4-mavzu: Xivchinliklar (Masticophora) sinfi


-МАВЗУ: СПОРАЛИЛАР ( Спорозоа) ТИПИ


Download 0.5 Mb.
bet9/19
Sana17.05.2022
Hajmi0.5 Mb.
#674866
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19
Bog'liq
ПРОТОЗООЛОГИЯ protozologiya
o'zbek tilida fe'l, Презентация Microsoft PowerPoint,Aziza.2-topshiriq, 1 амалий конда нгс йигиш, курс иши топшириқ бланкаси, курс иши топшириқ бланкаси, anov madanyati, anov madanyati, Кора дуба, Abdulla Qodiriyning “O’tgan kunlar” va “Mehrobdan chayon” romanlarida obrazlar talqini”, To’lov balansi kurs ishi, ISTILOVOV HASANBOY, farmon ru, Yakuniy GAT javobi
7-МАВЗУ: СПОРАЛИЛАР ( Спорозоа) ТИПИ .
Режа :
1.Споралилар типига умумий тавсиф.
2.Грегариналар синфи.


1. Споралилар типига умумий тавсиф.
Споралилар типига мансуб ҳамма бир хужайралилар турли хайвонларнинг хилма-хил аъзоларида текинхўрлик қилиб хаёт кечиришига мослашган.
Булар текинхўрлик (паразит) ҳаёт кечириш таъсирида таналарини тузилиши соддалашган. Уларнинг харакатланиш аъзолари, қисқарувчи ва ҳазм вакуоллари ривожланмаган. Аммо ҳаёт цикли анча мураккаб бўлиб, жинсиз, жинсий ва спорогания жараёнида алмашиниш йўли билан кўпаяди.Жинсиз кўпайиши хужайранинг кўп марта бўлиниши (Шизогания) йўли билан боради.
Жинсий кўпайиши эса кўпчилик споралиларда икки хил типдаги гаметалар (анизогаметалар) нинг когуляциясидан иборат. Фақат грегариналар бир хил типдаги гаметалар ( изогаметалар) ҳосил қилади.
Спорагания йўли билан кўпайишда эса макро ва микрогаметалари кўшилиб зигота ҳосил қилади. Бу зигота қалин пўст билан ўралиб олиб, ”Ооциста” га айланади Ооциста ичида спорогания жараёни кетади ва натижада спорозоитлар ҳосил бўлади. Спорозоитларни ҳосил бўлиши билан паразитнинг ривожланиш цикли тўхтайди.Споралилар зиготанинг дастлабки бўлиниши мейоз йўли билан боради. Бу жиҳатдан улар фораминифералар ва барчахивчинлар сингари зигота даврида редукцияга учраган гаплоид хромасомали организмлар ҳисобланади.
“ Споралилар” деган ном уларнинг хаётий циклида “cпора” стадиялари бўлинишини кўрсатади, бу стадия вақтида паразитларнинг эмбронлари махсус қобиққа, бошқа энг соддахайвонларнинг цисталарига ўхшаш қобиққа ўралган бўлади.
Паразитнинг ташқи мухит орқали тарқалиши ана шу йўл билан боради, чунки спораларнинг қобиқлари уларнинг хар-хил ноқулай шароитдан бемалол ҳимоя қилади. Лекин споралар орасида спора ҳосил қилмайдиган вакиллари ҳам бор. Қон споралилари, шу жумладан, безгак плазмодияси ана шундай споралилардир. Аммо уларга споралиларнинг тинч стадияси бўлмаслиги уларнинг қонхўр ҳашоратлар ёрдами билан тарқалишига мослашган.
Бу типга 4000 дан ортиқ паразит турлари киради. Тинч грегариналар ва кокцидиялар синфларига ажратилади.
2.Грегариналар синфи.
Грегариналар синфи вакиллари умуртқасиз ҳайвонларнинг ичагида паразитлик қилади. Бу синфнинг 500-1000 тагача тури бор. Асосий вакиллари бўғимоёқлилар, асосан хашоратларнинг ичагида учрайди. Айрим вакиллари эса халқали чувалчанглар, игнатерилилар вақобиғлиларда ҳам учрайди. Бу хайвонларнинг тана бўшлиғи, жинсий аъзолари ва бошқа аъзоларида грегариналар учрайди. Грегариналарнинг жинсий кўпайиши ўзига ҳос бўлиб, бошқа споралардан фарқ қилади. Улар орасида хашоратларнинг ичагида яшовчи хақиқий грегариналар
(Еугрегаринида ) туркуми вакиллари энг мураккаб тузилган.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling