4 – боб пул муомаласи, пул массаси ва пул агрегатлари


Download 28.42 Kb.
bet1/4
Sana24.03.2023
Hajmi28.42 Kb.
#1290204
  1   2   3   4
Bog'liq
пул массаси ва пул агркгатлари


4 – БОБ
ПУЛ МУОМАЛАСИ, ПУЛ МАССАСИ ВА ПУЛ АГРЕГАТЛАРИ



4.1. Пул муомаласи тушунчаси ва таркиби




Пул муомаласи товар ишлаб чиқаришга асосланган ҳар қандай иқтисодиётнинг, жумладан бозор иқтисодиётининг ҳам асосий элементларидан бири ҳисобланади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, уни айрибошлаш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнлар пул иштирокида юз бериб, товар ишлаб чиқариш циклининг ибтидоси пул билан бошланиб, унинг интиқоси ҳам пул билан якунланади. Ёки, иқтисодиётнинг барча бўғинларида юз бераётган объектив иқтисодий муносабатлар албатта пул иштирокида амалга оширилади.
Иқтисодий субъектлар ўртасида пул орқали амалга ошириладиган иқтисодий муносабатлар пул муомаласи дейилади. Пул юз бераётган иқтисодий муносабатларда иштирок этар экан, у доимий ҳаракатда бўлади, янгиланиб туради ва мунтазам такрор айланади. Иқтисодий жараёнларни амалга оширишда пулнинг маълум даврдаги ҳаракатлар йиғиндиси пул айланмасини ташкил этади.
Нақд пул муомаласи нақд пул орқали амалга ошириладиган иқтисодий муносабатлар бўлиб, бунда иқтисодий субъектлар ўртасидаги ўзаро товарлар ва қимматли қоғозлар олди – сотдиси, кўрсатилган турли маданий ва маиший хизматлар, суғурта, коммунал тўловлари, нақд пулда кредитлар олиш ва қайтариш, лотерея билетлари ҳарид қилиш, корхона ва ташкилотлар томонидан ишчи ва хизматчиларга нақд пулда иш ҳақи тўлаш ҳамда бошқа мажбурий тўловлар амалга оширилади.
Шунингдек, нақд пул муомаласи давлат бюджетининг нақд пулда шаклланадиган ва тақсимланадиган қисмини ҳам ўзида мужассамлаштиради. Ушбу жараён, бир томондан аҳоли ва якка тадбиркорларнинг бюджет олдидаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни амалга ошириш жараёнларини, иккинчи томондан эса давлат бюджети томонидан аҳолига нақд пулда пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни амалга ошириш жараёнларида ўз аксини топади.
Нақд пул айланмаси эса нақд пулларнинг маълум даврдаги ҳаракатлар йиғиндисидан иборат бўлиб, у нақд пул муомаласидаги нақд пуллар ҳаракатидан ташқари пул муомаласини ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлар йиғиндисини ҳам ўз ичига олади. Нақд пулларнинг айланмаси ва унинг таркибий қисмларини қуйидаги параграфда батафсил кўриб чиқамиз.



Download 28.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling