1-мавзу

Sana01.01.1970
Hajmi
#71201
Bog'liq
1-мавзу
1-мавзу, Киотский протокол — Википедия, O‘RQ-342 24.12.2012, Конституция жа, Конституциявий ҳуқуқ жавоблар, 1- МАВЗУ, 3832, 3832, Xalqaro investitsiya huquqi prinsiplari, 101, Huquqshinosning nutq madanyati 003, muxlisichkA FPK, muxlisafpk (2), Hanz Kelzen kitob tarjima


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
МОДУЛ НОМИ: ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИ
МОДУЛ РАҲБАРИ: М.Баротов


Мавзу № 1: Фуқаролик ҳуқуқига кириш


Дарс машғулотининг натижаси: талабалар мулкий, шахсий номулкий, ташкилий ҳуқуқий муносабатларни фуқаролик ҳуқуқий тартибга солишни, шунингдек маъмурий, меҳнат, аграр ҳуқуқий тартибга солишдан фарқи борасида билимларга эга бўлади. Шунингдек, фуқаролик ҳуқуқининг асосий тамойиллари, ҳуқуқ аналогиясининг қўлланилиши ҳамда фуқаролик ҳуқуқ субъектлари ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни тўғрисида билимларни шакллантиради. Амалий масалалар ва аргументлар келтириш оркали конунларнинг амалиётда кандай ишлашини тушунади. Талабалар муқобил фикр-мулоҳазалари бўйича тегишли юридик терминологиядан фойдаланган ҳолда танқидий мушоҳада юритишни ўрганади.


Фуқаролик ҳуқуқи тартибга солишнинг ўзига хослиги нимада?


Фуқаролик ҳуқуқи ҳуқуқий тартибга солишда бошқа ҳуқуқ соҳаларидан фарқ қилиб, иштирокчиларнинг тенглигига асосланади. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг асосий негизлари ФКнинг 1-моддасида белгиланган бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
мулкнинг дахлсизлиги;
шартноманинг эркинлиги;
хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслик;
фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилиши;
бузилган ҳуқуқлар тикланиши;
уларнинг суд орқали ҳимоя қилиниши.
Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда қонун ҳужжатлари билан бирга қонун ва ҳуқуқ аналогияси қўлланилади. Бунда ижтимоий ҳаётнинг барча жиҳатларини қонун ҳужжатлари ифода этмаганда, ҳуқуқий тартибга солиш ҳуқуқ аналогияси томонидан амалга оширилади.



Эътибор қаратинг
Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда фуқаролик ҳуқуқи ўз методига эга. Унга кўра императив нормалардан кўра, диспозитив нормалар кенг қўлланилади. Шу боис Фуқаролик кодексининг аксарият нормаларида “Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса” деб бошланади. Шу билан бирга фуқаролик ҳуқуқида жавобгарликнинг мулкий характерда эканлиги, бузилган ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиниши, бузилган ҳуқуқларни тикланиши каби методлар амал қилади.



Фуқаролик ҳуқуқида ҳуқуқ ва муомала лаёқати категориялари субъектнинг у ёки бу турдаги ҳуқуқларга эга бўлиш, ҳуқуқ муносабатга киришиш ва мажбуриятлар юзасидан жавоб бера олиш имконияти мавжуд ёки мавжуд эмаслигини англатади. Бунда фуқаролар, юридик шахслар ва давлат ҳар қандай ижтимоий муносабатга ҳуқуқ лаёқати мазмуни доирасида киришади.
Савол: Ўн уч ёшли бола супермаркетдан ноутбук сотиб олмоқчи бўлди. Дўкон унга ҳали вояга етмаганлиги сабабли сотишдан бош тортди. Бу ҳолатда дўконнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беринг.

Фуқаролик ҳуқуқида объектлар моддий ва номоддий неъматларга бўлинади. Шунингдек, асосий объектлардан бири сифатида мол-мулк, ашё тушунчалари амал қилади. Мол-мулк ўз навбатида кўчар ва кўчмас мулкларга, ашёлар эса, бир неча асосларга кўра таснифланади. Ушбу таснифланиш муайян турдаги ашёнинг у ёки бу ҳуқуқий муносабатнинг объекти бўлиш ёки бўлмаслиги учун муҳим саналади. Масалан, истеъмол қилинадиган ва турга хос ашёлар ижара шартномаларининг предмети бўла олмайди. Хусусий аломатли ашёлар қарз шартномасининг предмети бўлиши мумкин эмас.




Савол: Туман ҳокими ўз ҳудудида фаолият юритаётган юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганда, ушбу жараён қайси ҳуқуқ соҳаси билан тартибга солинади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling