8-мавзу: Меҳнатга ҳақ тўлаш. Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари Режа


Download 127.5 Kb.
bet1/6
Sana05.05.2023
Hajmi127.5 Kb.
#1426938
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
8-мавзу маъруза матни


8-мавзу: Меҳнатга ҳақ тўлаш. Кафолатли тўловлар ва компенсация тўловлари


Режа:

  1. Меҳнатга ҳақ тўлаш тушунчаси ва тартиби.

  2. Кафолатли ва компенсация тўловларини тартибга солиш.

Меҳнатнинг миқдори ва сифатига яраша ҳақ олиш, тенг меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш, меҳнатга ҳақ тўлашда камситишларга йўл қўймаслик, меҳнат ҳақи минимал миқдорининг қонун билан белгиланиши, меҳнат ҳақи юқори миқдорининг чекланмаслиги каби тамойиллар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида ўз ифодасини топган.


Меҳнат соҳасида «меҳнатга ҳақ тўлаш» ва «иш ҳақи» каби ҳуқуқий терминлардан фойдаланилади. Буни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 9-бобидаги айрим моддаларни (153, 162, 163, 164) таҳлил қилиб кўриш мумкин. Ҳуқуқий нуқтаи назардан “меҳнатга ҳақ тўлаш” ходимга олдиндан қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорларда ҳақ олишни кафолатловчи тизим ҳисобланади. “Иш ҳақи” эса ходим амалда бажарган ишининг миқдори ва сифатига қараб бериладиган тўлов сифатида намоён бўлади.
Иш ҳақи иқтисодий ва ҳуқуқий категория сифатида бир-биридан фарқланади. Иқтисодий адабиётларда иш ҳақи деганда ижтимоий маҳсулотда ходимнинг пул шаклидаги ҳиссаси, яъни ходимлар меҳнатининг миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб миллий маҳсулотдан оладиган улушнинг пулдаги ифодаси тушунилади. Иқтисодий категория сифатида иш ҳақи манбани аниқлайди. Давлат муассасаларида бюджет ҳисобидан ажратиладиган маблағлар, ишлаб чиқариш корхоналарида эса олинган соф даромад иш ҳақининг асосий манбаси ҳисобланади.
Иш ҳақи ҳуқуқий категория сифатида меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича меҳнат ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг йиғиндисини ташкил қилади. Жумладан, ходимнинг иш ҳақини олишга бўлган ҳуқуқи ҳамда иш берувчининг иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ миқдорда тўлаш мажбурияти иш ҳақининг ҳуқуқий категория эканлигини белгилаб беради.
Бажарилган иш учун тўлов шакли сифатида иш ҳақи бошқа тўлов шаклларидан ажралиб туради. Хусусан, иш ҳақи учун қуйидаги хусусиятлар хосдир:
а) иш ҳақи ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнида жонли меҳнат сарфи учун тўловдир;
б) иш ҳақи асосий ва қўшимча қисмларга бўлинади;
в) иш ҳақи давлат ёки локал усуллар ёрдамида тартибга солинади;
г) иш ҳақи учун давлат минимал миқдори белгиланган бўлади.
Мисол учун иш ҳақи жонли меҳнат сарфи учун тўлов сифатида бошқа тўловлар (кафолатли ва компенсация тўловлари, моддий ёрдамлар, фойдадан олинадиган улушлар, нафақалар)дан фарқ қилади. Масалан, кафолатли ва компенсация тўловлари ходим узрли сабабларга кўра меҳнат нормаларини бажармаганда тўланади. Иш ҳақи эса бажарилган меҳнатнинг миқдори ва сифатига боғлиқ тарзда амалга оширилади. Меҳнатнинг миқдори унинг давомийлигини, сифати эса бажариладиган ишнинг мураккаблигини билдиради.
Иш ҳақи таркибий жиҳатдан икки қисмдан: асосий иш ҳақи ва қўшимча иш ҳақидан иборат. Иш ҳақининг асосий қисмини тариф ставкалари ва мансаб маошлари(окладлар) ташкил қилади ҳамда улар марказлашган тартибда тасдиқланиб, олдиндан белгиланган фондлар ҳисобидан тўланади ва мазкур корхонанинг фойдасига боғлиқ бўлмайди. Ходимларга бажарилган иш учун ҳамма вақт асосий иш ҳақи тўланиши лозим бўлади. Тўлов олдиндан белгиланган норма бўйича амалга оширилади (иш ҳақининг тариф нормалари корхона ва ташкилотларда ўзгартирилиши мумкин эмас, қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Иш ҳақининг қўшимча қисмини мукофот, устама ва қўшимча тўловлар ташкил қилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш корхоналарнинг оладиган фойдаси ва рентабеллигига бевосита боғлиқ бўлади. Шунинг учун олинган фойда бевосита ходимнинг мукофот ҳажмига таъсир қилади. Қўшимча тўловларни тўлаш манбаи корхоналарда ташкил этиладиган моддий рағбатлантириш фонди ҳисобланади (айрим ҳолларда давлат бюджети ҳисобидан).
Меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида тариф ва тарифсиз тизим амал қилади. Бюджет соҳасида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг асосида меҳнатни нормалаш усули ётади. Меҳнатни нормалаш тарифларни олдиндан белгилаб олишни тақозо қилади ҳамда улар марказий тартибда(давлат-ҳуқуқий тартибга солиш) ишлаб чиқилади.
Иш ҳақининг тарифлари асосий тартибга солувчи мезон бўлиб ҳисобланади. Иш ҳақининг тарифи ўзида турли хил меҳнатнинг мураккаблиги, оғирлиги ва ижтимоий аҳамиятига боғлиқ ҳолда унинг баҳосини ифодалайди. Иш ҳақининг тарифи икки хил шаклда амал қилади:
а) ходимларга иш ҳақи тўлашнинг тариф тизими шакли;
в) раҳбар лавозимлар учун мансаб маошлари тизими шакли.

Download 127.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling