4-mavzu. Tavr profilli egiladigan elementlar mustahkam­li­gi­­ni bo‘ylama o‘qqa normal bo‘lgan kesimlar bo‘yicha hisoblash


Download 74.41 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi74.41 Kb.
#1631669
Bog'liq
4 Мавзу


4-MAVZU. Tavr profilli egiladigan elementlar mustahkam­li­gi­­ni bo‘ylama o‘qqa normal bo‘lgan kesimlar bo‘yicha hisoblash

Кўндаланг кесими тавр ва қўштавр шаклида бўлган элементлар якка ҳолда краности ва том тўсинлари (13.4,а - расм) сифатида ёки яхлит ораёпма конструкцияларининг таркибида қўлланиши (13.4, б- расм) мумкин.


Тавр ва қўштавр шаклидаги кесимлар қовурға ва рафлардан ташкил топган бўлади. Тавр кесимларнинг рафи одатда сиқиладиган зонасида жойлашган бўлади. Чўзилиш зонасида жойлашган раф тавр ва қўштавр кесимларнинг мустаҳкамлигини оширмайди ва ҳисобларда эътиборга олинмайди. Шунинг учун ҳам қўштавр шаклидаги кесимлар тавр кесимлардек ҳисоб­ланади.







13.4-расм. Кўндаланг кесими тавр
шаклида бўлган элементларни мустаҳ­камлиги бўйича ҳисоблашга доир

Тавр ва қўштавр кесимлар тўғри тўртбурчак шаклидаги кесимларга нисбатан иқтисодий жиҳатдан анча самарали ҳисоб­ланади. Ҳар хил мустаҳкамликка эга бўлган элементлар учун кўндаланг кесим тавр шаклида қабул қилинганда, тўғри тўрт­бурчак кесимга нисбатан бетон сарфи анча камаяди.
Тавр шаклидаги кесимлар фақат чўзиладиган арматуралар билан бир томонлама жиҳозланади.
Тавр кесим рафида қовурға билан туташган кесимдан узоқлашган сари кучланишларнинг миқдори камайиб боради (13.4, г расм). Шунинг учун ҳисобларда рафнинг эни чегараланади b'f ≤ b2 + l0. Бундан ташқари қуйидаги шартлар ҳам бажарилиши лозим:
а) агар кўндаланг қовурғалар мавжуд бўлса ёки h'f ≥ 0,1h бўлганда: b'f = b + lf қабул қилинади; lf – бўйлама қовурғалар­нинг қирралари орасидаги масофа;
б) кўндаланг қовурғалар бўлмаган ҳолда ёки мавжуд бўлиб, улар орасидаги масофа бўйлама қовурғалар орасидаги масофадан катта бўлганда ва h'f < 0,1h бўлган ҳолда b'f = b +12h'f;
в) раф консол шаклида бўлиб h'f >0,1h бўлса, b'f = b+12h'f; 0,05h ≤ h'f ≤ 0,1h бўлганда b'f = b + 6h'f; h'f < 0,05h бўлганда эса, раф узунлиги эътиборга олинмайди, яъни b'f = b қабул қилинади.
Тавр шаклидаги кесимга эга бўлган элементларни ҳисоб­лашда икки ҳол учрайди:
1) тавр кесимни чўзиладиган ҳамда сиқиладиган зоналарга ажратувчи нейтрал ўқ рафда жойлашган (x ≤ h'f);
2) нейтрал ўқ қовурғани кесиб ўтади.
1 ҳол тавр кесим рафининг эни катта бўлганда учрайди. Бу ҳолда тавр шаклидаги кесимга эга бўлган элементлар мустаҳ­камликлари кесими тўғри тўртбурчак шаклида бўлган элементлар ҳисоблангандек ҳисобланади ва ҳисоблаш формулаларида
b = b'f қабул қилинади.
1 ҳол (x< h'f) бўйича кесим мустаҳкамлиги қуйидаги шарт­дан текширилади
; (13.23)
сиқилиш зонасининг баландлиги эса, қуйидаги тенгламадан топилади
. (13.24)
Тавр кесимларни x > h'f бўлган ҳол бўйича ҳисоблашда (13.5,б- расм) ҳисоблаш формулалари қуйидаги кўринишни олади:
кесим мустаҳкамлигини текшириш учун
(13.25)
сиқилиш зонасининг баландлигини аниқлаш учун
. (13.26)


а)

Z



б)


13.5-расм. Тавр кесимларни ҳисоблашга доир

Кесими тавр шаклида бўлган элементларни ҳисоблашда нейтрал ўқнинг ҳолати қуйидаги шартлардан аниқланади:
- тавр кесимнинг ҳамма характеристикалари ва чўзиладиган арматуранинг кесим юзаси As маълум бўлганда
(13.27)
шарт бажарилса нейтрал ўқ рафдан ўтади;
(13.28)
бўлганда эса нейтрал ўқ қовурғани кесиб ўтади;
- ҳисобий эгувчи момент М берилган бўлиб кесим ўлчам­лари маълум бўлса ва чўзиладиган арматуранинг кесим юзаси номаълум бўлганда
(13.29)
шарт бажарилса нейтрал ўқ рафдан ўтади;
(13.30)
бўлганда эса, нейтрал ўқ қовурғани кесиб ўтади.
Кесими тавр шаклида бўлган элементларни лойиҳалащда унинг баландлиги қуйидаги тақрибий формуладан аниқланиши мумкин
, (13.31)
бу ерда, h см ҳисобида; М кНм ҳисобида. Қовурғанинг эни
b = (0,4…0,5)h қабул қилинади. Рафнинг ўлчамлари b'f ва h'f конструкцияни лойиҳалашдан аниқланади.
Download 74.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling