3-мавзу. Хўжалик жамиятларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
Download 14.17 Kb.
|
3-мавзу казуслар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
3-мавзу. Хўжалик жамиятларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш 1. “Star-impex” АЖ ҳамда фуқаролар Қ..Холиқов, Д.Ҳасанов ва Қ.Назировлар ўртасида “Сафо” МЧЖни ташкил этиш тўғрисида 2014 йил 9 июлда таъсис шартномаси имзоланган. Таъсис шартномасида таъсисчилар МЧЖнинг устав фондини АЖ томонидан 93 825 716 сўмлик, фуқаро Қ.Холиқов томонидан 23 693 175 сўмлик, Қ.Ҳасанов томонидан 7 022 600 сўмлик, Қ.Назиров томонидан 25 723 880 сўмлик мол-мулклар киритиш орқали шакллантириш тўғрисида келишишган. МЧЖнинг таъсис ҳужжатлари 2014 йил 21 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган. Сўнгра суднинг қарори билан МЧЖнинг таъсисчиси ҳисобланган АЖ банкрот деб топилиб, унга нисбатан банкротликнинг тугатиш таомили жорий этилган. Тугатиш жараёнида АЖнинг тугатиш бошқарувчиси таъсисчилар Қ.Холиқов ва Қ.Назиров таъсис шартномасида зиммасига олган мажбуриятини бажармаганлигини аниқлаб, АЖ томонидан МЧЖнинг устав фондини шакллантириш учун киритилган мол-мулкларни кейинчалик қайтариб олишни мақсад қилиб, МЧЖни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилган. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 2. 2013 йил декабрда «Gentle» акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилди ва фаолиятини юрита бошлади. 2015 йил мартда АЖнинг таъсис йиғилишида муассисларнинг 70% дан зиёд овози билан АЖ МЧЖга айлантирилиши маъқулланди ва қарор қабул қилинди. 2016 йил март ойида АЖ ўз муассислари ва кредиторларига ушбу жамият эндиликда МЧЖга айлантирилганини ва давлат органидан МЧЖ шаклида қайта давлат рўйхатидан ўтганлигини хабардор этди. Шу сабаб таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда акциядорлар миқдори 40 тага қисқартирилганлиги ва шу туфайли қолган 11 та акциядорни ўз акцияларини қолган акциядорларга сотишлари лозимлигини маълум қилди. Ушбу хабар ва қўйилган талаблардан норози бўлган ва АЖнинг МЧЖга айлантирилишини ноқонуний деб топиш учун кредиторлар (акциядорлар) судга мурожаат қилишди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3. 2015 йил июнда “Фаррат” АЖ ва “Арева” ҚМЖ қўшиб юборилиши натижасида ваколатли давлат органининг розилиги билан “Фареват” АЖ сифатида қайта ташкил этилди. Қайта ташкил этиш масаласи “Фаррат” АЖ умумий йиғилиш иштирокчиларининг 60%, “Арева” ҚМЖда эса 75% овози билан маъқулланди ва қўшиб юбориш тўғрисида қўшма умумий йиғилишда шартнома тасдиқланди. Бироқ, “Фаррат” АЖнинг 35 % акциядорлари ва “Арева” ҚМЖнинг 20 % иштирокчилари ушбу масала бўйича қарши овоз берганликларини ва юридик шахсларни қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этиш талабларига риоя қилинмаганлигини таъкидлашди. Шу сабабдан қайта ташкил этишни ноқонуний деб топиш учун улар судга мурожаат қилишди. Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчилик хужжатлари асосида таҳлил қилинг. 4. АЖ “Свет” ни кредитори якка тартибдаги тадбиркор Фозилов 20 феврал 2014 й. почтадан жамият нотижорат ташкилот шаклида қайта ташкил этилаётганлиги ҳақида хабар олди (хабар юборилган сана - 17 февраль 2014 йил). Қайта ташкил этиш тўғрисидаги хабар маҳаллий газетада 1 февраль 2014 йилда нашр қилинган. Фозилов 17 март 2014 йилдаги жамитяга юборилган жавоб хатида, мазкур қарор барча акциядорлар томонидан бир овозда қабул қилинганлиги ҳақида исбот талаб қилди, ушбу исбот келтирилган тақдирда – мажбуриятни муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилди. АЖ “Свет” кредиторнинг мазкур талабларини асоссиз деб топиб, уни бажаришдан бош тортди. Шунда Фозилов рўйхатга олувчи органга нотижорат ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида илтимос билан чиқди. Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчилик хужжатлари асосида таҳлил қилинг. 5. 2015 йил майда “Сардор” АЖ, “Ботир” МЧЖ ҳамда давлат тасарруфидан чиқарилаётган “Жахон” корхонаси ўртасида таъсис хужжатлари имзоланди. Унга кўра “Сардор” АЖ холдинг (асосий корхона) сифатида ва “Ботир”, “Жахон” корхоналар эса шўъба корхоналар сифатида белгилаб қўйилди ва уларнинг акциялари назорат пакетлари холдинг активлари таркибига киритилди. Таъсис хужжатларига кўра “Сардор холдинг“ АЖ қатнашчилари сони максимум 2500 кишидан иборат бўлиши, холдинг акцияларининг 11 фоизига “Ботир”, 9 фоизига “Жахон” шўъба корхоналари эгалик қилиши белгилаб қўйилди ва савдо тармоғида фаолият олиб боришга келишиб олинди. Ушбу корхонани холдинг шаклида давлат рўйхатидан ўтиш учун улар ўртасида тузилган таъсис хужжатлари, энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида тўланган давлат божи ва бошқа керакли хужжатлар Адлия вазирлигига топширилди. Бироқ Адлия вазирлиги ушбу корхонани холдинг сифатида юридик шахс талабларига жавоб бермаслигини кўрсатиб давлат рўйхатидан ўтказмаслигини қайд этди. Ўзбекистон Республикасидаги мавжуд қонунчилик хужжатлари асосида таҳлил қилинг. Download 14.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling