7-МАВЗУ. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ МОЛ-МУЛК ВА ЕР СОЛИГИ
.
7.1. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг жорий этилиши, мақсади ва иқтисодий моҳияти.
7.2. Мол-мулк солиғини давлат бюджети даромадларида тутган ўрни
7.3. Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғини тўловчилари
7.4. Солиққа тортиш объекти, солиқ солинадиган база ва солиқ солинадиган базани аниқлаш тартиби
7.5. Мол-мулк солиғи ставкалари ва имтиёзлар
7.6. Мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.
Таянч иборалар: Мол-мулк солиғи, давлат бюджети, мол-мулк солиғини тўловчилар, солиқ солинадиган база, имтиёзлар.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 272-моддасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчилар тоифаси белгилаб қўйилган. Улар мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар, шу жумладан чет ел фуқаролари, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек юридик шахс ташкил етган ва ташкил етмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларидир.
Шунга алоҳида еътибор бериш керакки, ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёллар (2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб), пенсионерлар (2007 йилнинг 1 январидан бошлаб) ва И ва ИИ гуруҳ ногиронлари (2014 йилнинг 1 апрелидан бошлаб) учун солиқ солинмайдиган майдон умумий майдоннинг 60 кв. метр ҳажмида белгиланган
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-2455-сонли қарори билан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг янги ставкалари белгиланди.
Президентимиз қарорнинг 19-иловасига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан фоизда белгиланди:
- турар жойлар, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони
200 кв.метрдан ошиқ бўлганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотларга мол-мулк солиғи уларнинг инвентаризация қийматига нисбатан 1,3 фоиз ставка бўйича солинади. 2014 йилда солиқ ставкаси 1,2 фоизни ташкил етган. Солиқ ставкаси 2014 йилдаги кўрсаткичлар билан таққослаганда 8,3 фоизга ошган;
- шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв.метрдан ошиқ ва 500 кв.метргача бўлган турар жойлар ва квартиралар учун мол-мулк солиғи ставкаси 1,6 фоизни ташкил етади (2014 йилда – 1,4 фоиз бўлган). 2015 йил учун мазкур солиқ ставкалари 2014 йилдаги кўрсаткичлар билан таққослаганда 14,3 фоизга ошган.
- шаҳарларда жойлашган умумий майдони 500 кв.метрдан ортиқ бўлган турар жойлар ва квартиралар учун мол-мулк солиғи ставкаси 2015 йилда 2,2 фоиз етиб белгиланди (2014 йилда – 1,8 фоиз бўлган). 2015 йил учун мазкур солиқ ставкалари 2014 йилдаги кўрсаткичлар билан таққослаганда 22,2 фоизга ошган.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, 2015 йилда жисмоний шахслар мол-мулкини баҳолаш бўйича органлар белгилаган инвентаризация қиймати мавжуд бўлмаган ҳолда солиқ ундириш учун Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида 20 328,0 минг сўм (2014 йилда – 18 480,0 минг сўм бўлган), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойларда – 8 833,0 минг сўм (2014 йилда – 8 030,0 минг сўм бўлган) миқдорида мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.
2015 йилда жисмоний шахсга квартирани ижарага беришда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ижара ҳақи суммасидан 8,5 фоизлик ставка бўйича тўланади (2014 йилда – 7,5 фоизни ташкил етган).
Бунда солиқ суммаси ижарага берувчи томонидан даромадлар пайдо бўлган кундан еътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда тақдим етиладиган дастлабки декларация асосида аниқланади. Солиқ даромад олинган ойдан кейинги ойнинг бешинчи кунигача тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |