5 – амалий машғулот Мавзу: Гипс ишлаб чиқариш технологияси


Download 49.98 Kb.
bet1/2
Sana02.06.2024
Hajmi49.98 Kb.
#1838929
  1   2
Bog'liq
5-mavzu


5 – амалий машғулот
Мавзу: Гипс ишлаб чиқариш технологияси.
Ишлаб чиқариш жараёни асосан гипсни ун ҳолига келтириш ва гипстошни сувсизлаштиришдан иборат. Гипс тошни сувсизлантириш пишириш қозонларида, айланма, шахта печларида, буғлатгич асбобларида ва бошқа ускуналарда амалга оширилади.
Шахта печларга гипстоши 70-300мм ўлчамда узатилади, айланма печларга 10-35 мм ўлчамда, буғлатувчи асбобларга гипстош 400 мм бўлган бўлакларда бэрилади. Гипстош лунжли, конусли, болғали майдалағичларда майдаланади ва шахта, аеробил шарли тегирмонида ун ҳолатига келтирилади. Куйдирилган моддани асосан шарли ва зарбали тегирмонда майдаланади. Куритилган гипс осон майдаланади ва кам электр қувват сарфланади. Қурилиш гипсни ишлаб чиқариш асосий усуллари уч гуруҳга бўлинади:
1. Хом-ашё олдиндан қуритилади, майдаланади, кукун ҳолатигача, сўнг гипс пишириш қозонларида сувсизлантирилади.
2. Қуритиш, майдалаш, куйдириш жараёнларини бирлаштириб ишлаб чиқариш.
3. Гипстошини ҳар ҳил ўлчамдаги заррачаларини шахта, айланма ва бошқа печарда куйдириш.
Гипс тошни керагича қуритиб олиб, гипс олиш технологик схемасида гипс тош одатда битта апаратниниг ўзида ҳам қуритилади, ҳам туйилади
Бир йўла тўйиб куйдириш усулида туювчи агрегатга майдаланган гипс тош солиб бир йўла ўтхонанинг аралаштириш камерасидан 750-8000C гача температурадаги газ-ҳаво аралашмаси юборилади. Тегирмонда материал қурийди, майдаланади ва сувсизланади.
Айланма печлардан фойдаланганда гипс тоши дастлаб майдаланади, куйдирилади ва тегирмонда туйилади.
Бу усулда омбордан узатилаётган гипс тош жағли майдалагичда 40-50 мм ўлчамда парчаланади. Тош бўлакларининг йириклиги 15 мм келадиган қилиб туйилади ва элеватор орқали бункерга ва таминлагич орқали печга узатилади.
Шахта печларда кўпинча жуда катта температурада куйдирадиган гипсли боғловчилар ( ангидрид, эстрих-гипс) ишлаб чиқарилади. Температура 800-900 га етади.
Босим остидаги буғ ёрдамида гипс ишлаб чиқаришда гипснинг алфа- модификацияси икки молекула сувли гипсдан суюқ холда сув ажралиб чиққан-дагина ҳосил бўлади. Бунга гипсни жуда катта температура-даги тўйинган буғ билан ишлаш орқали эришилади.
25-30 мм ўлчамларида майдаланган гипс тош бўлакларини буғлагичга солинади ва аввал 60-70 температурада 30 дақиқа куйдирилади. Майда гипс тошлар тўйинган буғ билан ишланади ва 1 соат давомида босим 1,2 -1,3 атм ( температураси 123-1240 ) га этказилади. Ҳар 15 дақиқада ҳосил бўлган конденсат чиқариб юборилади. Шу босимда 5-7 соат ишланилади. Сўнг гипс қуритилади. Бунинг учун буғлагичдан буғ ўрнига температураси 150-1650 ли ўтхона газлари 4-5 соатгача юбориб турилади. Димлаш сикл даври 12 соатни ташкил қилади.



Download 49.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling