспорт божхона тартиб-таомилига жойлаштирилганда ва ушбу товарнинг импорти чоғида солиқ тўловчи томонидан тўланган солиқ суммаси унга божхона тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда қайтарилганда, солиқ тўловчи ҳисобга ўтказиладиган солиқ суммасига ўзига қайтарилган солиқ суммаси бўйича тузатиш киритади (уни камайтиради).
(269-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳисобга олинган солиқ суммасига тузатишлар киритиш ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар юзага келган солиқ даврида амалга оширилади.
Download 24.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling