3-мавзу. Металл конструкциялар т-тўғрисида умумий малумот


Download 109.79 Kb.
Sana27.05.2022
Hajmi109.79 Kb.
#717632
Bog'liq
4 BIK metall kons
1-laboratoriya, 2-Loboratoriya, 1649913326, Kopjursinova Maftuna 1-A2, Elektromagnit to’lqinlarining tarqalishi tezligi elektromagnit to’lqini, KORXONANING AXBOROT RESURSLAR, 1-амалий, 3-амалий, Xitoy Xalq Respublikasi 091218234301, Mustaqil ish7, 1-kurs dars ishlanmasi, 1, Psixologiya mustaqil ish, EWB ido doc, Embedded sytem security

3-мавзу. Металл конструкциялар т-тўғрисида умумий малумот.

  • Режа:
  • 3.1. Металл конструкцияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи ҳақида қисқача маълумотлар
  • 3.2. Металл конструкцияларнинг қўлланилиш соҳалари
  • 3.3. Металл конструкцияларга қўйиладиган талаблар

3.1.Металл конструкцияларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи ҳақида қисқача маълумотлар

  • Қурилиш ашёси сифатида металлдан фойдаланиш ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши, темир ва бошқа маъданлар ҳақидаги фан ва металлургия саноатининг ривожланишига боғлик ҳолда ўзига хос тарихга эгадир.
  • Табиатда металл соф ҳолда учрамайди ва инсониятнинг буюк ихтироларидан бири темир рудасидан металл ажратиб олишни ўзлаштирганидир.

Эрамиздан аввалги даврлардан бошлаб қуйма бронза ва мис Кичик Осиё, Миср, Эрон ва бизнинг ўлкамиздаги қадимий давлатларнинг саройларида, ибодатхоналарида ишлатилгани ҳақида маълумотлар бор.
Ҳиндистоннинг ҳунарманд усталари эрамиздан аввалги IY асрдаёк темир ишлаб чиқариш усулларини эгаллашган ва ўша давр учун етарлича йирик ва оғир саналган конструкциялар, деталлар тайёрлашни ўзлаштирганлар. Конструкциялар занглашга етарлича чидамли бўлган, яъни металлни тозалаш усулларини яхши билишган.
Мусулмон усталарнинг хунармандлигини кўрсатувчи далил сифатида XIII арсда Дехли шахрининг эски қисмида жойлашган Кутбиддин масжиди ховлисида ўрнатилган темир устунни кўрсатиш мумкин. Устун ўрта асрларда энг баланд ҳисобланмиш Кутбиминор минорасининг ёнига ўрнатилган.
Хитой ва Японияда X-XIII асрларда будда динининг ёйилиши натижасида кўп каватли ибодатхоналар қурилишида темир ва бронза ишлатилган. Х асрда Жанубий Хитойнинг Тяншань шаҳрида 13 каватли ибодатхона темирдан қурилган. XIII асрда Япониянинг Камакура шаҳрида ҳозирги кунгача сакланиб колган куйма бронзадан тайёрланган 15 метрлик будда ҳайкали ўша даврда металл қўйишнинг ривож топганидан далолат беради.

Металлургия саноатининг жадал ривожланиши XIX аср ўртаси ва XX аср бошига тўғри келади.

  • Шу даврда металл ишлаб чиқариш кескин ошди. Мартен ва конвертер печларида пўлат ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, XX асрнинг 40-чи йилларида айрим прокат профиллар ишлаб чиқариш жорий этилди. Қурилиш конструкцияларида чўян ўрнини пўлат эгаллай бошлади. Саноат ва жамоат биноларининг ёпмаларида учбурчак пўлат фермалардан фойдаланиш йўлга куйилди

Стропила фермаси (XIX аср)
Металларни бириктиришда пайвандлаш усулининг ихтиро этилиши қурилишда йиғиш ишларининг мукаммаллашувига туртки бўлди. Парчинлаш каби кўп меҳнат талаб қиладиган усул ўрнига осон, арзон ва тез бажариладиган пайвандлаш жорий этилди. XX аср бошида халқ хўжалигини ҳамма соҳаларида ишлаб чиқаришнинг тез ривожланиши, айниқса оғир саноат, кимёвий ишлаб чиқариш соҳаси беқиёс тез ўса бошлади, шу даврга келиб қобиқсимон металл конструкциялар нефть, нефть маҳсулотларини, газ сақлаш ва ташишда кенг жорий этилди.

3.2. Металл конструкцияларнинг қўлланилиш соҳалари

  • Маълумки, металлар ўзининг бир қанча механик хусусиятлари бўйича бошқа хилдаги қурилиш материалларидан ажралиб туради: пўлат жуда юқори мустаҳкамлик кўрсаткичига эга, турли деформацияларга-чўзилиш, сиқилиш эгилишга бир хил қаршилик кўрсатади. Бетон, ғишт ва ёғоч каби бошқа материаллар бундай хусусиятга эга эмас.

Қурилиш конструкцияларнинг бир-биридан афзаллигини бахолашда нисбий мустаҳкамлик кўрсаткичидан фойдаланилади. Бу кўрсаткич материалнинг ҳисобий каршилигини (мустаҳкамлик чегараси) унинг ҳажмий оғирлигига бўлиш билан бахоланади. Ушбу кўрсаткични аниклаймиз:
Металл учун K=2700 (9000) м;
Ёғоч учун К=130·10/0,5=2600 м;
Бетон учун К=90·10/2,2=410 м;
Ғишт учун К=30·10/1,6=187 м.

3.3. Металл конструкцияларга қўйиладиган талаблар

  • Бино ва иншоотларни лойиҳалашда металл конструкциялардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланиб, иншоотнинг конструктив ечими танланади. Металл конструкциялардан бино ва иншоотларни лойиҳалашда айрим махсус талабларга риоя қилиш керак.
  • Иншоотнинг бажарадиган вазифасига қараб амалга ошириладиган технологик жараёнга тўла жавоб бериши, ушбу вазифани бажаришда қурилмалар ишончли мустаҳкамликка, бикрликка ва устиворликка эга бўлиши лозим.

Бундай талабларни бажариш учун конструкция ва иншоотнинг рационалp схемасини танлаш, ҳисобий ва меъёрий юкларни аник белгилаш, замонавий ҳисоблаш усулларини куллаш ва металлнинг навини туьри танлашкерак бўлади. Металл конструкцияларни ишлатишда иқтисодий жихатларга ахамият бериш керак, чунки металл кимматбахо материал ҳисобланади ва уни тежамкорлик билан ишлатишга ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқдир. Қурилиш ишлари муддатини қисқартириш, конструкцияларни йиғиш ва ўрнатишда меҳнат сарфини камайтиришга эришиш катта ахамиятга эга.
Металл конструкцияларни заводларда тайёрлашда, уларни ўрнатишда замонавий тезкор усулларни куллаш ва тайёр конструкцияларни қурилиш майдончасига олиб келишда транспорт харажатларини қисқартириш керак.
Хар қандай материал каби металл конструкциялар ҳам эстетика талабларга жавоб бериши лозим, айникса, жамоат биноларида шундай талабларнинг бажарилиши муҳим ҳисобланади.
Ҳозирги кунда ва келажакда энг муҳим муаммо металл сарфини камайтириш, яoни металлни тежамкорлик билан ишлатиш бўлиб колади. Бунда мақсадга эришиш учун юқори мустаҳкамликка эга пўлатлардан фойдаланиш, энг тежамли прокатлардан ва эгиб тайёрланган конструкциялардан, самарадор конструкциявий ечимлардан фойдаланиш, олдиндан кучлантирилган конструкцияларни куллаш лозим бўлади.
Download 109.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling