Dasturlash

Sana01.01.1970
Hajmi
#96894
Bog'liq
Dasturlash
pochta aloqasi korxonalarida elektron pul otkazmalarini rivojlantirish yollari (1), 18-ma’ruza, Dasturlash, 2 6YOGOCH, МСС лаб лотин, IAS 19 uzb, IAS 19 uzb, IAS 19 uzb, IAS 19 uzb, Advantages and negative effects of inter (1), english Aminov, c3625, (17), Gʻarb falsafasi - Vikipediya

ЎЗБEКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Амалий математика ва АТ кафедраси
Ж. Жумаев
И.Г. Расулов


ДАСТУРЛАШ

Бухоро - 2008


Ушбу услубий қўлланма академик лицей, коллеж талабалари, дастурлашни мустақил ўрганмокчи бўлган қизиқувчиларга мўлжалланган бўлиб, ундан олий ўқув юртлари талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин.


Муаллифлар: Жумаев Ж.Ж.
Расулов И.Г.

Тақризчилар:


Обидов К.З.– Бухоро ОО ва ЕСТИ «информатика ва АТ» кафедраси доценти .


Ахмедов Н.О. . – Бухоро Ижтимоий –иқтисодиёт коллежи ўқитувчиси


Маьсул муҳаррир: педагогика фанлари доктори Хайитов А.Г.

Мазкур қўлланма «Амалий математика ва АТ» кафедраси 2007 йил ноябрдаги -мажлиси ва физика-математика факультети 2007 йил 27 декабрдаги 3-илмий кенгашида муҳокама қилинган ва чоп этишга рухсат этилган.



СЎЗ БОШИ


ЭҲМ мураккаб масалаларни еча олиши учун шу масалани алгоритмига мос дастури тузилган ва у ЭҲМ хотирасига киритилган бўлиши керак.


Алгоритм – маьлум бир соҳага оид масалаларни ечишда ишлатиладиган амаллар системасининг муайян тартибда бажарилиши ҳақидаги қоидалар тўпламидир.
Дастур эса ана шу алгоритмга мос кўрсатмаларнинг ЭҲМ тушунадиган тилда ёзилган кетма-кетлигидан иборатдир.
Дастурлаш – жуда қизиқарли, ижодий жараён. Бекорга дастурлашни саньат деб айтишмайди. Замонавий кишини дастурлаш асослари билимларисиз тасаввур этиш қийин.
Шунинг учун хам дастурлаш мактабларда, лицей, коллеж ва бошка ўқув даргоҳларида ўқитилмокда. Лекин фақатгина аудиториядаги дарсда олинган назарий билимларни бир-икки амалиёт дарсларида тушуниб олиш қийин, фақатгина кўплаб амалий ишлар бажариш, етарлича адабиётларга эга бўлиш керак.
Мазкур қўлланмада алгоритмлашнинг, дастурлашнинг асосий тушунчалари берилиб, бу тушунчалардан фойдаланган ҳолда қизиқувчи талабаларни дастурлар тузиш учун керакли операторлар ва структуралар билан таништирилади. Дастурлаш тили сифатида эса деярли барча дастурлаш тилларида учрайдиган тушунча ва тузилишларни ўз ичига олган Турбо Паскал тили танлаб олинган. Унда дастурлаш учун керак бўладиган фундаментал тушунчаларга асосланган систематик предмет сифатида дастурлаш фанида ўкитишга мос тилнинг максимал жабҳалари мавжуд.
Паскалда маьлумотларни структурлаш буйича катта имкониятлар мавжуд: булар оддий ўзгарувчилар, массивлар, тўпламлар, ёзувлар, кўрсаткичлар, файллар, янги типлар яратиш учун имкониятлар ва х.к. Бу эса китобхонга кейинчалик бошка тиллар билан танишиш чоғида қулайлик туғдиради.
Ушбу қўлланмада статик ўзгарувчилар билан боғлик структуралар, чизиқли, тармоқлаш, такрорлаш жараёнларини дастурлаш масалалари қамраб олинган. Динамик ўзгарувчилар билан ишлаш масалаларига бағишланган қисм эса режалаштирилмокда.
Ушбу қўлланма академик лицей, коллеж талабалари, дастурлашни мустақил ўрганмоқчи бўлган қизиқувчиларга мўлжалланган бўлиб, ундан олий ўқув юртлари талабалари ҳам фойдаланишлари мумкин.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling