1-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#71198
Bog'liq
1-мавзу
1-мавзу , Киотский протокол — Википедия, O‘RQ-342 24.12.2012, Конституция жа, Конституциявий ҳуқуқ жавоблар, 1- МАВЗУ, 3832, 3832, Xalqaro investitsiya huquqi prinsiplari, 101, Huquqshinosning nutq madanyati 003, muxlisichkA FPK, muxlisafpk (2), Hanz Kelzen kitob tarjima

МОЛИЯ ВА ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ
1. Молия ва давлат молия тизими тушунчаси
Молия ҳуқуқини ўрганишга киришилаётганда, авваламбор Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ тизимининг мазкур тармоғини шакллантиришнинг қайси методологик усулларига асосланишин-гизни белгилаб олишингиз керак. Молия ҳуқуқини энг умумий кўринишда ҳуқуқнинг бир тармоғи сифатида тавсифлаш мумкин, унинг меъёрлари давлат томонидан молия деган иқтисодий кате-гориядан фойдаланиш ва молиявий фаолиятни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилгандир.
Кундалик ҳаётда кўп ҳолларда молия деган атамага асосла-нилади, лекин ҳамма вақт ҳам унинг мазмуни ҳақида ўйлаб кўрилмайди. Бунда кўпинча молия деганда пул ёки пул маблағ-лари назарда тутилади. Аммо молия ва пул турли иқтисодий ка-тегориялар ҳисобланиб, иқтисодий муносабатлар тизимида ўзига хос вазифаларни бажаришга қаратилган. Ушбу категориялар ўза-ро узвий боғлиқдир, чунки молия пул муносабатларисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Бироқ шуни назарда тутиш лозимки, молия барча пул муносабатларини эмас, балки уларнинг фақат муайян қисмини ифодалайди.
Молия (русча финансЎ) французча finance (даромад)дан олинган бўлиб, у пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш жараёнидаги ижтимоий муносабатларни акс эттирувчи иқтисодий категориядир.
Молиянинг вужудга келиши товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва давлатнинг ўз функцияларини бажариши учун зарур бўлган молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжи билан боғ-лиқ. Дастлаб бу атама XIII-XIV асрларда Италияда пайдо бўлган, унинг Генуя, Венеция, Флоренция деган шаҳарлари савдо, пул ҳисоб-китоблари ва банк ишининг йирик марказлари бўлган. Кейинчалик уни давлат томонидан ўз вазифаларини ҳал қилиш учун йўналтириладиган пул муносабатлари тизими, пул жамғармаларини ҳосил қилиш билан боғлиқ тушунча сифатида қўллай бошладилар.
Молия ҳаракатининг мазмуни ва механизми унинг функцияларида тўлиқ ҳолда намоён бўлади. Иқтисодий ва юридик ада-биётларда молия функцияларининг турлича таснифлари мавжуд. Иқтисодий адабиётларда уларга пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш; улардан фойдаланиш; ушбу жамғармаларни шакл-лантириш ва фойдаланишни назорат қилиш кабилар киради. Юридик адабиётларда қўшимча равишда молиянинг тақсимот функциясини ҳам ажратадилар.
Шундай қилиб, молия – умумдавлат эҳтиёжларини молиялаштириш учун зарур бўлган пул маблағлари жамғармаларини ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизимидир. Адабиётларда ушбу маънода давлат молияси ўзининг моддий моҳиятига кўра пул маблағлари жамғармаларидан иборат бўлиб, уларнинг мажмуи мамлакат молия ресурсларини ташкил этади.
Молия иқтисодий муносабатлар тизимида муҳим роль ўйнай-ди. Бозор муносабатлари ривожланиши шароитларида молиянинг мақсадли йўналиши ўзгарди, унинг функциялари эса, янги маз-мун билан бойиб бормоқда. У давлат ва жамият ривожланиши-нинг ҳозирги замон талабларига мувофиқ келувчи принципиал жиҳатдан янги молия сиёсатини олиб боришга фаол кўмакла-шишга қаратилган. Бундай сиёсатни шакллантириш “мустақил молиявий сиёсатни республиканинг бюджет тизимини мустаҳкам-лаш, бюджет даромадларининг тўлдиришни таъминлайдиган ва амалий фаолликни рағбатлантирадиган изчил солиқ сиёсатини ўтказиш, шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг молиявий аҳ-волини соғломлаштириш уларнинг тадбиркорлик ва сармоядорлик фаолиятини ривожлантириш йўли билан шакллантириш мўлжалланмоқда”.
Молия хўжалик юритиш механизмининг объектив зарур бўл-ган таркибий қисмидир, у айрим муаллифлар фикрича, давлат-нинг режалаштирилган фаолияти натижаси ҳисобланмайди. Мазкур ҳолда молия - базис муносабатлар сифатида бирламчи, давлатнинг ўз вазифаларини ҳал этиш учун улардан фойдаланиш бўйича фаолияти эса, устқурма хусусиятига эга ва шу са-бабли у иккиламчидир.
Молия турли бўғинлардан таркиб топган бўлиб, уларнинг ҳар бири давлат пул жамғармаларини ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўйича юзага келадиган муайян ижтимоий муносабатлар доирасини акс эттиради ва шу боисдан улар бир-биридан фарқ қилади. Шу билан бирга, улар муайян умумий ху-сусиятларга эга бўлиб, бу уларни алоҳида, нисбатан ажратилган гуруҳларга - молия институтларига бирлаштириш учун имкон беради. Турли молиявий бўғинлар мажмуи Ўзбекистон Республи-каси молия тизимини ташкил этади.
Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида давлат ривожла-нишининг ўзига хос хусусиятлари давлат молия тизимига жид-дий таъсир кўрсатди. Шу тарзда янги институтлар юзага келди, молия тизимининг бошқа бўғинлари мазмунида катта ўзгаришлар юз берди.
Ўзбекистон Республикаси молия тизими қуйидаги бўғинлар-дан таркиб топган:
а) давлат бюджети, унинг тузилмасига кирувчи республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар;
б) давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар;
в) хўжалик юритувчи субъектлар ва иқтисодиёт соҳалари молияси;
г) кредит (давлат кредити ва банк кредити);
д) мулкий ва шахсий суғурта.
Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги босқичда таркиб топган молия тизими махсус мақсадли ва бюджетдан ташқари жам-ғармаларни ташкил этишда жаҳон тажрибасидан фойдаланади, ушбу жамғармалар ёрдамида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилади. Хўжалик юритувчи субъектлар молиясига нисбатан қаттиқ тартибга солиш чоралари қўлланмайди, шахсий суғурта ва мулкни суғурта қилишда давлат монополияси бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси молия тизимининг ҳар бир бўғини у ёки бу ижтимоий эҳтиёжларни қондириш учун мўлжалланган турли пул жамғармаларини ташкил этиш, тақсимлаш ва улардан фойдаланишга қаратилган ўзига хос вазифаларни бажаради. Мазкур жамғармалар, агар улар бюджет тизими ёки марказлаш-тирилмаган (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳолда ташкил этил-ган бўлса, марказлаштирилган жамғармалар бўлиши мумкин.
Молия тизимининг марказий бўғини мамлакатнинг Давлат бюджети бўлиб, унинг ёрдамида давлатнинг марказлаштирилган пул жамғармаси ташкил этилади ва фойдаланилади. У давлат томонидан ўзининг ички ва ташқи функцияларини амалга ошириши учун асосий молиявий база бўлиб хизмат қилади. Молия тизимининг ушбу бўғинида мамлакат даромадларининг асосий қисми ҳамда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий хусусиятдаги энг муҳим харажатлари тўпланади. Давлат бюджети молия тизими-нинг бошқа бўғинлари билан ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, муво-фиқлаштирувчи марказ вазифасини бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг таркибий қисми Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюд-жетлар ҳисобланади. Ҳозирги вақтда бу бўғин иқтисодиётга са-марали таъсир кўрсатиш, хўжалик юритиш жараёнларини тар-тибга солиш, ишлаб чиқарувчи кучларни оқилона жойлаштириш ва ҳ.к. учун тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Маҳаллий бюджет-лар бозор ислоҳотларининг барча босқичларида давлат томонидан олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг воситаси бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатнинг Давлат бюджетида давлат мақсадли жамғармалари тўпланган бўлиб, улар ёрдамида Ўзбекистон фуқаро-ларининг пенсия таъминоти, хусусийлаштириш жараёнларини ривожлантириш, аҳолини иш билан банд этиш ва бошқа масалалар ҳал этилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling