6 – лаборатория иши «труба ичида труба» иссиқлик алмашиниш қУРИЛМАСИДА иссиқлик бериш коэффициентини аниқлаш


Download 0.83 Mb.
bet2/3
Sana22.02.2020
Hajmi0.83 Mb.
1   2   3
Рr – суюқликнинг ўртача ҳароратида ҳисобланади; Prд - деворнинг ўртача ҳароратида ҳисобланади.

Иситиш ёки совитилаётганда a, Вт/м2×К

1. Ҳаво учун 1,16 - 58

2. Ёғлар учун 58,0 - 1740

3. Сув учун 232 - 11600

4. Ўта қиздирилган сув буғи учун 23,2 - 116

5. Қайнаётган сув учун 2580 - 52200

6. Плёнкасимон конденсацияланаётган буғ учун 4640 - 17400



7. Органик моддалар буғи учун 580 - 2320



11.1- расм.Труба ичида труба иссиқлик алмашиниш қурилмасидаги иссиқлик узатиш коэффициентини аниқлаш схемаси.

1-иссиқлик алмашиниш қурилмаси; 2-вентил; 3-ротаметр; 4-конденсат чиқарувчи; 5-термометр; 6-манометр; 7-буғ ҳосил қилувчи.


Иситувчи агент сифатида иссиқ сув ишлатилади ва у иссиқлик алмашиниш қурилма трубасининг ички қисмида йўналтирилади. Иссиқлик алмашиниш қурилмасига киришдаги ва чиқишдаги сув ҳарорати симобли термометр 5 билан ўлчанади. Иситувчи буғ конденсати 4 орқали пастдан чиқариб юборилади. Совитувчи агент сифатида совуқ сув ишлатилиб, у ички трубадан пастдан юқорига қараб ҳаракат қилади. Иссиқлик алмашиниш қурилмасида иссиқ ва совуқ сув сувлар ўзаро қарама-қарши йўналишда ҳаракат қилишади. Сув сарфи 2 вентил билан созланади ва ротометр 3 билан ўлчанади. Ротометр йўқ бўлса, сув сарфини вентил 2 билан созлаш мумкин. Бунда иссиқлик алмашиниш қурилмасидан сувни чиқишида ўлчов цилиндри ўрнатилади ва сарфи аниқланади.
Ишнинг бажарилиши. Ишни бошида берилган сув сарфининг доимий сарфи ўрнатилади ва сувнинг сарфи аниқланади. Иситкичдан 10-15 минут трубалар орасидаги бўшлиққа буғ ҳайдалади. Буғ ҳайдалгандан кейин буғнинг иссиқлик алмашиниш қурилмасига киришдаги ҳарорати ўлчанади. Сўнгра сувнинг иссиқлик алмашиниш қурилмасига киришдаги ва чиқишдаги ҳароратлари ўлчанади. Олинган натижалар бўйича иссиқлик бериш коэффициентини аниқлаймиз.



11.2 - расм. Горизонтал труба ичидаги сув буғи конденсатланиши

коэффициент А ни қиймати.

ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИНИ ХИСОБЛАШ
Тажриба натижаларидан иссиқлик беришнинг умумий коэффициенти  аниқланади. Иссиқлик алмашиниш қурилмаси учун иситувчи агентдан деворга берилаётган иссиқлик миқдори қуйидаги тенгламадан аниқланади:
Q = K tўр F = Gc Cc (t2 – t1) (11.16)
бу ерда: К - иссиқлик узатиш коэффициенти, Вт/(м2К); tўр – иссиқлик узатиш жараёнини ўртача ҳаракатлантирувчи кучи – сув ва буғнинг ўртача ҳароратлар фарқи, К; F - иссиқлик узатиш юзаси, м2; Gc – сув сарфи, кг/с; Сс – сувнинг иссиқлик сиғими, Дж/(кгК)

Иссиқлик узатиш жараёнини ўртача ҳаракатлантирувчи кучини аниқлаш учун олдин жараён бошида ҳароратлар фарқи аниқланади:


tкат = tкон – tб. ва tкич = tкон – tо (11.17)
Агар tкат/tкич > 2 бўлса, у ҳолда tўрт қуйидаги ўртача логорифмик тенглама билан ҳисобланади:

(11.18)

Агар tкат/tкич  2 бўлса, у ҳолда tўрт қуйидаги ўртача арифметик муносабат билан аниқланади:



(11.19)
Оқимнинг ҳаракат режими қуйидаги тенгламадан аниқланади:

(4.20)


Сув ҳаракати тезлиги қуйидаги тенгламадан аниқланади:
(11.21)

бу ерда V – сувнинг ҳажмий сарфи, м3/с; d – трубанинг ички диаметри, м.

Суюқлик оқими учун Прандтл критерияси қуйидаги тенгламадан аниқланади:

(11.22)

бу ерда с, ,  - ўртача ҳароратда суюқликнинг иссиқлик сиғими, қовушоқлиги ва иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентлари.



Тўғри труба ва каналларда ривожланган турбулент оқим учун Нусселpт критерияси қуйидаги тенгламадан аниқланади: (Re > 10 000).
(11.23)

бу ерда Рr - Прандтл критерийси, сувни ўртача ҳарорати ҳисобланади; Рrд - Прандтл критерийси, қурилма деворини ўртача ҳароратида ҳисобланади



Ўтиш соҳасида иссиқликнинг берилиши (2300 (11.24)
Тўғри труба ва каналлардаги ламинар оқимда иссиқликнинг берилиши (Re < 2300) қуйидаги ҳисоблаш тенгламасидан аниқланади:

(11.25)
Сўнгра Нусселpт критерийсидан Nu иссиқлик бериш коэффициенти  нинг қиймати топилади:

Бундан


(11.26)
бу ерда  - иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти, Вт/м К.

Техникавий ҳисоблашларда, агар иссиқлик беришнинг иккинчи коэффициенти анча кичик қийматга эга бўлса, конденсацияланаётган сув буғи учун иссиқлик бериш коэффициентанинг қийматини тахминан қуйидаги интервалда олиш мумкин;


 = 10000 ….. 12000 Вт/ м2 К ёки Вт/ м2 оС
Қурилмада сувни буғ ёрдамида иситишда ҳар хил режимларда олинган тажриба натижалари қуйидаги жадвалга ёзилади.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2020
ma'muriyatiga murojaat qiling