4-mavzu: Xivchinliklar (Masticophora) sinfi


-Мавзу: Саркомастигафоралар яъни сохта ойқлилар типи


Download 0.5 Mb.
bet3/19
Sana17.05.2022
Hajmi0.5 Mb.
#674866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ПРОТОЗООЛОГИЯ protozologiya
o'zbek tilida fe'l, Презентация Microsoft PowerPoint,Aziza.2-topshiriq, 1 амалий конда нгс йигиш, курс иши топшириқ бланкаси, курс иши топшириқ бланкаси, anov madanyati, anov madanyati, Кора дуба, Abdulla Qodiriyning “O’tgan kunlar” va “Mehrobdan chayon” romanlarida obrazlar talqini”, To’lov balansi kurs ishi, ISTILOVOV HASANBOY, farmon ru, Yakuniy GAT javobi
3-Мавзу: Саркомастигафоралар яъни сохта ойқлилар типи.

Режа:
1.Саркомастигафоралар типига умумий тавсиф.


2.Саркодалилар (саркодина) синфига умумий тавсиф.
3.Илдизоёқлилар (рҳизопода) кенжа синфига умумий тавсиф(оддий ва чиғаноқли амёбалар туркуми мисолида)
4.Фораминифералар туркумига тавсиф.

1. Саркомастигафоралар типига умумий тавсиф:


Ушбу типга сохтаоёқлар ёки хивчинлардан иборат харакатланишни вужудга келтирадиган органлари бўлган бир хужайрали хайвонлар киради. Улар хам тупроқларда ва сувларда ҳаёт кечирадиган вакиллари хамда одам ва хайвонлар организмида паразитлик қилиб яшайдиган вакиллари ҳам йўқ емас.айрим вакиллари еса бошқа хайвонлар билан симбиоз муносабатда бўлиб келишиб яшайдилар.
Бу типга 20000га яқин тур киради тур иккита синфга бўлинади:
1-синф. Саркодалилар (сохтаоёқлилар)
2-синф хивчинликлар(мастигафора)
2) Саркодалилар(саркодина) синфига умумий тавсиф:
Саркодалиларнинг кўпчилик вакиллари сув тубида ёки сув ўсимликларида судралиб юриб хаёт кечиради. Саркодалиларнинг қаттиқ пўсти бўлмайди. Хужайра ситоплазмаси фақат ситоплазма мембранаси билан ташқи мухитдан ажралиб туради. Қаттиқ пўсти ривожланмагани учун улар танасининг шакли доимий бўлмайди. Ситоплазмадан хосил бўлиб турувчи ўсимталар орқали хайвон аста секин жойидан силжийди. Шунинг учун бундай оёқлар сохя-ёлғон яъни ”псевдоподиялар” деб аталад. Сохта оёқлар парраксимон (лобоподия), ипсимон (филоподия), нурсимон(аскороподия) ва тўрсимон(петикулоподийлар)шаклида бўлиши мумкин. Сохта оёқлар харакатланишдан ташқари озиқни қамраб олиш вазифасини ҳам бажаради. Саркодалилар хужйрасида битта ёки бир нечта ядроси бўлиши мумкин. Чучук сув ва тупроқда яшовчи вакилларида қисқарувчи вакуоли бўлади. Улар барча бир хужайраликларга ўхшаб бутун тана юзаси орқали нафас олади. Саркодалилар кўпинча иккига бўлиниш, баъзан куртакланиш орқали жинссиз кўпаяди. Жинсий кўпайиш хивчинлик ёки амёбасимон (хивчинсиз) гаметалар хосил қилиш орқали содир бўлади.
3) Илдизоёқликлар (Рҳизопода) кенжа синфига умумий тавсиф.
Илдизоёқликларнинг сохта оёқлари хилма-хил ва харакатчан бўлади. Бу кенжа синф 3та туркумни ўз ичига олади:

  1. Амёбалар

  2. Чиғаноқли илдизоёқликлар

  3. Фораминифералар

1-туркум. Амёбалар:
Бу туркумни вакили прото амёбаси хисобланади. Бу амёбалар кўллар, ховузлар ёки суви тез оқар ховузлар тубида яшайди. Айрим вакиллари тупроқда ва денгиз сувида хаёт кечиради. Бир қанча вакиллари одам ва хайвонларнинг овқат хазм қилиш органларида паразитлик қилиб хаёт кечиради. Чучук сув хавзаларининг чириндига бой тубида анча йирик (0,5мм) келадиган оддий амёба учрайди. Танаси тиниқ ситоплазмадан ташкил топганлиги учун уни оддий кўз билан кўриб бўлмайди.
Амёбаларнинг псевдоподийлари узун ва тўмтоқ учли бўлади. Псевдоподийларни шакли ва сони доимий бўлмайди. Қулай шароитда ситоплазмани оққан томонида ёлғон оёқ хосил бўлиб туради. Турли хил ташқи омиллар (харорат, ёруғлик, кимёвий моддалар) амёба харакатига тасир кўрсатади.
Амёба танасининг сирти махсус мембрана пардаси билан ўралган бўлиб бу парда остида жуда юпқа парда билан ўралган бўлиб, бу парда остида жуда юпқа пелликула хосил қилган. Ситоплазманинг манашу таниқ қисмини еса ендоплазма деб аталган. Ёлғоноёқлар дастлаб ектоплазмадан хосил бўлиб, кейин бу ўсимта қисмига ендоплазма ”оқиб” киради. Демак ёлғон оёқлар хосил бўлиб турган қисмида ектоплазма ендоплазма билан қўшилиб туриши содир бўлади.
Озиқ ҳазм бўлиши: ёлғоноёқлар билан ўраб олинган озиқ ендоплазмага ўтгач тиниқ суюқлик- пуфакча билан қопланади. Бу пуфакча озиқ хазм қилиш вакуоли бўлиб, узиқни ерийдиган холатга келтиради ва шу усул билан танага тарқатади.
Айириш; амёба ендоплазмадаги тиниқ пуфакча қисқарувчи вакуоллалар ортиқча сув ва чиқиндиларни чиқариб туришга хизмат қилади.
Амёба ситоплазмасида битта каттагина ядро бўлиб, у йирик амёбада кўринмайди. Ҳамма яланғоч амёбалар меёз йўли билан кўпаяди.



Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling