5. Инсон организмида терининг функцияси


Download 23.05 Kb.
Sana22.06.2023
Hajmi23.05 Kb.
#1646944

5. Инсон организмида терининг функцияси
Терининг қалинлиги 0.5 – 4 мм гача бўлиб, умумий юзаси 2 м2 атрофида. Уни 3 қаватга бўлиб ўрганамиз: юқори қисми – эпидермис, ўрта қисми – дерма ва тери ости ёғ қатлами – гиподерма.
Эпидермис.
Бу қават ўлган тери хужайраларидан иборат. Бу хужайраларда кератин деган оқсил бўлиб, бу оқсил сувни тери остига ўтказмайди. Терига ранг берадиган меланин пигменти хам шу қават хужайраларида бўлади. Бу қават хужайралари хар 20 кунда тўлиқ янгиланиб туради. Умумий ювинишда шу хужайраларни тозаланади ва инсон ўзида енгиллик хис қилади. Инсон умри давомида 18 кг гача ўлган тери хужайраларини йўқотади. Эпидермиснинг ўзи хам 4-5 қаватдан ташкил топган. Бу қаватнинг озиқланиши диффуз йўл билан амалга ошади.
Дерма – хусусий тери қавати.
Айнан шу қават хужайралари ўсиши натижасида юқоридаги эпидермис қавати пайдо бўлади. У эпидермисдан 4 баробар қалиндир. Унда қон томирлар, тер ва ёғ безлари, соч фолликулалари, нерв охирлари хамда терига таранглик берувчи эластик толалари жойлашган.
Гиподерма – тери ости ёғ қатлами.
Бу қават хужайраларининг номи адипоцит – ёғ хужайрадир. Уларнинг сони инсон 20 ёшигача ошиб боради. Ундан кейинги миқдори инсоннинг тана тузилишига боғлиқ. Ёғ тўқимасининг 80% и «ёғ”дан иборат. Ёғ тўқимаси кўпайганда қуйидаги гормонлар кўпаяди: инсулин, пролактин ва эстероган. Ёғ хужайра ўз ичида ёғ киритмаларини тўплаб максимал ўлчамда катталашгандан сўнг, ўзак хужайраларини активлайди. Бу ўзак хужайраларидан яна янги ёғ тўқимаси пайдо бўлади.
Терининг вазифаси.
Терининг жуда хам кўп вазифалари мавжуд бўлиб, улар билан бирма-бир танишиб чиқамиз.
Химоя вазифаси:
Механик химоя: тери барча тўқимани эпидермис орқали химоя қилади. Эпидермис паст разрядли токлардан, механик шикастланишдан, химиявий моддалардан ва асосийси микроорганизмларни ички мухитга ўтишидан механик тўсиқ сифатида химоя қилади.
Химиявий химоя: тер ва ёғ безларининг ажратмалари терида кислотали мухит яратади ва турли микробларни ривожланишини олди олинади.
Иммун химоя: теридаги Т-лимфоцитлар антигенларни аниқлайди ва лимфа тугунларида уларни йўқотишда иштирок этади.
Нурланишдан химоя: меланин пигменти терига ранг беради ва шу билан биргаликда зарарли ултрафиолет нурларидан химоя қилади.
Терморегуляцияда иштирок этади. Терморегуляция – ташқи мухит хароратидан қатъий назар, тана хароратини доимийлигини сақлаш. Терининг қуйидаги қисмлари терморегуляцияда иштирок этади:
Тер безлари – терлаш хисобига тана хароратини пасайтиради. Шунинг учун иссиқда одам терлашни бошлайди. Итларда эса бу холат нафас йўли орқали амалга ошади.
Тери қон томирлари – хароратни пасайтириш учун томирлар кенгаяди, хароратни сақлаш учун томир тораяди. Шунинг учун совуқда одам териси оқаради, иссиқда эса қизаради.
Организмни тозалаш (экскреция). Тер безлари инсоннинг турли захарли моддаларидан тозалаб, тер суюқлиги шаклида ишлаб чиқаради. Тер суюқлиги таркиби текшириб чиқилганда пешоб таркибида бўладиган барча химиявий моддалар топилган. Шунинг учун уни «суюлтирилган пешоб” хам дейилади. Кўп терлаб, ювинмай юрган одамдан бадбўй хид келишининг сабаби хам айнан шу. Хозирги кунда касалликларни даволашда қўлланилаётган «даволовчи ванна”лар асосида хам, тер безларининг айнан шу фаолияти ётади.
Тактил сезги аъзоси. Хамма инсон терисида жуда кўплаб нерв охирлари жойлашган бўлиб, улар турли нарсаларни хароратини ва қаттиқлигини сезишда иштирок этади.
Тери турли моддаларни «хазм қилиш” хусусияти мавжуд. Айнан шу хусусиятдан фойдаланган холда турли дори моддаларини тери орқали киритилади. Мисол учун мазь, крем ва турли суюқликлар.
Бундан ташқари тери холатига қараб инсон танасидаги турли касалликлар ва аъзоларнинг холати хақида хам маълумот олиш мумкин.
Download 23.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling