5-мавзу ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўллари


Download 50.42 Kb.
bet1/2
Sana24.10.2022
Hajmi50.42 Kb.
#868043
  1   2
Bog'liq
5-мавзу Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг асосий йўллари
natija (2), Mavzu Ko`phadlar va ular ustida amallar. Asosiy xossalari-fayllar.org, mavzu4 savol, Q6Ge0Upn9jy3Qs1ToakmbBmUxHWCTln5LRSHK0YE (1), Nishanga tiygiziw, b0dee6bf588cb9081b7f29d1e67cee03, “Internetga ulaning va abonent qurilmasini oling” aksiyasini o‘tkazish shartlari, 1-Ma`ruza. (1), EGMA xalqaro baholash dasturiga tayyorgarlik jarayonida axborot -kommunikatsiya, akademik yozuvvv, ММ, ALLANBOYEVA GULBAHOR, \'ruza matni, 1-2-лаборатория

5-мавзу
АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎЛЛАРИ
Режа: 1. Ахборотни химоялаш концепцияси
2. Ахборот химоясининг стратегияси ва архитектураси
3. Ахборот хавфсизлигининг сиёсати
калит сўзлар:химоялаш,концепция,иерархияси
Ахборотни химоялаш концепцияси- Компьютер тизимига икки нуқтаи назардан қараш мумкин: унда фақат ишчи станциялардан фойдаланувчиларни кўриш мумкин, ёки фақат тармоқ операцион тизимининг ишлашини хисобга олиш мумкин.
Автоматлаштирилган комплексларда ахборотнинг заифлигига хисоблаш ресурсларининг концентрацияланиши, уларнинг худудий тақсимланганлиги, магнит элтувчиларида маълумотларнинг катта хажмини узоқ вақт сақланиши, кўпгина фойдаланувчиларнинг ресурслардан бир вақтда фойдаланиши сабаб бўлади.
Концепция – ахборот хавфсизлиги муаммосига расмий қабул қилинган қарашлар тизими ва уни замонавий тенденцияларни хисобга олган холда ечиш йўллари.
Концепцияда ифодаланган мақсадлар, масалалар ва уларни бўлиши мумкин бўлган ечиш йўллари асосида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг муайян режалари шакллантирилади.
К онцепцияни ишлаб чиқишни уч босқичда амалга ошириш тавсия этилади (3.1-расм).
Биринчи босқичда химоянинг мақсадли кўрсатмаси, яъни қандай реал бойликлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, дастурлар, маълумотлар базаси химояланиши зарурлиги аниқланиши шарт. Ушбу босқичда химояланувчи алохида объектларни ахамияти бўйича табақалаштириш мақсадга мувофиқ хисобланади.
Иккинчи босқичда химояланувчи объектга нисбатан бўлиши мумкин бўлган жиноий харакатлар тахлилланиши лозим. Иқтисодий жосуслик, терроризм, саботаж, бузиш орқали ўғирлаш каби кенг тарқалган жиноятчиликларнинг реал хавф-хатарлик даражасини аниқлаш мухим хисобланади. Сўнгра, нияти бузуқ одамларнинг химояга мухтож асосий объектларга нисбатан харакатларининг эхтимоллигини тахлиллаш лозим.
Учинчи босқичнинг бош масаласи–вазиятни, хусусан ўзига хос махаллий шароитни, ишлаб чиқариш жараёнларини, ўрнатиб қўйилган химоянинг техник воситаларини тахлиллашдан иборат.

Download 50.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling