4-mavzu: Xivchinliklar (Masticophora) sinfi


-Мавзу: Хивчинлилар (Мастиcопҳора) синфи


Download 0.5 Mb.
bet4/19
Sana17.05.2022
Hajmi0.5 Mb.
#674866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ПРОТОЗООЛОГИЯ protozologiya
o'zbek tilida fe'l, Презентация Microsoft PowerPoint,Aziza.2-topshiriq, 1 амалий конда нгс йигиш, курс иши топшириқ бланкаси, курс иши топшириқ бланкаси, anov madanyati, anov madanyati, Кора дуба, Abdulla Qodiriyning “O’tgan kunlar” va “Mehrobdan chayon” romanlarida obrazlar talqini”, To’lov balansi kurs ishi, ISTILOVOV HASANBOY, farmon ru
4-Мавзу: Хивчинлилар (Мастиcопҳора) синфи.
Режа:
1.Хивчинлилар синфига умумий тавсиф.
2.Хивчинлиларнинг тузилиши.
3.Хивчинлиларнинг яшаш тарси.

Хивчинликлар табиатда кенг тарқалган ва нихоятда хилма-хил тузилган. Бу синфга мансуб бир хужайраликлар учун хивчин деб номланган қилсимон ситоплазма ўсимталарининг бўлиши характерлидир. Хивчинлиларнинг ектоплазма қисми бирмунча қалин- пеликула қаватига ега. Уларнинг тана шакли доимий ёки кам ўзгарувчан бўлади. Айрим хивчинлиларни танасида қаттиқ қобиқ бўлмайди ва улар саркодалиларда хос бўлган псевдоподийлар хосил қилиш хусусиятига ега. Саркодалилар хаёт сиклининг айрим даврларида хивчинли гаметалар хосил қилиши илгари кўрсатиб ўтилган еди. Хивчинлилар билан саркодалилар ўртасида бу ўхшашлик иккала синфни битта саркомастигафоралар типига бирлаштириш учун асос қилиб олинган.


Хивчилиларни овқатланиш усулига қараб учта асосий гурухга бўлиш мумкин.
1-галофит
2-сапрофит
3-галозой
Галофит ёки ўсимлик типида овқатланадиган хивчинлилар гурухига барча хилорофилли хивчилилар киради. Улар барча яшил ўсимликлар фотосинтез ёрдамида овқатланадилар. Бундай хивчинлиларнинг овқатланиш органлари шакли ва катта кичилиги турлича бўлган хроматофорлардир. Бу хромотофорларга хлорофилли ва кўпинча бошқа пигментлар (сариқ, қўнғир, қизил) хам бўлади. Бу пигментлар борлиги натижасида кўпгина хивчинликларнинг ранги хлорофил борлигига қарамай яшил бўлмайди.
Хивчинлиларнинг бошқа бир тури – сапрофитлар анча мураккаб органиc моддаларнинг парчаланиши натижасида хосил бўладиган оралиқ махсулот билан овқатланади. Бу овқат хужайра ичига осматик йўл билан киради. Бундай хивчинликлар ифлос, чириётган органиc моддалар кўп сувларда яшаб сув хавзаларни тозалашда катта рўл ойнайди. Сапрофит холда овқатланиш паразитлик қилиб яшайдиган хивчинлилар учун хам хосдир. Бу паразитлар оқсилларнинг йемирилишидан хосил бўлган моддалар билан диффузия орқали овқатланади.
Галозой – типда овқатланадиган хивчинлилар еса хайвонлар сингари овқатланадилар. Улар бактериялар майда сув ўтлари ва шу кабилар билан овқатланади. Уларда кўпинча махсус овқатланиш органеллалари; огиз, халқум, хазм қилиш вакуоласи бўлади. Хазм қилиш вакуоллари плазмада, овқат ютилишига қараб хосил бўлади.
Овқатланиш усули жихатидан евглена яъни яшил евглена ёруғда-яшил евглена алохида ўрин тутади. Яшил евгленада хлорофилли хромотофор бўлади. Яшил евглена ёруғда яшил ўсимлик организми каби овқатласа, қоронгуда евглена рангсизланиб сапрофит усулда овқатланишга ўтади. Яшил евглена миксотроф организм бўлиб, фотосинтез усулида овқатланишдан ташқари,органик моддаларнинг парчаланишидан хосил бўлган махсулотлар билан хам овқатланади.
Хивчинлиларнинг тузилиши електрон микроскоп остида хивчинлиларнинг текширилганда улар икки хивчиндан иборат еканлиги аниқланди. Хивчинлиларнинг лакоматор харакатланиш функсиясини бажарувчи узун қисми тана сиртида жойлашган. Унинг калта базал таначаси ектодермада жойлашган бўлиб, кинетосома (харакатлантирувчи танача) дейилади. Ташқи томондан хивчин уч қават мембрана билан ўралган. Бу мембраналар хужайра мембраналари билан боғланган бўлиб уларнинг қавати хисобланади. Хивчиннинг мембранаси остида 9та фибриллар толалар халқа хосил қилиб жойлашган. Хар бир фибриллар ўзаро ёпишган иккита найчадан иборат. Уларни периферик фибриллалар дейилади. Хивчинни маркази бўйлаб яна иккита фибрилла ўтади. Марказий фибриллалар ектоплазма сиртидаги апсиал доначадан бошланади. Марказий фибриллар еса локаматор харакатланиш вазифасини бажаради.
Хивчинлилар хайвонлар билан ўсимликлар дунёсини боғлаб турувчи звено хисобланади. Бу синф доирасида марфологик жихатдан ўзаро яқин бўлган айрим турлар хам модда алмашинувининг турли гурухларига мансуб бўлиши мумкин. Хивчинлилар хар-хил мухитда хаёт кечиришга мослашган. Улар 800га яқин турларни ўз ичига олади. Кўпчилиги денгизда яшайди ва планктоонинг асосий қисмини ташкил етади. Чуқур сув ҳавзаларида хам хивчинликлар кенг терқалган. Сув хавзаларида хивчилиларнинг турлари ва уларнинг массаси сувнинг органик чиқиндилар билан ифлосланишига боғлиқ бўлади. Хивчинлилар орасида кўп турлари хар-хил хайвон ва одамлар ичаги, қони ва жинсий безлари йўлларида, терисида паразитлик қилиб яшаб, турли хил оғир хасталикларни келтириб чиқаришга сабаб бўлади. Хивчинлилар орасида ”қалқондорлар” деган йиртқич вакилининг хаёт тарзи қизиқ. Қалқондорларнинг танаси селлилозадан иборат икки тавақали қалқон билан қопланган бўлади. Қалқонликлар денгиз планктонининг асосий қисмини ташкил етади. Қалқондорлар орасида анимал усулда овқатланадиган формалари хам бор. Буларга ночесвиткалар (ноcтилука милиарис) деб аталувчи тури киради. Ночесвиткалар айниқса ёзнинг охирида денгиз юзаларида майда кўплаб пайдо бўлиб, денгиз юзасида худди фосфор шуласи сингари шула бўлиб туради. Ночесветкалар илиқ денгизларда-қора денгизда яшайди. Озиқланиш ва яшаш хусусиятларига биноан хивчинлилар иккита кенжа синф:
1-ўсимликсимон
2- хайвонсимон хивчинликларга бўлинади.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:


Хивчин, пелликула, псевдоподия, голофит, сапрофит, галазой, хроматофор, миксотроф, локоматор, кинетосома, оқсил доначалари, қалқонликлар, тунёғди.

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.



  1. Хивчинликлар яшаш тарзи қандай?

  2. Хивчинликларни овқатланиш усулига қараб қайси гурухларга бўлинади?

  3. галофит овқатланиш усули қандай?

  4. Сапрофит усулда қандай овқатланади?

  5. Хайвонларча озиқланиш турига нима дейилади?

  6. Ўсимликларча ва хайвонларча озиқланадиган организмларга қандай организмлар дейилади?

  7. Хивчинликлардаги харакатлантирувчи танача нима дейилади?

  8. Марказий фибриллалар ектоплазманинг қайерида жойлашган?


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling