4-mavzu: Xivchinliklar (Masticophora) sinfi


-туркум. Эвгленасимонлар (Еугленаидеа)


Download 0.5 Mb.
bet7/19
Sana17.05.2022
Hajmi0.5 Mb.
#674866
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
ПРОТОЗООЛОГИЯ protozologiya
o'zbek tilida fe'l, Презентация Microsoft PowerPoint,Aziza.2-topshiriq, 1 амалий конда нгс йигиш, курс иши топшириқ бланкаси, курс иши топшириқ бланкаси, anov madanyati, anov madanyati, Кора дуба, Abdulla Qodiriyning “O’tgan kunlar” va “Mehrobdan chayon” romanlarida obrazlar talqini”, To’lov balansi kurs ishi, ISTILOVOV HASANBOY, farmon ru
2-туркум. Эвгленасимонлар (Еугленаидеа).
Эвгленасимонлар озиқланиш усулига кўра хилма-хил бўлади. Улар яшаш муҳитининг ўзгаришига қараб озиқланиш усулини ўзгартира олади. Агарда эвгленани қоронғида сақланса у тезлик билан хроматофора таначаларини йўқотиб, сувда эриган органик моддаларни шимиб озиқланишга кўчади. (сапрофит озиқланишга ). Ифлосланган сувларда яшайдиган эвгленалар бир вақитнинг ўзида гетеротроф ва аутотроф овқатлана олади.
Шундай қилиб, органик олам тараққиётининг тубан босқичларида хайвонлар билан ўсимликларнинг озиқланиш усули ўртасида кескин фарқ бўлмайди. Бу ходиса уларнинг битта умумий аждоддан келиб чиққанлигини билдиради. Эвгленасимонларнинг Реганема.Урcеолус авлодларининг турларида хлорафил доначаларини бўлмаганлиги сабабли, улар озиқ моддаларни хайвонлар сингари ютиб, озиқланишга ўтган.
3-туркум Фитомонадлар (Пҳйтомонадина )
Бу хивчинларнинг кўпчилик турлари чучук сувларда айрим турлари денгизларда яшайди. Буларнинг вакилларида косача шаклидаги битта йирик яшил хромотофори бир жуфт хивчинлар бўлади.
Ифлосланган чучук сув хавзаларида катталиги 10-30 мкм келадиган тухум шаклидаги икки хивчинли хламидомонадалар уруғи вакиллари учрайди.Хламидомонада хужайрасида битта ёки иккита қисқарувчи вакуоли жойлашган.Айрим турлари танасининг олдинги қисмида қизғиш рангли кўзча ( стигма) мавжуд.
Хламидомонада жинсиз ва жинсий усулда кўпая олади. Жинсий кўпайишдан олдин хивчинларини йўқотиб, сув тубига чўкади. Қобиғ ичида танаси икки маротаба бўлиниб, тўрта хужайрани ҳосил қилади. Хужайра қобиғи ёрилгандан кейин ёш хужайралар ташқи мухитга чиқиб олади, уларнинг хивчинлари янгидан ҳосил бўлади. Танаси сиртида қаттиқ пўст пайдо бўлади. Жинсий кўпайиш вегатив хужайраларнинг гаметаларга айланишидан бошланади. Гаметалар жуфтлашиб, зиготани ҳосил қилади. Пўст ичида зигота икки марта бўлиниб тўрта ёш хламидомонадани ҳосил қилади.
Фитомонадлар орасида колония ҳосил қилувчи турлари ҳам кенг тарқалган. Колония бир нечтадан бир неча минглаб хужайралардан ташкил топади. Колониал фитомонадлардан чучук сувларда волвокслар, еугарина, пандарина, гониум турлари кўп учрайди. Уларнинг хар қайси хужайраларининг тузилиши хламидомонадага ўхшаб кетади.

Таянч иборалар.


Стигма, вакуол резервуари, хромотофор, парамила, осморегуляция, митоз, полинтамия, эвдорина, гониум, изогамия, стефаносфера, пандорина, макрогамета, микрогамета, полинтомик бўлиниш, редукция, анизогамия, “ тун ёғдучиси” , анимал озиқланиш, гетеротроф , аутотроф.

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.



  1. Ўсимликсимон хивчинлар дейилишига сабаб нима?

  2. Ўсимликсимон хивчинлар қандай кўпаядилар ?

  3. Колония бўлиб яшовчи хивчинларга қайсилар киради. ?

  4. Волвокслар колониясининг таркибида қанчадан қанчагача хужайралар бўлиши мумкин?

  5. Волвокс колониясининг макро ва микро гаметалар қандай ҳосил бўлади?

  6. Ўсимликсимон хивчинлар қайси туркумларни ўз ичига олади?

  7. Қалқондор хивчинларга умумий тавсиялар беринг?

  8. ” Тун ёғдичиси ” тўғрисида нималарни биласиз?

  9. Эвгленасимонларнинг ҳаёт тарзи қандай?

  10. Фитомонадаларнинг ҳаёт тарзи қандай ?


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling