3 МАВЗУ:
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ВА НОМОДДИЙ АКТИВЛАР
ҲИСОБИ (АСОСИЙ КАПИТАЛ)
Назарий қисм
Асосий воситалар— дорихона томонидан узоқ муддат давомида
хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш
ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва
ижтимоий-маданий
вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган моддий активлар.
5-сонли БҲМС «Асосий воситалар» (ЎзР АВ томонидан 20.01.2004
йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган)да асосий воситаларга ана
шундай таъриф берилган. Мазкур стандарт мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор
бошқарув ҳуқуқлари асосида хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлган
асосий воситалар ҳисоби тартиби ва услубиятини белгилайди.
Асосий воситалар таркибига бир йилдан кўпроқ
муддатда хизмат
қиладиган ёки хизмат муддатидан қатий назар ҳар бир бирлиги (тўплами)нинг
қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг эллик
баравари миқдоридан кўп бўлган (сотиб олиш пайтига) активлар киради.
Дорихона раҳбари ҳисобот даври учун буюмларни асосий воситалар
таркибида ҳисобга олиш учун уларнинг пастроқ қийматини, буни ҳисоб
сиёсатида акс эттирган ҳолда белгилаш ҳуқуқига эга.
Асосий воситалар — ҳар қандай корхонанинг, ҳар қандай тадбиркорлик
фаолиятининг моддий-техника базасидир. Аниқроғи
асосий воситалар,
бинолар, иншоотлар, машина ва ускуналар, хизмат муддати бир йилдан кўп
бўлган бошқа меҳнат воситалари ҳисобланади.
Асосий воситалар, хўжалик юритувчи
субъект томонидан улардан
келгусида иқгисодий наф олиш ишончи бўлса ва агар активнинг қиймати аниқ
белгиланиши мумкин бўлса, яъни асосий воситалар объекти фойдаланишга
қабул қилинган ва барча бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса,
актив сифатида эътироф этилиши мумкин.
Демак, асосий воситаларга қуйидаги тўртта
талабга жавоб берадиган
активларни киритишимиз мумкин:
1) қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш
ҳақининг эллик баравари миқдоридан кўп бўлиши керак;
2) бир йилдан кўпроқ муддатда хизмат қилиши;
3) хўжалик юритувчи субъект томонидан улардан келгусида иқгисодий
наф олиши;
4) ушбу активдан мустақил равишда фойдалана олиниши лозим.