9-мавзу: Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг самарали кўрсаткичлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; барқарор ривожланиш бўйича Бутунжаҳон саммити


Download 36.88 Kb.
Sana09.09.2022
Hajmi36.88 Kb.
#803252
Bog'liq
9-мавзу
Государственный, Savollarga javoblar, ANB4964 QR CLICK

9-мавзу: Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг самарали кўрсаткичлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; барқарор ривожланиш бўйича Бутунжаҳон саммити.
Режа:
1. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг самарали кўрсаткичлари.
2.Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
3.Барқарор ривожланиш бўйича Бутунжаҳон саммити.


Калит сўзлар: маҳаллий, миллий, минтақавий, глобал, минтақа, комплекс, антропоген, Чўлланиш, қурғоқчилик, ландшаф, деградация, экзоген

Мазкур масалаларни ҳал этишда Ўзбекистонда ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Республикамизда «Атроф-муҳит муҳофазаси бўйича 1999-2005 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури», «Биологик хилма-хилликни сақлашнинг миллий ҳаракат режаси» каби экологик фаолият режа ва дастурлари унга мисол бўла олади. Мазкур соҳада эришилган ютуқларга қарамай минтақада, хусусан, мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш муаммолари бор ва уларни замон талабига мос равишда ҳал этиш талаб қилинади.


Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва атроф-мухитни мухофаза килиш муаммолари куйидагиларни қамраб олади ва қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон беради:

  • маҳаллий, миллий, минтақавий ва глобал миқёсда барқарор ривожланиш учун экологик муаммоларни иқтисодий ва ижтимоий муаммолар билан биргаликда ҳал этиш лозим;

  • маҳаллий, регионал, субрегионал ва глобал миқёсда ўзаро ҳамкорликка эришмай туриб барқарор ривожланиш жуда мушкул вазифа;

  • экологик муаммоларни ҳал этиш, давлат органлари билан бир қаторда хотин-қизлар, нодавлат ташкилотлар, маҳаллий аҳоли, ёшлар ва аҳолининг турли табақаларининг фаол ҳаракати орқалигина амалга оширилади;

  • табиат ва жамият уртасидаги барча муносабатларга экологик жиҳатдан қарашни юзага келтириш зарур;

  • аҳолининг табиат ресурсларига бўлган қарамлилигини камайтириш;

  • молиявий, моддий ва интеллектуал ресурсларни барқарор ривожланишга йўналтиришда алоҳида эътиборни ривожланаётган мамлакатларга қаратиш, яъни қўшнинг тинч-сен тинч, деган қоидага амал қилиш;

  • барча ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этишда толарантлик, тинчлик, эртанги кунни ўйлаш ва келажак авлод олдидаги бурчимизни ҳис этиш орқали ҳал этиш;

  • экологик баҳолаш, экологик назорат ва экологик жавобгарликнинг ягона тизимини яратиш орқали турли миқёс ва даражадаги бошқарувни амалга ошириш лозим;

  • барқарор ривожланиш учун экологик жиҳатдан қуйидаги масалаларга алоҳида эътиборни қаратиш керак:

  • атмосфера ҳавоси исиб боришининг олдини олиш ва озон қатламининг емирилишига йўл қўймаслик;

  • ерлардан комплекс фойдаланишни йўлга қўйиш;

  • ўрмонларнинг антропоген омил таъсирида камайиб ва сийраклашиб боришининг олдини олиш;

Чўлланиш ва қурғоқчилик туфайли содир бўлаётган ландшафтлар деградацияси, экзоген жараёнларнинг жадаллашуви, сувсизликнинг ортиб бориши каби ҳолатларни камайтириш ва уларнинг олдини олиш;

  • тоғли ҳудудларга алоҳида бир «нозик экотизимлар» сифатида қараш ва тегишли ижтимоий ва иқтисодий тадбирларни олиб бориш;

  • ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалиги ёки аграр саноатининг улуши юқорилигини инобатга олган ҳолда атроф –муҳит муҳофазасига алоҳида эътибор қаратиш;

  • биологик хилма-хилликни сақлаш модда ва энергия алмашинувининг асосий кўрсаткичи эканлигини инобатга олган тарзда ҳаракат қилиш;

  • биологик технологияларни яратиш ва уларни қўллаш экологик хавфсизликка эътибор бериш;

  • чучук сув заҳирасини сақлаб қолиш ва аҳолининг унга бўлган талабини қондириш;

  • заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишда экологик хавфсизлик чораларига қатъий амал қилиш;

  • хавфли чиқиндиларни четлатишнинг янги ва самарали йўлларини излаб топиш;

  • қаттиқ чиқиндиларни маҳаллий шароитдан келиб чиққан тарзда қайта ишлатиш, ташиш ва четлаштириш масалаларини кўриб чиқиш;

  • радиоактив моддаларни қўллаш ва уларнинг чиқиндиларини жойлаштириш ҳамда зарарлантириш чораларини қаттиқ назорат остига олиш.

Ўрта Осиёдаги экологик муаммолардан энг муҳими Орол ва Орол бўйидаги инқирозли ҳолатдан чиқиб кетиш. Шу билан бирга адир ва тоғли ҳудудлар экотизимини сақлаб қолиш ва уни қайта тиклаш, минтақавий экологик масалаларни тинч йўл билан хал этиш, ер ва сув ресурсларини самарали бошқариш каби ўнлаб муаммоларни барқарор ривожланиш концепциясидан келиб чиққан ҳолда ҳал этиш талаб этилади.
Барқарор ривожланиш ғояси экологик муаммоларга алоҳида эътиборни қаратади ва уни ҳар бир давлатда тегишли равишда тадбиқ қилишни тавсия этади. Бу ўринда бирламчи масала бўлиб кенг оммани, хусусан, талаба ёшларни барқарор ривожланиш ғояси билан «қуролланишга» ундайди. Талаба ва уқувчиларда экологик онг, билим, кўникма ва маданиятни шакллантириш лозим. Лекин, уларга таълим бераётган педагоглар ва уларнинг атрофидаги катталарни аввалом бор барқарор ривожланиш ғояси билан таништиришга тўғри келади. Мазкур қўлланманинг асосий мақсади ҳам айнан ана шунда.
Download 36.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling