5-Мавзу: Молиявий натижалар ва рентабеллик таҳлили Молиявий натижалар, фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифалари


Download 213.43 Kb.
bet1/28
Sana30.04.2022
Hajmi213.43 Kb.
#661904
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
5 Mavzu
IELTS SPEAKING 1 ACTUAL TESTS, 2-оралиқ назорат, 1-bob, Rayxon tezis., K.IIT-FU-19 — копия, Malumotlar bazasi 1 mustaqil ish

5-Мавзу:Молиявий натижалар ва рентабеллик таҳлили


Молиявий натижалар, фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифалари.
Умумий молиявий натижалар, уларнинг таркиби, тузилиши ва кўрсаткичларнинг бир-бири билан боғлиқлиги.
Молиявий натижа, фойда ва рентабеллик кўрсаткичларини баҳолаш ва таҳлил қилиш йўллари.
Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ва асосий бўлмаган фаолиятидан олинган даромадлари таҳлили.
Маржинал фойда таҳлили.
Маҳсулот сотишдан кўрилган ялпи фойда ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили.
Молиявий натижалар таркибига кирувчи харажатларнинг турлари ва уларнинг тавсифи.
Харажатларни баҳолаш ва таҳлил қилиш йўллари. Харажатлар ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар ва уларни ҳисоблаш йўллари.
Асосий ва умумхўжалик фаолияти фойдаси (зарари), уларни аниқлаш ва таҳлил қилиш йўллари.
Фавқулодда фойда ва зарарлар таҳлили.
Солиқ тўлангунга қадар фойда таҳлили.
Бюджетга тўловлар ва ажратмаларнинг таҳлили.
Солиқ тўловлари динамикаси, уларнинг натижавий кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлили.
Корхоналарда солиқ юкини ҳисоблаш йўллари.
Соф фойда ва унга таъсир этувчи омиллар таҳлили.
Рентабеллик кўрсаткичлари ва уларга таъсир этувчи омиллар таҳлили.
Фойда ва рентабелликни ошириш имкониятларини аниқлаш.


Молиявий натижалар, фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлилининг аҳамияти, мазмуни, мақсади ва вазифалари

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолият узлуксизлиги, ривожи ва тараққиётинини таъминлаб берувчи асосий манбаси бу фойда ҳисобланади. Фойда нафақат бизнесни ҳаракатга келтирувчи куч балки уни истиқболда рақобатдошлигини таъминлашнинг, молиявий барқарорлигини ўстиришнинг ҳам зарурий шарти ҳисобланади. Фойдага ишлаш корхонанинг яшовчанлигини оширишнинг, рискларга бардошлигини таъминлашнинг муҳим воситасидир.


Молиявий натижалар таҳлилида даромад ва харажатларнинг, фойда ва зарарларнинг шаклланиш қаторлари бўйича ўзгаришлари баҳоланади, натижавий кўрсаткичларнинг омилли таҳлили ўтказилади,имкониятлари ўрганилади, натижавийликни яхшилашнингчора-тадбирлари белгиланади. Шунингдек, корхонанинг фойдалилик даражасини характерловчи рентабеллик кўрсаткичи ва унинг омилли таҳлили амалга оширилади.
Фойда ёки зарар – бу бошқа умумлашган даромаднинг таркибий қисмларидан ташқари жами даромаддан харажатлар чегирилганидан кейинги қолган натижасидир1.
Жами даромад – бу давр мобайнидаги операциялар ва бошқа ҳодисалар натижасида капиталда юзага келадиган ўзгаришлардир. Жами умумлашган даромад “фойда ёки зарар”нинг ҳамда “бошқа умумлашган даромад”нинг барча қисмларини қамраб олади2.
Умумлашган даромад – фойда ва зарарларнинг барча манбаларидан тўпланган натижадир.




Download 213.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling