Психогеометрия узбекча

Sana01.01.1970
Hajmi
#70963
Bog'liq
Психогеометрия узбекча
Poplavko Magnetism, масалалар Кацнелсондан, ОТМгаКабул, elektrotexnika fanida transformatorlar va ularning ulanish gruhini aniqlashni orgatishda yangi oquv usullaridan foydalanish, Машины для пришивки фурнитуры и изготовления закрепок, rastitelnye krasiteli 2012, Глава 6, Глава 6, Документ Microsoft Office Word, tarix, Rustam222, Rustam222, Документ Microsoft Word, Документ Microsoft Word

ШАХС ТИПЛАРИГА ПСИХОЛОГИК ТАВСИФ (геометрик шакллар асосида)
Психогеометрия - шахсни ўрганиш унинг хусусиятларини тахлил ќилишнинг ќулай усулидир. А.Алексеев ва ЛА.Громоваларнинг фикрича бу методика:
1. Шахс типини тезкор аниќлайди.
2. Шахс хусусиятлари, ва ћатти харакатининг ўзига хослигини тушунарли, аниќ изохлаб беради.
3. Типик холатларда шахснинг ўзини тутиши бўйича хатти - харакатлар тизими ќандай бўлиши хаќида маълумот беради. Психогеометрия усул сифатида Америкада шаклланган, унинг муаллифи рахбар ходимларни ижтимоий - психологик тайёрлаш бўйича мутахассис Сюьзен Дилингер хисобланади. Бу методиканинг аниќлик даражаси 85% гача. Сизга хавола этилган тест мослаштирилган.

Кўрсатма; Ќоѓозга чизилган 5 -та геометрик шаклларга ќаранг (тўртбурчак, учбурчак, квадрат, доира, наќшин (зигзак)). Мазкур шакллардан бирини танланг (фараз ќилинг бу шакл Сиз!). Ўз шаклингизни хис ќилишга харакат ќилинг. Агар бунга ќийналсангиз, сизни кўпроќ ќизиќтирган шаклни танланг ва унинг номини биринчи ёзинг. Энди ќолган шаклларни ёќтирганингиз даражасига асосан тартиб билан ёзиб чиќинг.
Демак, ишнинг энг ќийин ќисми тугади. Сизнинг субъектив танлаган асосий шаклингиз характер хусусиятларингиз ва хатти харакатларингиз мохиятини аниќлаш имконини беради. Бошќа шакллар эса доимий сифатларингиз тўѓрисидаги маълумотларни тўлдиради. Охирги шакл ўзаро муносабатлар сиз учун оѓир кечадиган кишига тегишли. Бирорта хам шакл сизга ёќмаслиги, ёки тўрри келмаслиги хам мумкин. Шунда сизнинг шахс хусусиятларингизни икки, ћатто учта шакл гурухлари асосида изохлашга тўѓри келади.
АЙЛАНА
Бу уйѓунликнинг фалсафий мужассамлиги тимсолидир. Ким бу шаклни танлаган бўлса, у яхши шахслараро муносабатга астойдил
интилади. Одамлар ва уларнинг роћат - фароѓати - айлана учун олий химматдир.
Айлана бошќа шакллар ичида кўпроќ одамларга яхшилик тиловчи уларни бирлаштирувчи шаклдир. У жамоани, оилани мустахкамлаш учун хизмат ќилади. Айлана - ажойиб нотиќ, эътиборли тингловчи. Атрофидаги одамларга хамдардлик уларнинг хурсандчилиги -ю ташвишига шериклик айланага хос, у сезгирлик билан ўксик кўнгилга таскин беришга шошилади. Айланалар одамларни тез «билиб оладилар», алдамчи, худбин кишиларни тезда пайќаб олиш хусусиятига эгадирлар. Айлана -ўз жамоаси учун ќайѓуради ва ўз касбдошлари орасида хурмат - эътиборга сазовор кишидир.
Аммо улар бизнес сохасида муваффаќиятли фаолият кўрсата олмайдилар, яъни менеджер ва рахбарлик. сохасида бўш хисобланадилар. Чунки, биринчидан, айланада шахс йўналганлиги одамларга ќаратилган бўлиб, хар бир кишининг оѓирини енгил ќилишга уринадилар. Улар тинчлик ва осойишталикни саќлашга уринадилар, хамда ўта ќатъий ќарор чиќаришдан ќочадилар.
Айлана учун муросасизлик огир ћолат, одамларнинг иноќ, ахиллиги ва яхши муносабатда бўлишлари бахтдир. Шунинг учун ким биландир тортишиб ќолса ёки зиддиятли вазиятларда биринчи бўлиб айлана ён беради ва муросага киришади.
Иккинчидан, айлана «сиёсий ўйинлар»да заиф, бунда унга ќатъийлик етишмайди. Шунинг учун айланадан ќатъийроќ шахслар (масалан учбурчак) кўпинча айланани тазйиќќа оладилар. Айлана учун хокимият кимнинг ќўлида эканлиги ахамиятли эмас, унга хамма рози, атрофида тинчлик бўлса бас. Лекин бргр нарсада, яъни ахлоќ ва адолат масаласида, айлана ќатъийлик ва ќаттиќќўлликни намоён этади. Ўзининг айлана тимсолида кўрадиган шахсу\арда миянинг ўнг ярим шарлар фаол бўлиб фикрлар образли, интуитив, эмоционал ифодаланган, интеграл кечади.
Тўртбурчак
Бу шахснинг даврий шакли бўлиб, хаётнинг маълум бир бўлакларида нисбатан мутлоќ хисобланган тўрт шаклда хам намоён бўлиши мумкин. Бу одамлар ўз хаётларининг ћозирги кечиш тарзидай ќониќмайдилар ва унинг яхшиланиши учун изланиш ва харакатда бўладилар. Тўѓри, холатлари ва хусусиятларининг намоён бўлиш сабаблари турлича бўлиши мумкин, лекин ўзгаришларнинг шу шахс учун ахамияти асосий хисобланади.
Тўртбурчакнинг асосий психологи холати - муаммони тушуниб етишда ноаниќлик, довдираб ќолиш, чувалаштириб юбориш ва билиб -билмай хар нарсага аралашишдир. Шунингдек, ўз -ўзига бўлган муносабатларининг хам маълум бир вазиятларда ноаниќлиги кузатилади.
Тўртбурчак холатлари кунаро, хатто кун давомида ўзгариб туради. Уларнинг ўз -ўзини бахолпш деярли доим паст бўлганлиги учун «яхши» бўлишга интиладилар. Янги иш услубларини излайдилар. Ћаёт тарзини яхшилашга интиладилар. Агар тўртбурчакнинг хатти - харакатини диќќат билан кузатсак, у бошќа шакллар: «учбурчак», «айлана» ва бошќаларнинг «кийимлар»ини «кийиб» кўради. Тўртбурчакларниниг хатти - характлари кутилмаганда шиддатли, кескин, ўзгариб туриши атрофдагиларни сергак тортиради ва улар онгли равишда бундай «ўзгарувчанг одам» билан мулоќатга киришишдан ќочишлари мумкин.
КВАДРАТ
Квадратлар энг аввало ўзларининг мећнатсеварлиги, сабр, тоќат билан бошлаган ишни охирига етказиш хусусияти билан таниќлидир. Сабрбардошлилик, чидам квадратни ўз сохасининг уста мутахассиси бўлиб етишишига олиб келади. Янги информацияга (ахборотга) бўлган эхтиёжнинг юќорилиги хам бунга ёрдам беради. Квадратлар хар хил маълумотларни тўплаб юрадилар, уларни тартибга солиб, системалаштирадилар.
Квадрат керакли информацияни тезда илѓаб олади. Шунинг учун ћам, квадратлар ўз сохасига тегишли информация -маълумот манбаи хисобланадилар. Уларнинг яна бир кучли томонлари, фикрий тахлил хисобланади. Агар сиз ўзингиз учун квадратни танлаган бўлсангиз, сизда чап ярим шарлар фаолроќ хисобланади, яъни сизда информацияни ќайта ишлаш изчил а -б -в -г ва х.к. тарзда кечади.
Квадратлар натижани тахмин эмас, аниќ ћисоблайдилар. Улар ходиса ва воќеаларга жуда эътиборчан. Тартиб, интизомни хуш кўрадилар. Квадрат режали, аниќ маќсадли ћаётни ёќтирадилар, воќеанинг одатий кечишидаги ўзгаришларни ёќтирмайдилар. Улар доимо одамлар ва атрофидаги нарсаларни ташкиллаштиради (тартибга солади). Бу хусусиятлар квадратларни яхши иш юритувчи, ижрочи бўлишларини таъминласа, лекин афсуски улардан яхши иш берувчи, менеджер чиќиши ќийинроќ. Ўта майда - чуйдаларга эътибор, аниќлик киритиш учун ќўшимча информациялар асосида ќарор ќабул ќилиш, уларнинг тезкорлигини сусайтиради. Ўта тартиблилик, ќонун - ќоидага аниќ риоя ќилиш уларда ўта кучлидир. Ќарор ќабул ќилишда айниќса, таваккал иш тута олмайдилар.
Квадратлардаги совуќќонлик, хиссиётга берилмаслик, аниќлилик хар хил одамлар билан алоќада бўлишини ќийинлаштиради. Квадратнинг харакати мавхум вазиятда самарасиз кечади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2023
ma'muriyatiga murojaat qiling