4-mavzu: Xivchinliklar (Masticophora) sinfi


Download 0.5 Mb.
bet1/19
Sana17.05.2022
Hajmi0.5 Mb.
#674866
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ПРОТОЗООЛОГИЯ protozologiya
o'zbek tilida fe'l, Презентация Microsoft PowerPoint,Aziza.2-topshiriq, 1 амалий конда нгс йигиш, курс иши топшириқ бланкаси, курс иши топшириқ бланкаси, anov madanyati, anov madanyati, Кора дуба, Abdulla Qodiriyning “O’tgan kunlar” va “Mehrobdan chayon” romanlarida obrazlar talqini”, To’lov balansi kurs ishi, ISTILOVOV HASANBOY, farmon ru



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ
Тузувчи: доцент А.Гадоев

ПРОТОЗООЛОГИЯ”


ФАНИ БЎЙИЧА
МАЪРУЗАЛАР





Фарғона 2019 й.
1-МАВЗУ: ПРОТОЗООЛОГИЯ (Protozoa) ФАНИГА КИРИШ.

РЕЖА:
1.Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф.


2.Бир хужайрали ҳайвонларнинг тарқалиши.

1.Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига умумий тавсиф.


Бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига мансуб бўлган ҳайвонларнинг танаси ягона хужайрадан, ёки ўзаро ўхшаш бўлган хужайралар тўпламидан иборат.
Бир хужайралиларнинг кўпчилиги микроскоп остидагина кўринадиган даражада майда бўлади. Уларнинг ўртача катталиги 50-100 мк дир. Аммо бундан майда- яъний 2-3 мк.гача катталика эга бўлганлари ҳам йўқ эмас. Бу ҳайвонларнинг жуда озчилиги 1-2 мм ва ундан ортиқроқ катталика эга бўлади.
Бир хужайралиларга кўп жихатдан ўхшаш бўлсада, улардан физиологик жиҳатдан фарқ қилади. Чунки бир хужайралилар мустақил хаёт кечирадиган организмлар бўлиб, улар: модда алмашиниш, харакатланиш, таъсирланиш, кщпайиш ва трик организмлар учун хос бщлган бошыа барча хусусиятларга эгадирлар. Бундай вазифаларни хужайрадаги махсус “аъзога ўхшаш” яъний органоидлар (органеллалар) бажаради. Бир хужайралиларнинг органоидлари хужайранинг бир қисми бўлиши билан кўп хужайралиларнинг органоидларидан фарқ қилади.
Бизга маълумки бир хужайрали ҳайвонлар олами микроскоп ихтиро этилгандан кейин кашф этишга муваффақ бўлган. Микроскопни дастлабки ясаган олимлардан бири Голландия олими Антони ван-Леванчук (1632-1723) бўлади. Леванчукнинг ўзи “ Микроскоплар ” ясади. Бу микроскоплар аслини олганда , катта қилиб кўрсатадиган “ Лупа” лар эди. Аммо улар ҳам 100 ва ҳатто 200 марта катта қилиб кўрсата олар эди. Леванчук XVII – асирнинг етмишинчи йилларида бир томчи сувда оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган майда организмлар борлигини аниқлади. Леванчук бу организмларни Animalcula (анималкула) яъний “ Кичкина” хайвонлар деб атади. Бу ҳайвонлардан кўпчилиги пичан ивитилган сувда ёки бошқа ивитмаларда (Infusum- инфузум ) пайдо бўлиши тез орада аниқлангандан кейин , бу ҳайвонларни “Инфузориялар” яъний ивитма ҳайвонлари деб атай бошладилар. Кейинчалик бориб, фақат киприкли бир хужайрали ҳайвонларгина бу ном билан аталадиган бўлди. Бир хужайрали ҳайвонлар тўғрисида анча кейин, XIX–асир ўрталаридагина, яъний хужайра ўрганилгандан ва микроскоп такомиллаштирилгандан кейингина маълум даражада тўғри тасаввур ҳосил қилинди.
Бир хужайралилар:хивчинлар, сохта оёқлар, киприкчалар ёрдамида харакатланади;тана юзаси орқали нафас олади, айримлари озиқланади. Бир хужайралиларнинг кислородга бўлган эхтиёжлари бир хил эмас. Масалан: Сув тубида балчикда ва паразитлик холда яшайдиган вакиллари кислородни кам талаб килади.
Бир хужайрали хивчинлар икки хил усулда купайишлари мумкин, жинсиз ва жинсий.
Биринчи усулда (жинсиз) – Она организмининг тенг иккига булиниш йули билан , айримлари эса куртакланиш сохтаоёкликлар оркали хам купайишлари мумкин.
Иккинчи усулда (жинсий) –жинсий гаметалар хосил килиш йули билан амалга ошади.
Булар орасида споралилар типи вакилларининг хаёт цикли анча мураккаб булиб, жинсиз, жинсий ва спорогония жараёнлари алмашиниб туради. Жинсиз купайилиши юкорида келтирилган сингари хужайраларнинг куп маротаба булиниши (шизогония) йули билан боради.
Инфузорияларда эса жинсиз купайишидан ташкари конюгация усули хам учрайди. Бу инфузорияларнинг куп марта жинсиз купайишидан сунг содир булади. Бундан ташкари айрим инфузорияларда – ядро аппаратини янгиланиши (конюгация сингари) “Автогамия” усулида боради.Автогамия жараёнида макронуклеус ва миронуклеусларда, узгариш худди конюгациядагидек боради. Лекин автогамияда бу урганишлар факат битта инфузориянинг узида боради. Бу эса уз-узини уруглантириш жараёнини эслатади.
2. Бир хужайрали хайвонларнинг такалиши.
Бир хужайрали хайвонлар хилма-хил экологик шароитларда яшашга мослашган: денгиз ва океанларда , чучук сув ва тупрокларда уларнинг купчилиги паразитлик (текинхурлик) килиб яшашга мослашган. Улар одам ва хайвон организмининг турли аъзоларининг (ичагида, конида, мускулида) ичида яшаб хилма-хил хавфли касалликларни келтириб чикарадилар.
Хулоса:- Бир хужайрали хайвонларнинг яшаши учун зарур булган умумий шароит суюк мухит хисобланади.
Денгиз ва океан сувларида хамда чучук сувларда бентоз тарзда яшашига мослашган чиганокли илдизоёкларини чиганокли амёба, фораминифера, нурлилар ва бошкалар учратиш мумкин. Чиганок бу хайвонларни сув такибидаги тузлардан химоя килиш вахифасини бажаради.
Текинхурлик билан яшайдиган бир хужайрали хайвонлар: одам ва хайвонларнинг ичагида , конида, мускулларида ва бошка аъзоларида яшайдилар. МАСАЛАН: Ичбуруг маёбаси одамнинг маёбиаз, яъний конли ичбуруг билан огришига сабаб булади. Хивчинли бир хужайралилардан трипаносома уругининг вакиллари одам ва хайвонлар конида паразитлик килиб “Трипаносомоз” касаллигини , Лейшманиалар эса одамнинг терисида ва ички аъзоларида яшаб “Лейшманиоз” касаллигини одамнинг йугон ва ингичка ичагида яшаб , трихомосомоз касаллигини , ун икки бармокли ичак, ингичка ичак, ут йулларида учрайдиган “Ламблия“ эса “Ламблиоз” касаллигини , бакалар ичагининг кейинги кисмида “ Опалиналар” яшаб узига хос касалликни келтиради. Спорали бир хужайрали хайвонлардан: Грегариналар – хашоратлар ичагида , халкали чувалчанглар, игнатерилилар ва кобиглиларнинг тана бушлиги, жинсий аъзолари ва бошка аъзоларида хам учратиш мумкин.
Кокцидиялар-халкали чувалчанглар, молюскалар, бугимоёклилар ва умурткали хайвонларнинг купчилик турларининг ичак девори , жигари, буйраги ва бошка аъзоларини эпителий хужайралари ичида паразитлик килиб яшаб “ Кокцидиоз” касаллигини келтиради.
Токсоплазма-хар –хил кушлар, сут эмизувчилар , жумладан – одамнинг жигари , талоги, мияси, кон томирлари ва бошка аъзоларида паразитлик килиб “ Токсоплазмоз” касаллигини келтиради.
Саркоспороидии- турли хил уй хайвонларининг мускулларида хамда одам ва гуштхур хайвонларнинг ичагида паразитлик килиб, “Саркоспоридиоз” касаллигини келтиради.
Безгак плазмодийси- безгак чивини оркали одам конига утиб, кизил кон таначасида ( эритроцит) яшаб “ Безгак” касаллигини келтиради.
Пироплазмидлар- буларнинг хаётини бир кисми сутэмизувчилар конида ва яна бир кисми яйлов каналари организмида утади: Булар бабезидлар ва тейлеридлар оиласига мансуб булиб, “ бабезиоз” ва “ тейлериоз” касалликларини чакиради.
Миксоспоридиялар типигп мансуб бир хужайрали хайвонлар- баликлар, халкали чувалчанглар, баъзан судралиб юрувчиларнинг тана бушлиги тукималари ва хужайраларида паразитлик килади. Миксоспоридий вакиллари споралари оркали таркалади.
Микроспоридийлар типига мансуб бир хужайрали организмлар- хар-хил бугимоёклилар ва баъзан умурткали хайвонлар ( баликлар) ни хужайраларини ичида паразитлик килади.
Инфузориялар типига мансуб бир хужайрали хайвонлар эса – оддий тухтаб колган сувда, денгизларда кислородга бой булган мухитда яшайдиган инфузория туфелка кислород камайиб кетган мухитда хам яшай олади. Лекин бу жараёнда аэроб моддалар алмашинуви анаэроб алмашинувига (Гликомезга) утади. Айрим инфузориялар эса факат кислородсиз мухитда (кавш кайтарувчи сут эмизувчилар ошкозонида) яшай олади.
Паразит инфузориялар – орасида айникса “ Ихтиофтириус” катта ахамиятга эга. Бу инфузориялар – ок амур, зогора, дунгпешона баликларининг сузгич канотлари ва жабраларида яшайди. Бу баликларда “ Ихтиофтириоз” касаллигини келтиради.
Одамнинг йугон хамдатугри ичагида баъзан “ балантидий” инфузорияси учрайди. Одамнинг ичак бушлигида яшаган вактида одамга зарар етказмайди. Лекин- ичак эпителийсига кириб олиб, кон эритроцитлари хисобига озиклана бошлайди. Натижада ичак деворида яра хосил килиб – “конли ичбуруг” касаллигини пайдо килиши мумкин. Бундан ташкари балантидий – чучкаларнинг ичагида яшаб “ балантидиоз ” – касаллигини чакиради.
Тенг киприклилар кенжа синфи вакиллари ковиш кайтарувчи хайвонлар ошкозонида “ Симбиоз” яшайдиган – эндодиниоморфа инфузияси хайвон организмига зарар келтирмасдан келишиб яшайди.
Спирал киприклилар кенжа синфи вакили булими – хар-хил киприклилар – турлари бакаларда паразитлик килади. Корин киприклилари эсачучук сув ларда ва денгизларда учрайди. Кам киприклиларнинг хамма вакиллари денгиз планктони таркибига киради.
Доира киприкли инфузориялар кенжа синфининг вакиллари сув хавзаларининг биологик тозаланишида (Сувдаги бактериялар билан озикланиб) катта ахамиятга эга.
Сурувчи инфузориялар синфи - вакиллари чучук сувларда хамда денгизларда яшайди. Улар ё инфузорихур йирткичлар ёки бошка инфузориялар ичида хаёт кечирувчи паразитлардир.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.


Органоид, анималкула, инфузория, спорогония, шизогония, конюгация, автогамия, паразит, бентос, трипоносомоз, трихомосомоз, бабезиоз, ихтиофтириоз, балантидиоз, симбиоз, кокцидоз, токсоплазмоз.
НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.
1.Бир хужайрали хайвонларни урганувчи фанга нима дейилади?
2.Бир хужайрали хайвонлар кандай тузилган?
3.Бир хужайрали хайвонларни биринчи булиб ким аниклаган ва кандай номлаган?
4. Бир хужайрали хайвонлар кандай усулларда купаяди?
5.Бир хужайрали хайвонлар каерларда яшайди?
6. Кайси бир хужайрали хайвонлар эркин яшашга мослашган?
7. Паразит холда яшовчи бир хужайрали хайвонларни санаб беринг?
8. Одамда паразитлик килиб яшайдиган бир хужайрали хайвонларни эсланг?
9. Баликларда паразитлик килиб яшовчи бир хужайрали хайвонлар кайсилар?
10. Чучкаларнинг ичагида паразитлик килиб яшовчи бир хужайрали хайвонларни санаб беринг.?

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling