4-mavzu: Xivchinliklar (Masticophora) sinfi


-МАВЗУ: Хайвонсимон хивчинликлар (зоомастигина) кенжа синфи


Download 0.5 Mb.
bet8/19
Sana17.05.2022
Hajmi0.5 Mb.
#674866
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
ПРОТОЗООЛОГИЯ protozologiya
o'zbek tilida fe'l, Презентация Microsoft PowerPoint,Aziza.2-topshiriq, 1 амалий конда нгс йигиш, курс иши топшириқ бланкаси, курс иши топшириқ бланкаси, anov madanyati, anov madanyati, Кора дуба, Abdulla Qodiriyning “O’tgan kunlar” va “Mehrobdan chayon” romanlarida obrazlar talqini”, To’lov balansi kurs ishi, ISTILOVOV HASANBOY, farmon ru
6-МАВЗУ: Хайвонсимон хивчинликлар (зоомастигина) кенжа синфи
Режа:
1.Еркин яшовчи ҳайвонсимон хивчинликлар.
2.Паразит холда яшовчи хайвонсимон хивчинликлар.

Фақат хайвонларга хос анимал ёки гетеротроф усулда озиқланадиган хивчинликлар табиатда жуда коп тарқалган. Уларнинг бир неча тури денгизларда ва бир неча чучук сув ҳавзаларида хаёт кечиради. Уларнинг 2 та тури бор:


1. Ёққали хивчинликлар(чоапотлақеллата)
2. Илдизоёқли хивчинликлар (ризомастигина)
1-туркум ёққалик хивчинликлар .
Бу хивчинликларда битта хивчини бўлиб якка ёки колониал холда яшайдилар. Хивчини асосини ситоплазматик ёқача ўраб туради. Бактерия ва бошқа озиқ зарралари хивчинининг харакати туфайлик ёқача ичига тушади. Бу ерда уларни ситоплазма ўсимталари қамраб олади. Овқат хазим қилиш вакуоласи ичида озиқ хазм бўлади.
2-туркум илдизоёқли хивчинликлар.
Эркин яшовчи хивчинликларнинг вакиллари ўртасида илдизоёқли хивчинликлар-ризомастигина(Рҳизомастигина) авлоди алохида НАЗОРАТ аҳамиятга эга. Чунки буларда битта хивчиндан ташқари амёбалар типига ўхшаш ёлғоноёқлар(илдизоёқлар) пайдо бўлиб туради. Бинобарин булар саркодаликлар билан хивчинликлар ўртасидаги оралиқ гурух хисобланади. Ризомастигиналар, базан кичик кўллар ва ботқоқликларда учрайди. Уларнинг кичик (100микрон) танасидаги битта ядро олдинги томонида, қисқарувчи вакуоллари эндоплазманинг паст қисмида жойлашган. Булар бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бу ризомастигина туркумининг вакили мастигамёба аспира (мастигамёба апира) хисобланади. Коллонияси хилма-хил шакилда бўлади. Кўпроқ тухумсимон ва дарахтсимон коллониялар учрайди.
2 паразит холда яшовчи хайвонсимон хивчинликлар. Хайвонсимон хивчинликларнинг кўпчилик вакиллари одам ва хайвон организмида текинхўлик(паразитлик) қилиб яшайдилар. Паразит холда яшовчи хайвосимон хивчинликларнинг 4та туркуми билан танишамиз.
1-туркум Кинетопластидлар(кинетопластида)
2-туркум Кўп хивчинлилар(полймастигина)
3-туркум гипермастигина (Ҳйпермастигина)
4-туркум Опалиналар (Опалина)
1-туркум. Кинетопластидлар.
Бу туркумга мансуб хивчинликларда хивчин билан боғлиқ бўлган махсус аъзо кинетопласи бўлади. Айрим турлари эркин хаёт кечиради (Бодо). Бодолар 10-25 мкм катталикдаги икки хивчилик хайвонлар бўлиб, хивчинлари асосида пеликуласи бўлади. Бу жой орқалибактерияларни татиб озиқланади. Паразит кинетопластлар орасида одам ва умуртқали хайвонлар қонида паразитлик қилиб яшовчи трипанасомалар (трипоносома) уруғининг вакиллари катта ахамиятга эга. Уларнинг танаси тасмага ўхашаш бўлиб, 20-70мкм келади. Олдинги томонида танасининг ёнидан орқага қараб битта хивчин туташган. Эндоплазманинг хивчин асосида ”базал танача” жойлашган. Африканинг тропик қисмида яшовчиродесиенcе (трипонасома рҳодесиепсе) одамларда ”уйқу” касаллигини келтириб чиқаради. Трипоносома қон плазмасида ва лимфа суюқлигида яшайди. Кейинчалик орқа мийя суюқлигига ўтиб олади. Касалликнинг аломати истималашдан бошланади ва секин аста организм оғир хасталикка учрайди. Касал киши кўп ухлайди ва озиб кетади. Уйқу касали трипоаназомаси табиатда антилопалар қонида учрайди. Трипаназомани ”се-се” пашшаси антилопалардан одамларга юқтириши мумкин. Пашшалар ичагида трипаназомалар бўлиниб кўпаяди ва тана суюқлиги орқали пашшанинг сўлак безларига сўнгра хартумига ўтиб олади. Пашша сўлагидан антилопа қонига ўтиб қон плазмасида яна жинссиз бўлиниб кўпаяди. Лекин бу хайвонларга зиён қилмайди. Антилопалар касалликни табиий манбаси ролини бажаради. ”тсе-”тсе” пашшаси эса касаллик қўзғатувчининг ташувчиси хисобланади.
Жанубий осиё қорамолларида Трипаназома вчиcие-паразитлик қилади. Бу паразит сўналар ёрдамида тарқалади.
Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Урал области чўлларида- туялар отлар ва эшаклар оғир ”сув оғриғи” касаллигини трипаназома эвапси келтириб чиқаради. Булар ҳам сўналар орқали тарқалади. Отларда куйикиш касалини келтриб чиқаради. От трипанасомаси – трипанасома эдиречдум тури тарқалади. Бу паразит бир хайвондан иккинчисига жинсий алоқа қилиш жараёнида ўтади.
Трипаназомаларнинг айрим турлари ўсимлик тўқималарида яшашга мослашган. Масалан; лептомонас(лептомонас давиди) Жанубий Америкада кофе дарахти баргида яшаб уни сарғайиб қуриб қолишига сабаб бўлади.
Лешмания:лешманиялар одам терисида ва ички аъзоларида паразитлик қилади. Улар хужайра ичида яшайди. Шунинг учун хивчин хосил қилмайди ва харакатсиз бўлади. Бу паразитнинг узунлиги 4-7 мкм бўлиб битта ядроси ва кинетопласти бор. Лешманияларнинг иккита тури одамда паразитлик қилади. Лешмания тропика (Л. Тропика), Лешмания деновани(Л.деновани). лешмания тропика- одамнинг қўл ва оёқлар терисида паразитлик қилиб- сурункали пендинка ярасини пайдо қилади. Бу яра ўрта осиё халқлари ўртасида ”ёмон яра” ёки ”пашшахўрда” номи билан маълум. Бунда терида кичикроқ шиш пайдо бўлади, кейинчалик у йириклашиб сурункали очиқ ярага айланади. Яра 1,5-3 йилдан кейин тузалиб кетади.лекин унинг ўрни чандиқ бўлиб қолади. Табиатда лешмания паразити кемирувчилар (юмпонқозиқ, каламушлар) ва итларда паразитлик қилади. Бу ҳайвонлар лешмания паразитининг резервуари хисобланади. Кемирувчилар инида яшайдиган қон сўрувчи искаптопар(Пҳлеботомус паппатасии) каламуш, юмронқозиқ ёки итнинг қонини сўрганида лешманияни ўзига юқтуради. Искаптопарлар ичагида лешмания бўлиниши орқали кўпаяди, унинг хивчини пайдо бўлади ва фаол ҳаракат қилади. Искаптопарлар одамни чақиш вақтида лешманияни юқтиради. Лешманиёз Шимолий Африка Жанубий европа ва Жанубий-ғарбий Осиёнинг бир қанча мамлакатларида тарқалган. Касаллик Ўзбекистоннинг жанубий худудларида тарқалган бўлиб, унинг табиий манбаси чўл минтақасидаги юмронқозиқлар ини билан боғланган. Шундай қилиб лешманёз касаллиги ҳайвонлар, ҳашаротлар ва одамлар ўртасида айланиб турувчи касаллик хисобланади. Рус паразитолог олими э. Н. Павловский одамлар ва хайвонлар ўртасида айланиб турадиган касалликларни ”табиий манбали трансмиccув” касалликлар деб атаган.
Лешманиянинг яна бир тури-Лешманиа доповани-одамларнинг жигари, талоғи ва лимфа тугунларида (безларида) паразитлик қилиб оғир ички лешманиёз касаллигини пайдо қилади. Бу касалликни ҳам искаптопарлар тарқатади. Касалланган кишида камқонлик пайдо бўлиб, у озиб кетади. Жигар ва талоғи шишиб кетиб халок бўлиши мумкин. Кала-азарни қўзғатувчи лешмания паразити итлар қонида яшайди. Кала-азар жанубий ва шимолий Осиё ва Италия, Туркманистоннинг айрим худудларида учрайди. Бу касаллик билан асосан болалар касалланади. Касалликдан кейин иммунитет хосил бўлади. Шунинг учун одам иккинчи маротаба касалланмайди.
2-туркум. Кўп хивчинликлар (полиймастигина)
Кўп хивчинликлар мураккаб тузилган паразитлардир. Хивчинлар сони 4ёки ундан кўпроқ бўлади. Одам ва умуртқали ҳайвонларнинг ичагида кўп хивчинликлар паразитлик қилади.
Йўғон ва ингичка ичакда паразитлик қиладиган трипоманас (Тричомонас ҳамипис)-нинг узунлиги 7-10 мкм бўлиб танасининг олдинги томонида 4та хивчини жойлашган. Бешинчи хивчини опқа томонга эгилиб тана пеликуласи билан бирга тоқа тўлқинланувчи пардани ҳосил қилади. Трихоманаснинг қуйдаги вакили Т.Вагиралис-одамнинг таносил-сийдик ёлларида паразитлик қилиб трихомозоноз касаллигини келтиради. Одамларнинг ўн икки бармоқли ва ингичка ичакларида хамда ўт йўлларида яна бир кўп хивчинли- Ламблиа (Ламблиа иптестипалис) паразит хаёт кечиради.бу паразит ушбу жойларда ”Ламблиоз” касаллигини келтиради. бу танаси икки томонлама симметрияли бўлиб иккитадан ядроси ва акcоcтилга ўхшаш таянч фибриллар апарати, 8 та хивчинлари бўлади. Қорин томонида ичакка ёпишиш учун сўрғичи ривожланган. Ламблиалар систа орқали тарқалади. тўғри ичакка тушган ламблиалар хивчинини йўқотиб қалин пўстга ўралиб, систа хосил қилади. Ламблиа ичакда кўпайиб кетса ичакнинг нормал фаолияти бузилади. Базан эса ўт пуфагининг яллиғланишига сабаб бўлиши мумкин.
3-туркум. Гиппермастигиналар (Ҳйпермастигина)
Бу туркумнинг вакиллари термитлар ва сувараклар ичагида симбиоз яшайди. Улар анча мураккаб тузилган бўлиб хивчинлари ва ядролари кўп бўлади. Танасида акcоcтил мураккаб парабазал аппаратлари ҳамда ядро билан боғлиқ махсус таянч апарати ривожланган. Гиппермастигиналар қийин хазм бўладиган клечаткани термитларнинг хазм қилишига ёрдам беради.
4-туркум. Опалиналар (Опалина)
Опалиналарга кўп хивчинли ва кўп ядроли паразит ҳайвонлар киради. Улар сувда ва қуруқликда яшовчиларнинг ичагининг кейинги қисмида яшайди. Оппалиналарнинг оғзи бўлмайди шунинг учун озиғини тана орқали шимиб сапрофит озиқланади. Опалиналар танаси инфузориянинг киприкларига ўхшаб бир текис жойлашган кўп хивчинлар билан қопланган. Шу сабабли улар узоқ вақт инфузориялар таркибида ўрганиб келинган. Лекин опалиналарда ихтисослашган ядрони йўқлиги, жинсий кўпайиш эса гаметаларнинг копулятсияси (жуфтлашиш) орқали содир бўлиши сабабли хивчинлиларга яқин туради.
Опалиналарнинг ҳаёт сикли хўжайинли хаёт сикли билан боғланган. Улар йил давомида бир марта жинсий кўпаяди. Бахорда бақалар тухум қўйиши даврида опалиналарнинг систалари бақа ичагидан сувга тушади. Систаларни итбалиқлар тошганида уларнинг ичагида систалардан чиққан опалиналар бир неча марта бўлинишдан кейин бир ядроли жинсий хужайраларга-жинсий гаметаларга айланади. Гаметалар қўшилгандан кейин зигота хосил бўлиб, ичакда хосил бўган зиготадан кўп ядроли опалина етишиб чиқади. Шундан кейин улар бўлиниш усули билан жинссиз кўпайишга киришади.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:


Зоомастигина, гетеротроф, гипермастигина, кинетопласт, опалина, сув оғриғи, пендинка, пашшахўрда, кала-азар, ламблиоз, акcоcтил, симбиоз, копулясия.

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР.



  1. Хайвонсимон хивчинликлар дейилишига сабаб нима?

  2. Еркин яшовчи хивчинлиларга қайсилар киради?

  3. Илдиз хивчинликлар хақида маълумот беринг?

  4. кинетопласлар хақида нимани биласиз?

  5. трипанозомоз касаллиги қандай тарқалади?

  6. пендинка касаллиги қандай пайдо бўлади ва уни махаллий тилда яна қандай аталган?

  7. Лешманёз касалини қайси организмлар тарқатади?

  8. Кала-азар касаллигини нима ва қандай тарқатади?

  9. Кўп хивчинликларнинг вакиллари тарқатадиган касалликларни эсланг.

  10. Лешманиялар қандай касалликни тарқатад?

  11. Гипермастигиналарнинг вакилларининг хаётий тарзи қандай?

  12. Опалиналар тоғрисида маълумот беринг.


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling