18. Энегетика ва атроф мухит


Download 40 Kb.
Sana12.05.2021
Hajmi40 Kb.
#308812
Bog'liq
18. Энегетика ва атроф мухит
Хуфндан маърузалар матни, 03BupuO0i4kup6GGQAUEjcW3GlJTKwT, 1. Маъруза матн, 04-84-88 (3), 9-SINF s-i-t-d-i-1, Документ Microsoft Office Word (2), Jadidler haqqinda, to be present for teacher, to be present for teacher, Тургунбоев Сардор 654-19 семинар-4, 1, 2, Exercise 2, Документ Microsoft Word (2)

Энегетика ва атроф мухит, табиатни мухофаза килиш.

Р е ж а .


1. Электр станцияларининг атроф мухитга таъсири.
2. Табиатни мухофаза килиш чора тадбирлари.
3. Биосфера ва техника тараккиёти.
1. Электр станцияларнинг атроф мухитга таъсири.

Хар йили барча ёкилги ишлатиладиган техник воситалардан хаво ховузига (180-200)10 56 0т олтингугурт, (350-400)10 56 0т -углерод, (60-65)10 56 0 - азот, (80-90)10 56 0т углеводород ташланади.


Инсон томонидан хар йили атмосферага(350-400)10 56 0т чанг, офат лардан( туфон, ер кимирлаш, вулкон отилиш) эса бундан 10 баровар куп чанг чикариб ташланади. Хавонинг чанглиги шахар жойларида кишлокка караганда 9-10 баровар юкоридир.
Энергетиканинг тараккий этиши хам ер юзининг ифлосланишига олиб келади.
ИЭСда кулни саклаш жойи хар йили 0. 5 м 52 0 майдонни эгаллайди, шунинг учун якин кунларда шу кулни курилиш материалига айлантириш масаласини хал килиш мухимдир.
ИЭС атроф-мухитга тескари таъсири шундаки ИЭС лар катта микдорда кислородни сарфлаб атмосферага катта микдорда захарланган газ ажратади, атмосфера хавосининг t сини оширади, бундан ташкари ИЭСлар кул ва токсик чикиндиларни яратади. Бу чикиндилардан асосан кишлок хужалик махсулотлари зарар куради. ИЭС чикиндиларида радиоактив элементлар хам мавжжуд булиб, улардан энг куп яшайдигани-радий изотопи булиб, шунинг учун ИЭС атрофидаги нурланиш, АЭС атрофидаги нурланишдан юкоридир. ИЭС ва АЭС лар сув хавзаларининг хам ифлосланишига захарланишига олиб келади, чунки улар конденсаторлардан чиккан совутилган сувни сув хавзаларига куядилар. Яна бир масала ГЭСлардан окадиган сувларни тозалашдир. Хозирги пайтда ГЭСдан чикадиган сувни махсус сув тозалаш курилмаларидан утказилиб, кейин сув хавзаларига куйиш ишлари йулга куйилгандир. Сувни тозаламаслик Европадаги энг катта дарёлар Дунай ва Рейн дарёлари сувларининг ифлосланишига олиб келди.
Биосфера тушунчаси ХХ аср бошларида акад. В. И. Вернадский томонидан киритилгандир. Тирик мавжудот билан машгул булган булим -биосфера дейилади. У уз ичига курукликнинг бир кисми (литосфера), атмасфера ва тулик гидросферанинг (жахон океани) олади.
Атмосфера ёки хаво океани деб - ернинг суткали харакати оркасидан борадиган газ катламларига дейилади. Атмосфера ер юзидан бир неча минг км га таркалгандир. Атмосферанинг умумий тула огирлиги тахминан (5-6)10 515 0 Т тенг, бу ернинг млн дан бир кисмини ташкил этади. Атмосферанинг жуда катта вертикал узунликга таркалишига карамай унинг асосий огирлиги ердан 5 км паст каватларга тугри келади.
Курук атмосфера таркибига:азот (79 - 80%)кислород (19-20 %), аргон углекислий газ ва бошка элементлар-1% атрофини ташкил этади. Бундан ташкари атмосферада сув буги ва бошка аралашмалар мавжуддир. Атосфера ернинг хаддан ташкари совуши ва исишдан саклайдиган химоя кавати вазифасини бажаради.


2. Табиатни мухофаза килиш чора тадбирлари.

Хаво таркиби аста секинлик билан узгаради лекин бу узгаришни кайтариб булмайди. Йилдан йилга атмосферадаги углекислий газ микдори ошиб кетмокда, утган юз йилликда 15% , яъни 360 млрд т. ни ташкил этса, ООН хисобига кура 2000 йилда бу 50% ташкил этган, бу хаддан ташкари органик ёкилги электр станция, саноатда ва транспортда куп ёкилганлигини билдиради. Урмонларнинг куп микдорда кесилиб, йукотилиши хам катта зарар келтирокда, чунки дарахтлар углекислий газни олиб, кислородни атмосферага чикаради. Бундан ташкари океан юзини нефт озукалари катлами билан ифлосланиши, экин майдонларининг камайиши хам шу огир холатларига олиб келмокда.


Сув хавзаларининг ифлосланган иссик сувлар билан захарланиши сунъий сув хавзаларининг купайтирилиши, ер юзининг кул, олтингугурт, хар хил каттик зарралар каби колдиклар билан копланишга олиб келмокда. Хозирги вактда жахон океанининг кариб --- % нефть катлами билан копланган, бу хол нефть кудукларининг шикастланиши, танкерларнинг аварияга учраши окибатида содир булмокда.
Кишлок хужалигидаги зараркунандаларни йукотиш хар хил захарли моддалардан фойдаланиш хам сув хавзаларини, ер юзини захарлашга олиб келмокда.


3. Биосфера ва техника тараккиёти.

Бутун ер юзида бир йилда ишлаб чикариладиган электр энергия Куёш томонидан ерга узатиладиган энергиянинг 3-5% ташкил этиши керак. Хар йили ёкилги ёкилганда 10-13 млрд т. кислород атмосферадан сарфланади, 1та БОИНГ самолёти Париждан Нью-Йоркга учганда 35 т кислород сарфлайди ва шунча 35 т захарли моддаларни атмосферага ташлайди. 1та автомобил 1000 км юрганда 1та инсон 1 йилда истеъмол киладиган кислородни сарфлайди. Агар шу холда кетаверса 50-100 йил ичида озод кислород кисми атмосферага 23. 3 масса бирликдан17 масса бирлигига тушиши мумкин, бу инсон саломатлиги учун жуда хатарлидир. Айникса атмосферадаги олтингугуртнинг купайиши тирик мавжудот ва усимликларга катта зарар етказмокда.


Шу зарарларни камайтириш учун техника тараккиётидан фойдаланиб, табиатга, экологияга хам таъсир курсатадиган ёкилги турини кашф этишга харакат килинмокда. Бу ёкилги - метанол деб аталиб метил спиртидир. Бу спиртни тошкумир, охактош ва табиий газдан олинади, ёкилганда узидан чикарган газлари хавони бензинга караганда жуда кам ифлослантиради.
Биосферанинг захираларни, атроф мухитни мухофаза килиш масаласини тулик хал килиш учун энг аввало олимларимиз экология бузилишининг инсоннинг аклан ва жисмонан ривожланишига таъсирини урганишлари лозимдир, факат ана шу холдагина улар етказилаётган зарарга тугри бахо бериб биладилар ва бу зарарни бартараф килишга астойдил киришадилар.


Фойдаланилаётган адабиётлар:
1. Веников В.А. Введение в специальность. М. Энергоатомиздат, 1990 г.
2. Мелников Н.А. Телесигнализация и телеуправленияю М.Энергия ,1987 г.
3. Журавлев В.Г.Энергетика в современном мирею М.Энергия ,1986 г.
4. Шпильрайн Э.Э. Энергетика. Проблемы и перспективы. М.Энергия,1986 г.
5. Веников В.А. Транспорт энергий М.Знание, 1986 г.
Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling