4-mavzu: Xivchinliklar (Masticophora) sinfi


-МАВЗУ: Бир хужайрали ҳайвонлар филогенияси


Download 0.5 Mb.
bet19/19
Sana17.05.2022
Hajmi0.5 Mb.
#674866
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
ПРОТОЗООЛОГИЯ protozologiya
o'zbek tilida fe'l, Презентация Microsoft PowerPoint,Aziza.2-topshiriq, 1 амалий конда нгс йигиш, курс иши топшириқ бланкаси, курс иши топшириқ бланкаси, anov madanyati, anov madanyati, Кора дуба, Abdulla Qodiriyning “O’tgan kunlar” va “Mehrobdan chayon” romanlarida obrazlar talqini”, To’lov balansi kurs ishi, ISTILOVOV HASANBOY, farmon ru
14-МАВЗУ: Бир хужайрали ҳайвонлар филогенияси.
Режа:
1.Ҳайвонот дунёси эволюциясида бир хужайрали ҳайвонларнинг роли.
2.Бир ҳужайрали содда ҳайвонларнинг келиб чиқиши.

Ҳайвонот дунёси эволюциясида бир хужайрали ҳайвонлар кенжа оламига мансуб барча турлари танасининг бир хужайрадан тузилганлиги, ва бир ҳужайра бўлса ҳам мустақил организм бўлиб яшашга лаёқатланганлиги билан характерланиб, бошқа ҳамма кўп ҳужайрали ҳайвонлардан кескин фарқ қилади.


Бир хужайрали ҳайвонлар ҳақиқий-ихтисослашган аъзога ўхшаш (органоид) ва ядрога эга бўлган ” эукариот” организмлардир. Бу жиҳатдан улар прокориотлардан фарқ қилади. Шунинг учун уларни ҳужайраларнинг пайдо бўлишига қадар органик олам эволюцияси натижасида келиб чиқадиган дейиш лозим.
Ҳайвонот дунёси эволюциясида бир ҳужайрали ҳайвонлар энг аввал пайдо бўлган ҳисобланади. Эволюция жараёнида бу ҳайвонларнинг тузилиши тобора мураккаблаша борган. Хилма-хил яшаш мухитига мослашиш натижасида турлари сони орта борган.Бу ҳайвонларнинг прогрессив ривожланиши ҳозир ҳам давом этмоқда. (инфузориялар)
Бир ҳужайралилар кенжа оламига мансуб бўлган тип вакллари ўртасида филогенетик муносабатлар, улар орасидаги тубан тузилишга эга бўлган қадимги вакиллари тўғрисида ҳар –хил фикрлар мавжуд. Инфузориялар бир хужайралилар орасида энг мураккаб тузилган бўлса, споралилар, миксоспоридиялар ва микроспоридиялар паразит ҳаёт кечиради. Шунинг учун бу тўта типга мансуб бўлган организмларни энг қадимги ҳайвонларга киритиш мумкин эмас.
Айрим зоологларнинг фикрича сарподалилар хусусан чиғаноқсиз оддий амёбалар энг қадимий ҳайвонлар ҳисобланади. Чунки айрим органоидларини (оғиз, порощитца, пелекула) ривожланмаганлиги, тана шаклининг доимий бўлмаслиги, харакатланиш оргоноидларининг ихтисослашган сохта оёқларидан иборат эканлиги , уларни морфологик жиҳатдан энг содда ҳайвонлар эканлигини кўрсатади.
Лекин 1919 йилда Пашер дастлабки организмлар атроф муҳитнинг анорганик моддалари билан озиқланган бўлиши керак: шунинг учун улар ўсимликларга ўхшаш автотроф озиқланган, деган фикрни ўртага ташлайди.
Кейинчалик бу фикрни бир қанча зоологлар ҳам қувватладилар. Уларнинг фикрича кўпчилик саркодалилар ўз тараққиёт цикли давомида хивчинли стадияларни ўтади. МАСАЛАН: фораминифералар ва радиолариялар хивчинли гаметалар ҳосил қилади. Буни саркодалиларнинг қадимий аждодлари тузилиш белгиларининг такрорланиши деб тушунтиришад. Айрим аралаш озиқланадиган миксотроф хивчинлиларнинг автотроф (фотосинтез) озиқланишидан осонликча гетеротроф ( сапрофий) озиқланишга ўтишини юқоридаги фикрнинг исботи тариқасида кўрсатилади. Хивчинлиларнинг хивчинини прокариот организмлар
(бактериялар) нинг хивчини билан тенглаштирилади.
2.Бир ҳужайрали содда ҳайвонларнинг келиб чиқиши.
Замонавий далилларга асосланиб, саркодалилар энг қадимги гетеротроф хивчинлилардан келиб чиққан; хивчинлилар эса барча содда ҳайвонлар, шунинг билан бирга хайвонот дунёсининг аждоди ҳисобланиши зарур бўлади. Лекин электрон микроскопда олиб борилган текширишлар хивчинлиларнинг хивчини анча мураккаб тузилганлиги, улар морфологик ва физиологик хусусиятларига кўра прокариот бактериялар хивчинида катта фарқ қилишини кўрсатади. Юқорида келтирилган далиллар хозирги хивчинлилар ёки саркодалилар барча содда хайвонларнинг дастлабки аждодлари эмаслигини кўрсатади.
А.И.Опариннинг ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши ҳақидаги гипотезасида органик моддалар тирик организмлар пайдо бўлишидан олдин нобиологик йўл билан синтез бўлганлиги такидланган. Дастлабки организмлар эса атроф- мухитдаги органик моддаларни дифуззия йўли билан қабул қилиб озиқланган бўлиш керак. Шунга асосан хивчинлилар ва саркодалилар жуда содда тузилган, қирилиб кетган энг тубан тузилишига эга бўлган “ Гетеротроф” эукариот организмлардан келиб чиққан дейиш тўғрироқ бўлади деб ўйлаймиз.
Шуни айтиш лозимки хивчинлилар бир хужайрали хайвонларнинг бундан кейинги эволюциясида катта ўрин тутган. Инфузорияларнинг киприкларининг хивчинларга ўхшаш тузилганлиги уларни хивчинлилардан келиб чиққанлигини кўрсатади. Киприкли инфузориялар хивчинлилар тараққиётининг дастлабки даврлариданоқ ажралиб чиққан ; бундан кейинги тараққиёт уларнинг морфологик тузилишининг мураккаблашуви, характланиш оргоноидларининг кўпайиши (полимеризатция), ядро аппаратининг мураккаб қайта қурилиши орқали борган. Сўрувчи инфузориялар киприкли инфузориялардан келиб чиққан бўлиб, кейинчалик ўзига ҳос озиқланиш таъсирида киприкларини йўқотган.
СПОРАЛИЛАР типининг келиб чиқиши ҳам хивчинлилар билан боғланган. Кокцидиялар ва қон споралилари гаметаларининг ҳақиқий хивчинлиларга ўхшашлиги буни исбот қилади. Бундан ташқари хивчинлилар ва споралилар ҳаёт циклида зигота босқичида редукцион бўлиниш (мейоз) содир бўладиган, ҳаётнинг асосий қисмини гаплоид хромасомалик ҳолда ўтказадиган ҳайвонлар ҳисобланади. Миксоспоридиалар ва микроспоридиалар келиб чиқиши хивчинлилар билан эмас, балки саркодалилар билан боғланган. Чунки уларнинг ҳаёт циклида хивчинли стадияси бўлмайди; Плазмодий деб аталадиган муртага эса амёбаларга ўхшаш тузилган бўлади.
Бир хужайралилар орасида хивчинлилар синфи ҳайвонот дунёсининг бундан кейинги тараққиётида муҳим ўрин тутган. Хивчинлиларнинг қадимги колонияли формаларидан кўп хужайрали ҳайвонлар келиб чиққан. Кўп хужайрали тубан сув ўтлари билан хивчинлилар синфи филогенетик жиҳатдан бир-бири билан боғланган. Яхшил хивчинлилардан- фитомонадлар,қалқондор хивчинлилар, эвгленасимонлар ва хризомонадаларни бир вақитни ўзида бир хужайрали ҳайвонларга ҳамда тубан сув ўтларига киритиш мумкин. Ўсимликлар эволюцияси жараёнида шуларга ўхшаш бир хужайрали сув ўтларидан бошқа бир мунча мураккаб тузилган сув ўтлари келиб чиққан .Кўп хужайрали хайвонлар эса гетеротроф озиқланадиган колониал хивчинлилардан келиб чиққан, дейиш мумкин.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.


Д9Филогения, эволюция, органоид, эукариот, прокориот, прошитца,пеликулла, автотроф, гетеротроф, миксотроф, дифуззия, полимеризация, мейоз.

НАЗОРАТ УЧУН САСОЛЛАР.


1.Ҳайвонот дунёси эволюциясида бир хужайрали ҳайвонларнинг қандай роли бор ?
2. Дастлабки организмлар автотроф озиқланган, деган фикрни ким ва қачон ўртага ташлаган?
3. Бир хужайрали ҳайвонлар орасида энг мураккаб тузилишга эга бўлганлари қайсилар ?
4. Бир хужайралиларнинг орасида энг қадимгилари қайси типларнинг вакиллари ва нима учун ?
5. Хивчинлилар ва саркодалилар типи вакиллари қайси организмлардан келиб чиққан?
6.Сўрувчи инфузориялар қайси хайвонлардан келиб чиққан?
7.Кўп хужайрали ҳайвонлар қайси бир хужайралилардан келиб чиққан?
8. Қайси бир хужайрали хайвонларни- бир хужайралилар ва тубан сув ўтларига киритиш мумкин?
Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling