365 29.04.2019

Sana01.01.1970
Hajmi
#97033
Bog'liq
365 29.04.2019
O’ZBEK TILI FANIDAN YAKUNIY NAZORAT UCHUN TEST SAVOLLAR, ОНА ТИЛИМ, 5 yillik Jahon tarixi 1 kurs, Mustaqil ta`lim mavzular 5 yillik, Мустакил таълим, 1.Kushon davlatining tashkil topishi, 1.Kushon davlatining tashkil topishi, mavzuga oid glossary, AMALIYOT BETLIKLARI, Oshga taklifnoma uchun, Oshga taklifnoma uchun, Paxta xomashyosini quritish, Audio ertaklar, Теория и методика ознакомления с природой



[ОКОЗ:

1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ;

2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.18.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]

[ТСЗ:

1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;

2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриат ва магистратурасига жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятга эга номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилишнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 апрель,
365-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) бакалавриатига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Институт бакалавриатига номзодларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат божхона қўмитаси деб аталади) раисининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Институтга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
3. Институтга ўқишга қабул қилиш қуйидаги босқичларда ташкил этилади ва ўтказилади:
дастлабки танлов;
махсус касбий танлов;
тест синовлари.
Ушбу тадбирлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
4. Институтда тасдиқланган Давлат таълим стандартлари асосида «Божхона иши» ва «Юриспруденция» (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади.
5. Институтга ўқишга кирувчи номзодлар учун:
«Божхона иши» таълим йўналиши бўйича математика (информатика ва ахборот технологиялари фани билан биргаликда) (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл), чет тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл), она тили ва адабиёт (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл) фанларидан;
«Юриспруденция» (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналиши бўйича тарих (ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 балл), чет тили (ҳар бир тўғри жавоб учун 2,1 балл), она тили ва адабиёт (ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл) фанларидан тест синовлари ўтказилади.
6. Институтга:
умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;
ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан кичик (қабул йилида ўн етти ёшга тўладиганлар) ва йигирма бир ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма бир ёшда бўлган;
ҳарбий офицерлар таркиби унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ёки ҳарбий хизматни ўтаган ўн саккиз ёшдан кичик ва йигирма беш ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшда бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.
Номзодларнинг бўйи 165 см.дан (қиз болалар учун 160 см) паст бўлмаслиги лозим.
7. Институтга ўқишга киришидан олдин номзодлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар номзод Институтга ўқишга қабул қилингандан сўнг давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаши, шартнома шартларини бажариши, шунингдек, курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлагандан сўнг беш йил ичида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатдан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча бюджет маблағларини қоплаши бўйича моддий жавобгарлик тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ огоҳлантирилади.
8. Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида (кейинги ўринларда ҳудудий божхона бошқармалари деб аталади) номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида ҳудудий божхона бошқармаси бошлиқлари буйруқлари билан ишчи гуруҳлари тузилади.
Ишчи гуруҳ фаолиятига ҳудудий божхона бошқармасининг бошлиғи раҳбарлик қилади ва унинг таркибига бошқарманинг кадрлар хизмати ва бошқа бўлинмалар вакиллари, шунингдек, мутахассис психологлар киритилади.
Ишчи гуруҳини тузиш бўйича буйруқда таркиб аъзоларининг вазифалари белгилаб берилади.
9. Ишчи гуруҳлари ўз фаолиятини қабул йилининг 1 январидан 31 августига қадар амалга оширади.
10. Ҳар йили Институтга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича Институт қабул комиссияси (кейинги ўринларда Қабул комиссияси деб аталади) тузилади ва унинг таркиби тасдиқланади.
11. Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади. Қабул комиссияси таркибига Давлат божхона қўмитаси ва Институтнинг соҳавий хизмат ходимлари киритилади.
Қабул комиссияси қабул йилининг 1 январидан 31 августига қадар фаолият юритади.
12. Қабул комиссияси таркибида:
психофизиологик ўрганиш;
ёзма иш (диктант) ўтказиш;
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш бўйича кичик комиссиялар тузилади.
13. Қабул комиссияси раиси:
қабул комиссияси ишини ташкиллаштиради;
қабул комиссияси вазифаларини белгилайди;
кичик комиссиялар таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;
кичик комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун ўз ваколати доирасида буйруқлар қабул қилади.
14. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ўзларининг доимий рўйхатда турган жойи ёки номзод таҳсил олаётган ўқув муассасаси жойлашган ҳудудий божхона бошқармасига мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклдаги ариза билан, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари ўз хизмат ўташ жойига мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклдаги билдирги билан мурожаат қиладилар.
15. Институтга ўқишга кириш учун ариза (билдирги)лар қабул йилининг 1 январидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.
16. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан ҳудудий божхона бошқармаси ишчи гуруҳига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
номзоднинг аризаси (билдирги);
номзоднинг паспорт нусхаси;
номзоднинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
номзод яқин қариндошларининг паспорти, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси, никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳномаси, никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномаси нусхалари;
номзоднинг Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари (асли ва нусхаси);
номзоднинг 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз);
номзоднинг таржимаи ҳоли;
анкета — сўровнома;
номзоднинг ўқиш, иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
номзоднинг умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;
ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси нусхаси;
номзоднинг меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма (агар мавжуд бўлса);
номзод ота-онасининг Институтга ўқишга киришга розилик хати.
Номзоднинг айрим ҳужжатларига аниқлик киритиш мақсадида қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.
Аризани қабул қилган ишчи гуруҳ аъзоси ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади.
17. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган божхона органлари ходимлари томонидан мазкур низомнинг 16-банди иккинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.
18. Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
19. Ҳудудий божхона бошқармалари мазкур Низомда назарда тутилган дастлабки танлов тадбирларини, Институт махсус касбий танлов тадбирлари бўйича вазифаларни бажаришга масъулдир. Бунда ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари ва Институт бошлиғи номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича вазифаларни, уларни бажариш муддатлари ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда тегишли қабул йили учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши ҳамда унинг ижросини назорат қилиб боришлари лозим.
2-боб. Дастлабки танловни ташкил этиш ва ўтказиш
20. Дастлабки танлов тарғибот ишларидан бошланади.
Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва Институт томонидан ёшларга божхона органларида хизмат қилишнинг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, уларда божхона органи ходими касбини онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян таълим мутахассислигини танлашда ёрдам бериш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилади.
21. Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
якка тартибда суҳбатлашиш;
индивидуал-психологик ўрганиш;
умум жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
тиббий кўрикдан ўтказиш.
22. Дастлабки танлов тадбирлари ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари томонидан қабул йилининг 1 январидан 1 майга қадар ўтказилади.
23. Дастлабки танлов:
фуқаро ёшлар учун доимий рўйхатда турган жойдаги ҳудудий божхона бошқармаси (номзод таҳсил олаётган ўқув муассасаси жойлашган ҳудуд)да;
ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари учун хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда), тегишли ҳудудий божхона бошқармаларида ўтказилади.
24. Дастлабки танлов тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
25. Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва уларнинг ушбу Низом талабларига мослигини ўрганиш дастлабки танлов якунлангунга қадар амалга оширилади.
Ушбу низомнинг 16 ва 38-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига, шунингдек, тўлиқ ва сифатли жамланган ҳолда Қабул комиссиясига ўз вақтида етказилишига ҳудудий бошқарма бошлиқлари бевосита масъулдир.
26. Якка тартибдаги суҳбат фуқаролар билан ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан, ҳарбий хизматчилар билан ҳарбий қисмлар (муассасалар) ёки бўлинмалар командирларининг тавсиясига кўра ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан, божхона органлари ходимлари билан тегишли ҳудудий божхона бошқарма бошлиқлари томонидан ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат номзод ариза (билдирги) билан мурожаат қилган кундан бошлаб 10 кун ичида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда якка тартибдаги суҳбат варақаси тўлдирилади.
27. Индивидуал-психологик ўрганиш номзодлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий божхона бошқармаларнинг ишчи гуруҳи таркибига киритилган психологлар томонидан уларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
28. Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилади;
Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмайди.
29. Психологик тест синови натижалари бўйича Институтга ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.
30. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳи таркибига киритилган мутахассислар томонидан индивидуал-психологик ўрганиш ўтказилгандан кейин 15 кун ичида мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
31. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашдан олдин уларнинг соғлиғи ҳолати тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномасини, ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимлари эса, ўзларига тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасасининг маълумотномасини тақдим этади.
32. Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича белгиланган талабларга жавоб бермаган номзодлар дастлабки танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди. Бунда номзоднинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари тўхтатилади.
33. Умумжисмоний тайёргарлик бўйича синовлардан муваффақиятли ўтган номзодларга улар мазкур Низомнинг 16-бандида назарда тутилган зарур ҳужжатларни тўлиқ топширганларидан сўнг, тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилади.
34. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом деб аталади) мувофиқ махсус ташкил этиладиган тиббий комиссияси томонидан амалга оширилади.
35. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига қўшиб қўйилади.
36. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус касбий танловга қўйилмайди.
37. Дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатлари йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни ўқишга юбориш тўғрисида мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда хулоса қабул қилинади. Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига тикилади.
38. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғма жилдлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) қабул жараёни бўйича «Абитур» базасини шакллантириш мақсадида, ҳудудий божхона бошқармалари ишчи гуруҳлари дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумоти тўғрисида (11-синф негизидаги умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим) ҳужжатларининг асли, ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлардан берилган тавсияноманинг асли (ҳарбий гувоҳномаси билан бирга), мазкур Низомнинг 57-бандида назарда тутилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатининг асли ҳамда мазкур Низомнинг 9-иловасида келтирилган маълумотномани тўлдирилиб, уларнинг паспорт нусхаси ва ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган аризалар нусхаси билан биргаликда Қабул комиссиясига қабул йилининг 20 май кунига қадар етказишлари лозим.
3-боб. Махсус касбий танловни ўтказиш
39. Қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 20 майига қадар Давлат божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилиб ҳудудий божхона бошқармаларга юборилади.
40. Ҳудудий божхона бошқармалар ишчи гуруҳлари режа-жадвалга мувофиқ номзодларни махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари билан таништиради, уларнинг белгиланган муддатларда Институтга ҳужжатлари тўлиқ ҳолда етиб келишларини таъминлайди.
41. Ҳудудий божхона бошқармалари бошлиқлари номзодларни Институтда ўтказиладиган махсус касбий танлов тадбирларига кадрлар хизматининг масъул ходимлар раҳбарлигида етиб келишларини таъминлайди.
42. Махсус касбий танлов қабул йилининг 25 июнига қадар Институтда ўтказилади.
43. Махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
психофизиологик ўрганиш;
тиббий кўрикдан ўтказиш;
ёзма иш (диктант);
компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш;
якка тартибдаги якуний суҳбат.
44. Қабул комиссияси дастлабки танловдан муваффақиятли ўтган номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ва махсус касбий танлов жараёнига тайёргарлик кўради.
45. Психофизиологик ўрганиш мазкур Низомнинг 10-иловасида келтирилган методикага мувофиқ қабул комиссияси таркибидаги психофизиологик ўрганиш бўйича кичик комиссия мутахассислари томонидан ўтказилади.
46. Тиббий кўрикдан ўтказиш юқори малакали тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан ўтказилади.
Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
47. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғининг ҳолатига кўра номзоднинг Институтда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.
48. Соғлиғининг ҳолатига кўра Институтда ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар махсус касбий танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
49. Ёзма иш номзодга диктант (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилларида) ёздириш орқали Институт қабул комиссияси таркибидаги ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия томонидан мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади. Бунда ёзма иш (диктант) ўтказиш бўйича кичик комиссия таркибига олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасалари мутахассислари келишув асосида жалб қилиниши мумкин.
50. Номзоднинг компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш мазкур йўналиш бўйича тузилган кичик комиссия томонидан ушбу Низомнинг 12-иловасида келтирилган методикага мувофиқ амалга оширилади.
51. Якка тартибдаги якуний суҳбат мазкур Низомнинг 13-иловасида келтирилган методика асосида номзодларнинг психофизиологик ўрганиш натижалари, ёзма иш (диктант) натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш натижаларини ҳисобга олинган ҳолда ўтказилади.
52. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул йилининг 25 июнига қадар коллегиал принцип бўйича, Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.
53. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
54. Институтга ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар учун тест синовларини ўтказиш тартиби Давлат тест маркази томонидан белгиланади.
Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан қабул йилининг 5 июлигача бўлган вақтда ўтказилади.
55. Тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларига Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ҳисобидан белгиланган тартибда пул маблағлари тўланади.
56. Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод чет тили фанидан тест синовлари ўрнига мазкур Низомда назарда тутилган Институтда ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан ўтказилган имтиҳон мазкур Низомнинг 14-иловасида назарда тутилган мезонларга асосан баҳоланади.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодлар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида чет тили фанидан тест синовларидан озод этиладилар.
Ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширган номзодларнинг тўплаган баллари ҳақидаги маълумот қабул йилининг 1 июлига қадар Давлат тест марказига тақдим этилади.
4-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар
57. Чет тилини В1 ва ундан юқори даражада билишини тасдиқловчи амалдаги давлат намунасидаги малака сертификатига ёки чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи халқаро сертификатларга, тегишлича CEFR (Common European Framework of Reference) бўйича В1 ва ундан юқори даражага, IELTS (International English Language Testing System) 5.5 ва ундан юқори баллга, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 70 ва ундан юқори баллга, TestDaF (Test Deutsch als Fremdsprache für ausländische Studienbewerber) бўйича ТD № 3 даражасига эга бўлган абитуриентларга чет тили фандан белгиланган максимал балл берилади ҳамда улар ушбу фан бўйича тест синовидан озод этиладилар.
58. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган номзодларга Институт бакалавриатига ўқишга имтиёзли кириш учун тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида балл қўшиш шаклида имтиёз берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон)
60. Агар номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг 58 ва 59-бандларида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.
61. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фарзандлари Институтга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Институтга қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.
Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
62. Номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3726-сон қарорига асосан имтиёз берувчи тавсияномага эга бўлсалар, уни қабул йилининг 20 июнигача Қабул комиссиясига тақдим этишлари шарт.
63. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган махсус мактаблар, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари Қабул комиссиясининг қарорига кўра, Институтга Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг Институтга танловдан ташқари ўқишга қабул қилишга тавсия этилган ғолиблари рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
64. Қабул комиссияси томонидан қабул йилининг 25 июнигача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 61 — 63-бандларида назарда тутилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар таълим мутахассислиги, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Давлат божхона қўмитаси тақдимномалари асосида қабул йилининг 4 июлигача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
5-боб. Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш
65. Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
66. Қабул комиссияси қабул йилининг 10 июлигача номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва мазкур Низомнинг 15-иловасига мувофиқ шаклдаги баённомани расмийлаштиради. Баённома номзодларни Институтга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
67. Институтга ўқишга қабул қилиш жараёнида Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра, квота бўйича белгиланган рўйхатда охирги ўринда турувчи номзоднинг тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринда турувчи номзодларнинг тўплаган баллари бир хил бўлса, уларнинг барчаси ўқишга қабул қилинадилар.
68. Институт бакалавриатига қабул қилинган ҳар бир номзод учун якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш методикаси иловасида келтирилган қайднома (махсус касбий танлов натижалари қайдномаси) асосида мазкур низомнинг 16-иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома тўлдирилади ва унинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдларига қўшиб қўйилади.
69. Институтга ўқишга қабул қилинган ҳарбий хизматчилар ва божхона органлари ходимларига ўз хизмат ўташ жойларига тақдим этиш учун уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқдан кўчирма берилади.
70. Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляция шикоятлари Давлат тест маркази томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
71. Қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
72. Номзодлар махсус касбий танлов пайтида Институт ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланиб, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва махсус касбий танловдан четлаштирилади.
73. Дастлабки танлов натижаларидан норози бўлган номзодлар, натижалар эълон қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан тузилган апелляция комиссиясига шикоят билан мурожаат қилишлари мумкин.
Апелляция комиссияси келиб тушган ариза ва шикоятларни уч иш куни ичида мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
74. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш, ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Қабул комиссияси раисининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
75. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (диктант), компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билим даражасини текшириш, ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.
76. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
Апелляция комиссияси қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
77. Институтга ўқишга кирмаган номзодларнинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари тест синовлари натижалари эълон қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида тегишли ҳудудий божхона бошқармаларга қайтариб юборилади.
78. Номзодни ўқишга қабул қилиш учун асос бўлган ҳужжатлар Институтда сақланади.
79. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига танлаш ва ўқишга қабул қилиш тадбирларини амалга ошириш
СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

ТИЛХАТ

Мен, _________________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилинсам, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилсам ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, ўқиш даврида менга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

____________________

____________________

(Имзо)

(Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» ___________

Биз, __________________________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васийи), фарзандимиз

______________________________________________________________________

(Ф.И.Ш.)

ўқишга қабул қилинса, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлаганидан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

____________________

____________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

____________________

____________________

(имзо)

(Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» ____________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

________________________________ га

(ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг Ф.И.Ш.)

________________________________________ да

(номзоднинг яшаш жойи)

яшовчи_________________________________ дан

(номзоднинг Ф.И.Ш.)

АРИЗА

Менга Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига Божхона институтига ўқишга кириш учун ҳужжатларимни расмийлаштиришга рухсат беришингизни сўрайман. Божхона органларида хизматни ўташ тартиби ва моддий таъминоти билан таништирилдим.

Танловда ______________________________________________ мутахассислиги бўйича иштирок этаман.

Тест синовларини _______________________________________________________ тилида топшираман.

(ўзбек, қорақалпоқ, рус)

Чет тилидан тест синовларини (имтиҳонни)________________________________тили бўйича топшираман.

Хизмат заруратига кўра лозим топилган жойда хизмат қилишга тайёрман. Хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга ваъда бераман. Оиламда ўзгаришлар бўлганда ҳамда яқин қариндошларимдан бирортаси жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, белгиланган муддатда бошлиқларимга ва шахсий таркиб билан ишлаш хизматига ёзма равишда хабар бераман.

____________________

____________________

(Имзо)

(Ф.И.Ш.)

20___ йил «____» _____________

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

_________________________________ га

(ҳудудий божхона бошқармаси бошлиғининг унвони ва Ф.И.Ш.)


Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling