3 – Маъруза: Бирламчи ва иккиламчи электр таъминот манбалари


Download 0.92 Mb.
bet1/7
Sana24.11.2020
Hajmi0.92 Mb.
  1   2   3   4   5   6   7

3 – Маъруза: Бирламчи ва иккиламчи электр таъминот манбалари.
Режа:
1. Электр энергия манбалари

2. Электр энергия манбаларининг телекоммуникация ҳамда алоқа тизимларидаги ўрни

3. Бирламчи ва иккиламчи электр таъминот манбалари

4. Қайта тикланувчи ва қайта тикланмайдиган энергия манбалари


1. Электр энергия манбалари

Алоқа корхоналарини электр энергия билан таъминлашда, аввал унинг электр таъминоти қурилмаси ишлаб чиқилади. Электр таъминоти қурилмасини ишлаб чиқишда асосий техник кўрсаткичлар талаб қилинади.

Электр таъминоти тизимларини ҳисоблашда, техник кўрсаткичлари билан биргаликда қўйидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади:


  1. Лойиҳалаштирилаётган қурилманинг вазифаси.

  2. Электр тармоғининг номинал кучланиши ва ток частотаси.

  3. Тўғриланган кучланиш ва токнинг номинал қийматлари.

  4. Ўзгармас кучланишнинг тўғрилаш оралиғи.

  5. Юкламадаги ток ва тармоқ кучланишининг ўзгариш чегаралари.

  6. Чиқиш кучланишининг рухсат этилган ўзгариш чегаралари (тўғрилагичлар ва стабилизаторлар).

  7. Номинал юкламадаги тўғрилагич ва стабилизаторлар чиқишидаги рухсат этиладиган пульсация коэффициенти.

  8. Конструктив ва эксплуатацион талаблар.

  9. Иқлимий шартлар (максимал ва минимал ҳарорат, намлик ва ўраб турган атроф мухит).

  10. Механик шартлар (вибрация, силкиниш).

Электр таъминоти қурилмаларини лойиҳалаштиришда рационал схемалар танланади, унинг кўрсаткичлари аниқланади, эксплуатацион характеристикаси, ишлаб чиқиш конструкцияси танланади, массаси, хажм ўлчамлари ва қурилманинг таннархи аниқланади.

Ўзгармас кучланиш манбаларини ишлаб чиқаришда қўйидаги лойиҳалаштириш кетма-кетлиги тавсия этилади:



  1. Қурилманинг тузилиш схемаларини қуриш (ёки блок схемалар), қурилманинг таркибини аниқлаш.

  2. Тузилиш схемаларини ҳисоблаш.

  3. Тўғрилагич қурилмасининг бошланғич ҳисоби (трансформатор, фильтр).

  4. Тўғрилагич ва фильтр схемаларини танлаш.

  5. Тўғрилагични ҳисоблаш.

  6. Фильтрни ҳисоблаш.

  7. Трансформаторни ҳисоблаш.

  8. Ишга тушириш ва ростлаш қурилмасини ҳисоблаш.

  9. Тўғрилагич қурилмасининг охирги ҳисоби.

  10. Стабиллаш схемасини ҳисоблаш.

  11. Иқтисодий арзон электр таъминоти манбаи схемасини ҳисоблаш.

  12. Бошқариш схемасини ҳисоблаш.

  13. Ташқи қурилмалар билан мослашиш схемасини ҳисоблаш.

  14. Таъминот манбаини самарадор характеристикаси ва техник параметрларини аниқлаш.

  15. Таъминот манбаини иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш.

Барча ҳисоблар қилингандан сўнг электр таъминот тизимининг тўлиқ принципиал электр схемасини элементлар рўйхати билан тузиш ва конструкторлик хужжатларини ва техник шартларини ишлаб чиқиш керак бўлади.

Телекоммуникация тизимлари электр таъминоти манбаларининг тузилиш схемалари функционал электрли, эксплуатациявий ва конструктив-технологияли талаблар асосида қурилади.

Телекоммуникация тизимларидаги электрон қурилмалар ва иккиламчи таъминот манбалар истеъмолчилари қўп ҳолларда бир неча қурилма ва блоклардан ташкил топади. Бу қурилма ва блоклар ҳар хил номиналлардаги ток ва кучланишларни талаб қилади. Шундан маълумки, таъминот манбаини қуришнинг қўйидаги уч асосий ёндашуви мавжуд:


  • марказлаштирилган электр таъминот манбаи схемаси;

  • марказлаштирилмаган ёки тақсимланган электр таъминот манбаи схемаси;

  • ҳар хил турдаги жамланган электр таъминот манбаи схемаси.

Марказлаштирилган электр таъминот манбаи схемасида (1-расм) ҳамма кучланишлар умумий битта блокда ишлаб чиқарилиб истеъмолчиларга узатилади. Бундай марказлаштирилган электр таъминот манбаи схемаси ихчамлаштирилган қурилмаларда кенг қўлланилади. Марказлаштирилган таъминот манбаи схемаси бошқа таъминот манбаи схемаларига қараганда ихчам ва иқтисодий арзон ҳисобланади. Лекин, марказлаштирилган электр таъминотида ўтказгичлардаги йўқотишлар ошади ва умумий манба орқали қурилмалар ўртасида халақитли алоқа пайдо бўлади.

Марказлаштирилмаган ёки тақсимланган электр таъминот манбаи схемасида (2-расм) алоҳида тугун ва блок қисмларини энергия билан таъминлашда шахсий таъминот манбалари қўлланилади ёки унинг қисмлари бўлган ўзгартиргичлар ва стабилизаторлар марказий тақсимлаш қурилмаси орқали ўзаро боғланган ҳолда бўлади. Тақсимланган электр таъминот манбаи схемаси афзалликлари қўйидагилардан иборат:



  • алохида тугунларнинг халақитлардан ҳимояланганлиги;

  • турли истеъмолчи қурилмалари учун юқори таъминот характеристикаларига эришиш мумкин.



1-расм. Марказлаштирилган электр таъминот манбаи схемаси.


2-расм. Тақсимланган электр таъминот манбаи схемаси.
Ҳар хил турдаги, жамланган электр таъминот манбаи схемасида (3-расм) ҳам юқорида айтиб ўтилган марказлаштирилган ва тақсимланган электр таъминот манбаи схемаларидаги жараёнлар бўлади. Бунда айрим блоклар марказлаштирилган электр таъминоти манбаидан электр энергияси билан таъминланса, қолган блоклар учун эса алоҳида қўшимча стабилизаторлар, ўзгартиргичлар ва бошқа элементлар ишлатилади.


3-расм. Жамланган электр таъминот манбаи схемаси.
Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling