8-маъруза трубасимон иситгични моделлаштириш режа Трубасимон иситкич ҳақида тушинча


Download 422.36 Kb.
Sana04.10.2022
Hajmi422.36 Kb.
#830761
Bog'liq
8-маъруза ТЖМОА-2022
3-Амалий машғулот, 2-sinf uchun ma'lumot., Mustaqillik bayonnomasi, Ernest Hemingway haqida (4), Jek London hayoti va ijodi (4), Yerjanova Nigar mustaqil ish, abdulla-qodiriy-ijodi-va-milliy-ruh, Texnik loyihalash va modellashtirishning tashkiliy shakllari, Asadbek Fayzullayev 1, Moliya fanining 1 modulidan test topshiriqlari 2 kurs boshqa yo'nalishlar, №2 Мирзаев Ф, 3Б, 128кв, Axborot xavfsizligini ta`minlash usullari, Голосарий, Presentation NezhmetdinovRA, Извлеченные страницы из Automating Manufacturing Systems with PLCs V5 0797

8-МАЪРУЗА
ТРУБАСИМОН ИСИТГИЧНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ
Режа
  • Трубасимон иситкич ҳақида тушинча.
  • Трубасимон иситкичдаги оқимлар тузилишининг гидродинамикаси ва унинг таҳлили.
  • Трубасимон иситкичнинг математик модели.

  • ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР
    Юнусов И.И., Артиков А.А., Исматуллаев П.Р. Кимё ва озиқ-овқат технологиясида ЭҲМ ни қўллаш Тошкент: ТКТИ, «NISIM». 2001.148 б.
    Кафаров В.В. Методы кибернетики в химии и химической технологии М.; Химия, 1985. 448 с.
    Юнусов И.И., Артиков А.А., Хамидов Б.Т. «Кимё технологик тизимлари синтези» маъруза матнлари Тошкент: ТКТИ, 2009.112 б.
    Юнусов И.И., Артиков А.А., Хамидов Б.Т. «Кимё технологик тизимлари синтези» лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатма Тошкент: ТКТИ, 2009.38 б.

Трубасимон иситгич конструкциясини, иккита бир бирининг ичига коаксиал жойлаштирилган икки труба кўринишида тасаввур қилиш мумкин.
Иситувчи агент
Иситилаётган модда
Икки труба орасидаги бўшлиқга одатда, иситиш агенти - буғ берилади. Иситилаётган модда ички труба орқали берилиб, ундаги оқимларнинг гидродинамик тузилишини идеал сиқиб чиқариш моделларидагидек деб қабул қилиш мумкин.
Бу элементар хажмга киришда модда ҳарорати кўринишда ва чиқишда кўринишда тасаввур қилиш мумкин.
Бу элементар хажмда оқимлар тузилишини идеал аралаштириш моделидагидек деб қабул қилиш мумкин, яъни бу элементар хажмда фақат кўндаланг кесим бўйича эмас, балки узунасига ҳам аралаштириш мавжуд деб қабул қилинади.
Иссиқлик баланси тенгламаси
Унда (4) тенглама қуйидаги кўринишга келади:
(5) тенглама ёрдамида трубасимон иситкичнинг узунлиги бўйича хароратнинг тақсимланиши ва иситигичнинг оптимал узунлигини аниқлаш каби масалаларни ечиш мумкин.
Чизиқли тезлик (), сарфнинг (G) труба кесим юзасига (S) нисбати бўйича аниқланишини ҳисобга олиб, маълум бир математик ўзгартиришлардан сўнг, юқоридаги тенгламани қуйдагича ёзишимиз мумкин:
Ушбу математик модель параметрлари тақсимланган модел бўлиб, жараённинг динамикасини ифодалайди ва унда температура икки координата бўйича (вақт ва қурилма узунлиги ) ўзгаради.
Стационар ҳолатда
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
 
1. Трубасимон иситгични моделлаштириш- иситгични унинг моделида олинган натижалар бўйича ўрганиш.
2. Коаксиал жойлашган икки труба- умумий ўқли икки бир-бирига киритилган трубалар.
3. Элементар хажм- шартли равишда чексиз кичрайтирилган хажм.
4. Кесим юза буйича аралаштириш- кўрилаётган кесим юзасида бўлиши мумкин деб қабул қилинган аралаштириш.
5. Узунасига аралаштириш- олдинга ва орқага бўлиши мумкин бўлган оқим.
6. Окимнинг чизикли тезлиги- оқимнинг, заррачаларни сарфига ва трубанинг кесим юзасига боғлиқ бўлган катталик.
7. Параметрлари тақсимланган модел- параметрлари вақт ва яна бир бошқа координата (иситгич узунлиги) бўйича ўзгарувчи модел.
8. Иситгич узунлиги бўйича температуранинг тақсимланишини ҳисоблаш- иситгични ҳар бир нуқтасидаги ҳароратни ҳисоблаш.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
  • Трубасимон иситгичда оқимлар тузилиши қандай?
  • Трубасимон иситгич математик модели параметрлари тақсимланган моделми ёки параметрлари мужассамланганми?
  • Трубасимон иситгич стационар холатида унинг математик модели қандай кўринишда бўлади?

Download 422.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling