4-Mavzu: Dunyoviy va diniy madaniyat Dars rejasi


Download 28.91 Kb.
bet1/4
Sana26.03.2022
Hajmi28.91 Kb.
#615561
  1   2   3   4
Bog'liq
4 uzb..
yuklama

4-Mavzu: Dunyoviy va diniy madaniyat
Dars rejasi:
1.O`rta asrlarda ijtimoiy-siyosiy va madaniy hayotdagi keskin wzgarishlar.
2.İudaizm – mustaqil diniy tizim.
3.Masihiylik ta`limoti Sharqning falsafiy tafakkuri mahsuli sifatida.

Замонавий маданиятни айрим мутахассислар техника, электрон ёки ахборот маданияти деб атайдилар. Бундай муносабат хозирги маданиятда фан ва техниканинг ўрни мухимлигини кўрсатади. Замонавий фан қадимги ёки ўрта асрлардаги фандан тубдан фарқ қилади. Илгарилари фан дунёни қандай бўлса шу ҳолида, унга даҳил қилмай ўрганар эди. Ҳозирги фан билиш, яратиш, иҳтиро қилиш, лойиҳа тузиш каби жараёнларни ўзида мужассамлаштиради ва инсон ақл-заковати ёрдамида ҳал бўладиган муаммоларга эътиборни жалб этади. Бугунги кунда илмий ҳақиқатни очиш билан бирга инсоннинг эҳтиёж ва манфаатларига мос келадиган имкониятларни топиш фанда устувор бўлмоқда.


Фан ва маданиятдаги янги йўналиш шаклланишининг бошланиши Ғарбда Уйғониш даври (XIV-XVI асрлар) билан боғлиқ. Уйғониш даври Европа маданияти тараққиётида мухим давр бўлиб, мутлақо янги маданият босқичини бошлаб берди. Шахарларнинг кўпайиши, Европада ички ва ташқи савдонинг вужудга келиши, хунармандчиликнинг ривожланиши Европа маданиятида янги йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Қисқа вақт ичида моддий маданият ва технологиялар ўзгариб, кўплаб мухим илмий кашфиётлар қилинди. Буюк географик кашфиётлар дунёнинг диний манзарасини ўзгартирди, ақлий ва иқтисодий худудни кенгайтириб жаҳон савдосини вужудга келишига сабаб бўлди. Антик давр меросини ўрганиш янги фалсафий йўналишлар пайдо бўлишига туртки бўлиб инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мутлақо ўзгача андоза ва мезонлар шаклланди.
Янги давр – фан, техника тараққиёти нафақат дунёни, одамларни фикр тарзини ҳам ўзгартиради.
Жамиятда «гуманизм» деб номланувчи янги ғоя шаклланди. Бу ном инсон хақидаги янги дунёвий фандан келиб чиққан бўлиб, илгариги «илохият хақидаги фанни» аста-секин сиқиб чиқарди. Инсонпарварлик ғояси қуйидаги хусусиятларга эга:

  1. Табиат қонунларини - «табиий-мувофиқ» тамойили асосида ғайри табиий кучларни қўшмасдан тушунтиришга асосланиш;

  2. Инсонни ҳаёт маркази қилиб олиш (антропоцентризм) - инсонга мавжудот деб эмас, табиатнинг гул тожи сифатида қараш;

  3. Ақлий тафаккур (рационализм) - инсон идрок ва заковат орқали aтроф мухитни, ўз-ўзини билади деб хисоблаш;

Инсонпарварлик ғояларининг ривожланиши дунё ва инсоннинг диний концепцияси бузилишига ва XVIII асрда инсон шахсининг ўзини қадрлаш хақидаги таълимот пайдо бўлишига олиб келди. Гуманистлар ўз таълимотининг ишонч мезони деб эмприк-тажриба ва рационалликни хисоблади. Бу хулоса уларни черковни Реформация қилиш (М. Лютер, Ж. Кальвин), утопик социализм (Т. Мор, Т. Кампанелла) ва ижтимоий прагматизм (Н. Маккиавелли) каби ғояларни назарий асослашга олиб келди.
Уйғониш даври гуманистлари дунё ва инсон пайдо бўлишидаги илохий ғояларни бутунлай инкор қилмади, балки олам доимий ва қатьий қонунларга мувофиқ равишда бунёдга келишини тасдиқладилар. Идрок инсонга бу қонунларни тушуниб ўз жамиятини тузишда қўллаши учун берилган. Шу ҳаётда бахт-саодат қарор топса охират ҳам обод бўлиши мумкин деб такидладилар. Улар назарида инсон табиат қонунларига мос равишда ривожланувчи ақлли мавжудот хисобланиб, нафақат моддий дунё марказида туради, у шунингдек, бадиий ижод ва ранг тасвирининг объекти ҳамдир.

Download 28.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling