4-mavzu: Xivchinliklar (Masticophora) sinfi


Ўсимликсимон хивчинларнинг систематикаси


Download 0.5 Mb.
bet6/19
Sana17.05.2022
Hajmi0.5 Mb.
#674866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
ПРОТОЗООЛОГИЯ protozologiya
o'zbek tilida fe'l, Презентация Microsoft PowerPoint,Aziza.2-topshiriq, 1 амалий конда нгс йигиш, курс иши топшириқ бланкаси, курс иши топшириқ бланкаси, anov madanyati, anov madanyati, Кора дуба, Abdulla Qodiriyning “O’tgan kunlar” va “Mehrobdan chayon” romanlarida obrazlar talqini”, To’lov balansi kurs ishi, ISTILOVOV HASANBOY, farmon ru, Yakuniy GAT javobi
2.Ўсимликсимон хивчинларнинг систематикаси.
Ўсимликсимон хивчинлар кенжа синфи бир неча туркумларга бўлинади.Улардан айримларига қисқача тўхталиб ўтилади.
1.Туркум. Қалқондор хивчинлар ( Динофлагеллата)
2. Туркум.Эвгленасимонлар (Е йгленоудеа)
3. Туркум. Фитомондалар ( Пҳйтомонадина)
1- ТУРКУМ. Қалқондор хивчинлар ( Динофлагеллата)
Қалқондор денгиз ва чучук сувда тарқалган бўлиб, якка яшовчи икки хивчинли хайвондир. Кўпчилиги планктонда ҳаёт кечиради. Қалқондорларнинг хивчинли танасининг марказий қисмидан бошланади. Улардан бири орқа томонга чўзилган бўлиб, иккинчиси эса тананинг ўрта қисмини ўраб турадиган ”белбоғ” деб аталадиган экваториал чуқурча ичида туради. Қалқондорларнинг клечаткадан иборат пўсти бўлади. Бу пўст маълум шароитда жойлашган ва чоклар орқали бир-бири билан бирикадиган бир неча пластинкалардан тузилган. Цитоплазмада жуда кўп хлорафил сақловчи дисксимон хроматофорлар бўлади.
Чучук сув ва денгизларда сератсиум (Cератиум) авлодининг вакиллари кенг тарқалган. Чучук сув сератсиуми С.ҳирйдинелла танасидаги тўрта узун ўсимталардан бири танасининг олдинги ( апикал) қолган ўртаси орқа (антрапикал) томонга қаратилган. Денгиз cератаиумларида бундай ўсимталар айниқса, кучли ривожланган бўлиб, тана юзасини кенгайтириш ва сувда муаллақ туриш учун хизмат қилади.
Суви бир мунча илиқ бўлган тропик ва субтропик денгизларда “ тун ёғдуси” Ноcтилуcа милиарис жуда кўп учрайди. Ёз вақтида уни қора денгизда ҳам
учратиш мумкин. Тун ёғдусининг танаси юмалоқ бўлиб, диаметри 2мм келади. Унинг хроматофораси ва клечатка пўсти бўлмайди. Тун ёғдуси хайвонга ўхшаш анимал (анивал ) озиқланади. У хар хил майда организмлар: содда хайвонлар ва сув ўтлари билан озиқланади. Танасининг бир томонида жойлашган чуқурчаси тубида оғиз тешиги жойлашган. Оғиз олди чуқурчаси яқинида битта йўғон хивчин жойлашган. Хивчинлар тебраниши натижасида озиқ оғиз тешигига қараб сурилади.
Тун ёғдучисининг марказий цитоплазмасидан тана четларига қараб жуда кўп ингичка цитоплпзма ипчалари чиқади. Танасининг асосий қисми суюқ модда билан тўлдирилган вакуолдан иборат. Ядро марказий цитоплпзмада жойлашган. Цитоплпзма ипчаларида кўп миқдорда ёғ таначалари бўлади. Тун ёғдичисини механик ёки кимёвий таъсир билан безовта қилинганида ўзида ёғду чиқариш хусусиятига эга. Тунда кетаётган кема ортидан қоладиган ёруғ из ана шу ҳайвонларнинг шуълаланишидан ҳосил бўлади. Кема парраклари айланганидан безовта бўлган тун ёғдучиси цитоплпзмасидаги ёғ моддаси оксидланиб ёғду чиқаради. Бу ёғду хайвонни шуълаланишига сабаб бўлади.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling