5-амалий машғулот мавзу: Windows отда дастурлардан фойдаланишни чеклаш сиёсати


Download 0.52 Mb.
Sana04.06.2022
Hajmi0.52 Mb.
#734430
TuriОбзор
Bog'liq
дастурлардан фойдаланишни чеклаш
Ижодкор руҳияти, Ижодкор руҳияти, ibtidoiy jamoa tarixi, ibtidoiy jamoa tarixi, ibtidoiy jamoa tarixi, ibtidoiy jamoa tarixi, ibtidoiy jamoa tarixi, 12-lekciya fizika, 12-lekciya fizika, 12-lekciya fizika, 4, иш N4 ДТ .Мус 1623662337957, dars tituli, Matn terish, Imom Zarnujiy. Ilm olish sirlari

15-АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Мавзу: Windows 7 ОТда дастурлардан фойдаланишни чеклаш сиёсати
Кириш: Компьютерда қўшимча дастурлардан фойдаланилганда компьютер қурилмасини рухсат этилган дастурларни аниқлаш орқали уни бегона ноаниқ дастурлардан ҳимоя қилиш имконини яратиш керак бўлади. Буни таъминлаш учун ҳар бир фойдаланувчи ўз ОТ нинг дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиёсатини созлаши керак бўлади.
Ишдан максад: Дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиёсати ҳақида амалий кўникмаларни хосил қилиш.
Керакли жихозлар: Компьютер, Windows 7 ОТ, принтер, дафтар, А4 форматдаги оқ қоғоз.

  1. Ҳар бир тингловчи учун ишчи станция ажратилган компьютер синфи;

  2. Maҳаллий (локал) хисоблаш тармоғи;

  3. Ўрнатилган Windows7oперацион тизими.

Қисқача назарий маълумот:
Windows муҳитида ишлаш учун ММС ишлатилади. Асосан Windows системасида ҳамма учун бошкарув интерфейсларини таъминлайдиган асбоб-ускуналарни чақириш учун мўлжалланган. ММСда хавфсизлик локал парамертларини ўрнатиш учун secpol. msc ни буйруқлар қаторидан танлаш лозим.

Локальная политика безопасности ойнаси очилгандан сўнг Политики органиченного использования программ бўлимидан Дополнительный правила бўлимини танлаймиз.

Дополнительный правила бўлими танлангандан сўнг, экраннинг ўнг томонида ойна ҳосил бўлади. Бу ойнада сичқончани ўнг тугмасини босиш орқали Создать правило для пути... бўлимини танлаймиз.

Создание правило для пути ойнасидан биз Путь бўлимидан Обзор тугмасини босиб, керакли файлни танлаб OK тугмасини босамиз.







C:\Program Files\AIMP3\AIMP3.exe файлининг хавфсизлик даражаси (Уровень безопасности) Запрещено эканлигини кўришимиз мумкин. AIMP3.exe файлини хавфсизлик даражасини текшириб кўришимиз учун эса, компьютерни қайта юклашимиз (Перезагрузка) керак бўлади.
Компьютер қайта юклангандан кейин AIMP3.exe файлига мурожат қилганимизда, файлга хавфсизлик даражаси ўрнатилганлигини кўришимиз мумкин.

Windows 7 Профессионалда дастурлардан фойдаланишнинг чекланган сиёсати локал компьютерда дастурий таъминотни ишга тушириш имкониятини беради.
Дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиёсати парамертларини таҳлил қилиш
Дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиесати ёрдамида компьютер қурилмасини рухсат этилган дастурларни аниқлаш орқали уни бегона ноаниқ дастурлардан ҳимоя қилиш имконини беради. Бундай сиёсатда хеш учун, сертификат учун, йўналиш учун ва интернет муҳити учун қоидалар ёрдамида аниқланади.
Дастурий таъминот икки босқичда амалга оширилади: чекланмаган ва чекланган.
Дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиёсатлари ишончсиз дастурлар ва номаълум дастурлар ишлатилишини текширади. Ташкилотларда текширилган ва жуда яхши маълум ва машҳур дастурлари ишлатилади. Администраторларда қўллаб-қувватлаш хизмати бу дастурларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган. Бошқа дастурларнинг фойдаланувчилари ишга туширилганида улар ўрнатилган дастурий таъминот билан комплектга келиши, берилган созламаларни ўзгартириши ёки енг ёмони вируслар бўлиши ёки “троянчилар” дастурини йўқотилган тизимдан олишлари мумкин.
Ишни бажариш тартиби: Дастурлардан фойдаланишнинг чекланганлик сиёсатлари орқали бирор дастур ишлашига (масалан, матн муҳарририга, ўйин дастурларга ва х.к.) чеклов қўйиш бажарилсин.
Назорат саволлари.
1. Windows мухитида ишлаш учун ММС нима мақсадда ишлатилади.
2.Чекланганлик сиёсати қандай параметрларга эга.
3.Чекланганлик сиёсати нима мақсадларда ишлатилади
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон Республикасининг: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги Қонуни. Т., 1997.
2. Ўзбекистан Республикаси қонуни. «Ахборотлаштириш тўғрисида»// «Халқ сўзи», 11 февраль 2004 й.
3. С.К. Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Ташев Ахборот хавфсизлиги. “ALOQACHI” – 2008.-381 бет.
4. В. Ф. Шаньгин Комплексная защита информации в корпоративных системах. Москва ИД “ФОРУМ” – ИНФРА-М 2010.-591 с.
ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР

  1. Партыка Т.Л., Попов И.И. Информационная безопасность. Учебное пособие. — М.: Форум, 2010. — 432 с.

  2. В. П. Мельников, С. А. Клейменов, А. М. Петраков Информационная безопасность и защита информации. Москва Издательский центр “Академия” -2009-331 с.

ИНТЕРНЕТ ВА ЗИЁНЕТ САЙТЛАРИ

  1. Зиёнет ахборот-талим портали. www.ziyonet.uz

  2. Основы информационной безопасности. www.intuit.ru.

  3. Протоколы безопасного сетевого взаимодействия. www.cityforum.ru.

  4. Стандарты информационной безопасности. www.osp.ru.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling