1-маъруза-2019

Sana01.01.1970
Hajmi
#70794
Bog'liq
1-маъруза-2019
Hosildorlik, 1-маъруза-2019, Gramm usulida bo, oyin bogcha yoshidagi bolalarda yetakchi faoliyat sifatida, maktabgacha yoshidagi bolalarda oyinning roli, 05. Литература как вид искусства. Художественная литература, 1481109262 kimyoviy-termodinamika-asoslari arxiv.uz (1), SAVOL, kichik maktab yoshidagi oquvchilar xulq atvorining psixologik xususiyatlari, MAKTABGACHA YOSH DAVRIDA PSIXIK RIVOJLANISH XUSUSIYATLARI, Glossariy Biozararlanish, ijtimoiy psixologiya, 2 маърузаTermodinamikaning ikkinchi va uchinchi qonunlari, 2 маърузаTermodinamikaning ikkinchi va uchinchi qonunlari

Кимё ўқитиш методикаси – ўқув фани эканлиги ва унинг вазифалари


п.ф.н.доцент. Ш.Мамажонов

РЕЖА:

  • Кимё ўқитиш методикаси фанининг тузилиши ва аҳамияти, таълим берувчи, тарбияловчи ва ривожлантирувчи вазифалари.
  • Илмий фан сифатида ривожланиш тарихи.
  • Кимё ўқитувчисига юклатилган маъсулият ва вазифалар.
  • Кимё ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги.

Ҳар қандай жамият ўз олдига ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни мақсад қилиб қўяди. Уни амалга ошириш таълим тизимини ислоҳ қилишдан бошланади.

Ўқитувчи деган улуғ номга лойиқ бўлиш учун инсон бу сўзнинг нақадар теран маънога эгалигини ҳис қилмоғи лозим.

  • Ўқитувчи деган улуғ номга лойиқ бўлиш учун инсон бу сўзнинг нақадар теран маънога эгалигини ҳис қилмоғи лозим.
  • Ўқитувчи келажак одамини шакллантиради, тарбиялаб вояга етказади, шунинг учун у бу йўлдаги барча жараёнларни ўз вақтида аниқлай олиши зарур.
  • Ўқитувчи учун сиёсий саводхонлик заруриятдир.

Ўқитувчи ўз ишининг устаси бўлиши керак.
Лекин бошқа кимёгар мутахассислардан фарқли равишда, кимё ўқитувчисига кимёвий билим ва малакаларни мукаммал билишнинг ўзи етарли эмас.
Кимёни яхши билиш, бу яхши ўқитувчи бўлиб етишганлик аломати эмас.
Кимёни яхши билган ҳолда, ўз билимларини зарурий даражада ўқувчиларга етказиб бера олмаслик ҳам мумкин.
Ўқитиш учун ўқувчиларни яхши билиш ва уларнинг руҳиятига кириш, ўқитиш усулларини мукаммал эгаллаш, ўқитишнинг натижавий мақсадини тўла тасаввур этиш, унга эришишнинг восита ва йўлларини яхши билиш керак.

Ўқувчилар учун ўқитувчи фақат оддий маълумот берувчи эмас

  • Ҳар томонлама намуна ҳам бўлиши лозим. Ниҳоятда яхши тажрибани ўз шахсий имкониятлари ва ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасини ҳисобга олмай туриб, ўз фаолиятига кўчириши муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин. Бундан ташқари ўйланмасдан ташланган ушбу қадам нафақат ўз ишидан қониқмасликка, фойдали тажрибани ноқулай шароитга қуйишга, балки ўқувчилар олдида ўқитувчининг обрў сизланишига олиб келади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling