4-мавзу. Ёшга доир пенсиялар ва ногиронлик пенсиялари. Ёшга доир пенсиялар тушунчаси, турлари ва


Download 65.33 Kb.
bet1/9
Sana16.05.2022
Hajmi65.33 Kb.
#672614
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
d4 (1)
Pedagogik jarayonlarda AKT vositalari hamda innovatsion yondashuv, 4 классы, tuzuklar uz, 1-mavzu, 1- topshiriq 2021-2022 KTE, 2-dedline 632-20, deadline 1, A Ismoilov Tezis mono organishim kk— копия, Elektronika va sxemalar fanidan yakuniy nazorat test, Цели и задачи и методы научного иследования, p.r.3, МСС сам раб 2, p.r. 1, мустакил таълим 1 lotincha, Mustaqil talim 2-25

4-мавзу. Ёшга доир пенсиялар ва ногиронлик пенсиялари.

    1. Ёшга доир пенсиялар тушунчаси, турлари ва тайинланишининг умумий асослари.

4.2. Умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинлаш ва унинг шартлари.
4.3. Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлаш асослари.
4.4 Тўлиқсиз меҳнат стажи билан ёшга доир пенсия тайинлаш.
4.5 Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш.
4.6. Ногиронлик пенсиялари тушунчаси, турлари ва фуқаролар пенсия таъминотида тутган ўрни.
4.7. Ногиронликни белгилаш тартиби.
4.8. Ногиронлик пенсияси тайинлаш асослари ва шартлари


4.1. Ёшга доир пенсиялар тушунчаси, турлари ва тайинланишининг умумий асослари.
Пенсияга чиқиш ёшига етган фуқаро белгилаб қўйилганидан (эркаклар -камида 25 йил, аёллар - камида 20 йил) кам, аммо камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлгани тақдирда ҳам (масалан 5 йил ёки 10 йиллик иш стажи билан) пенсия тайинлашларини «Ёшга доир пенсия» тушунчаси қонунчилигимизда нисбатан янги бўлиб, даставвал Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларни давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган қонунида муомалага киритилди. Қарилик ва ёшга доир пенсия тайинлаш ёши тушунчалари ўртасида жиддий тафовут бор бўлиб, ёшга доир пенсия тайинланганлиги ҳар доим ҳам фуқаронинг қари эканлигини англатавермайди ва қонунчиликда 50 ёш, 45 ёш ва ҳатто 40 ёшдан пенсияга чиқиш мумкинлигини назарда тутилади. Ваҳоланки 40 ёшли, 50 ёшли ва ҳатто 60 ёшли шахсни қария деб аташ кўпчилик ҳолларда ғайриоддий туюлади.
Турмуш кечириш даражасининг яхшиланиб бориши, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар сифатининг ортиб бориши туфайли ўртача умр кечириш ёшининг узайиши, кексалик чегараси янада ортиши кузатилади.
Агар 1991 йилда оналар ўлими билан боғлиқ кўрсаткич ҳар 100 минг нафар аёлга нисбатан 65 тани ташкил қилган бўлса,бугунги кунда бу кўрсаткич 24 тага тушди, гўдаклар ўлими 1000 нафар чақалоққа 35 тага тўғри келган бўлса бугунги кунда 14 тага тушди. Ўтган давр давомида юртимизда ахолининг ўртача умр кўриш даражаси мунтазам ортиб бормоқда. Агар 1990 йилда ўртача умр кўриш 67 ёшни ташкил қилган бўлса, 2006 йилга келиб бу кўрсаткич 72,5 ёшни, жумладан, эркаклар ўртасида-66 ёшдан 70 ёшга, аёллар ўртасида эса 70 ёшдан 74,6 ёшга кўпайди.
Ёшга доир пенсия фуқаронинг меҳнат қобилияти йўқолиши ёки пасайиши билан боғланмаган бўлиб, муайян ёшга етиши ва қонунда назарда тутилган ҳажмдаги иш стажи мавжудлиги асосида бутун умрга тайин этиладиган давлат таъминоти турларидан бири ҳисобланади ҳамда бунда фуқаронинг меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган бўлиши лозимлиги талаб этилмайди. Ёшга доир пенсия аслида фуқаронинг ўтган даврлардаги меҳнат фаолияти, жамият бойликлари кўпайишига қўшган ҳиссаси учун жамият унга берадиган моддий таъминот, мамлакат миллий даромадининг тақсимланишидан иборатдир.
Ҳозирги пайтда амалда бўлган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги ҳамда «Ҳарбий хизматчиларни пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ёшга доир пенсияларнинг қуйидаги турлари назарда тутилган:

  1. Умумий асослардаги ёшга доир пенсия;

  2. Имтиёзли шартлар билан тайинланадиган ёшга доир пенсия;

  3. Тўлиқсиз иш стажи билан тайинланадиган ёшга доир пенсия;

  4. Муддатидан олдин тайинланадиган ёшга доир пенсия;

  5. харбий хизматчиларнинг узоқ йиллик хизмат учун пенсиялари.

4.2. Умумий асосларда ёшга доир пенсия тайинлаш ва унинг

Download 65.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling