2 5397727508189675992

Sana01.01.1970
Hajmi
#97715
Bog'liq
2 5397727508189675992
2 5235597900129501917, 8-amaliy ish, 3.01-Ўзбекистон-тарихи-Фан-дастури-2018, orta osiyo va ozbekistonning davlat muassasalari tarixi, 7-sinf Zoologiya namuna maktabim.uz, 7-sinf Zoologiya namuna maktabim.uz, 1-mavzu. Sugurta, 1-mavzu. Sugurta, AREAL LINGVISTIKADAN TAQDIMOT, SelfStudy (2), SelfStudy (2), Фермани лойиҳалаш ва хисоблаш, 2 5339426565551818174, 7-8 Sinflar Fizika fanidan bilimlar bellashuvi savollari



306
ОНА АРИ ЕТИШТИРИШ
Ари оиласини юқори маҳсулдор бўлиши ҳамда фойдали 
хўжалик кўрсаткичлари оиланинг она арисига боғлиқ бўлади.
Шунинг учун ҳам она ариси йирик сифатли бўлса 
оила арилари ҳам шунчалик кучли ва юқори маҳсулдор 
бўладилар. Асаларичилар ҳамиша ари оилаларида она ари-
си сифатли, юқори маҳсулдор бўлишини таъминлайдилар. 
Жанубий вилоятларда, туманларда махсус мутахассислашти-
рилган она ари етиштириш хўжаликлари ташкил қилинган 
бўлиб, бу хўжаликлар эрта баҳорда урчиган она ари етиш-
тириб, қиш фасли чўзилиб, баҳор кеч келадиган вилоятларга 
жўнатилади.
Она арининг сифати у етиштирилган шароитга ва 5–6 
кунли қуртчаси озуқасини етарли ва сифатли бўлишига 
боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, агарда она ари ривожла-
ниш вақтида унга ҳамма шарт-шароитлар яратилган бўлса, 
у ҳолда она арининг йириклиги ва вазнига қараб сифатли-
лигини аниқлаш мумкин. Мабодо усти беркитилган она ари 
ғумбаги паст ҳароратли оила ёки кичик оилада тарбияланса, 
у ҳолда унинг танаси йирик, вазни оғир бўлгани билан тухум 
найчаларининг сони кам ва натижада кам тухум кўяди, чунки 
ғумбакнинг усти беркитилгандан кейин ҳарорат паст бўлиши 
эвазига ғумбак ичидаги ривожланаётган она ари инчанинг та-
гида қолган озуқани истеъмол қилиши ҳисобига унинг вазни 
оғирлашиб, танаси катта бўлиб кетади.
Юқорида айтилган сўзларга риоя қилган ҳолда усти бер-
китилган она ари ғумбагини кучли очиқ ва ёпиқ қуртчалари 
ҳамда арилари кўп бўлган оилаларга тарқатилса етарли 
ҳароратда тарбияланган ғумбакдаги она ари сифатли бўлиб 
етишади.


307

Кўч чиқишига тайёрланган ари оиласидаги она ари 
ғумбагидан фойдаланиш
Табиий шароитда ари оилалари кўчга чиқишга тайёргар-
лик кўриш вақтида кўч ари ғумбагини тортиб она ари етиш-
тирадилар. Бу пайтда ари оилаларида арилари, қуртчалари 
кўпайиб, ҳарорат етарли бўлиб, бундай шароитда етиштирил-
ган кўч она ариларининг сифати яхши ва юқори маҳсулдор 
бўлади. Шунинг учун ҳам юқори маҳсулдор кучли кўчга 
чиқишга тайёргарлик кўраётган ари оилаларида етишти-
рилган она ари ғумбакларини керакли оилаларга ўтказишда 
фойдаланилса бўлади. Биринчи кўч арилари эски қари она 
ариси билан кўчга чиқиб кетгач, кўч чиқарган асосий ои-
лада кўп сонли кўч усти берк ғумбаклари қолади. Аслида 
иккинчи кўч чиқишининг олдини олиш мақсадида бирин-
чи кўч чиққан куни ёки унинг эртасига кўч чиқарган асо-
сий оилада қолган кўч ғумбакларининг битта энг йиригини 
қолдириб, қолганлари бузиб ташланади. Мабодо она ари 
ғумбаги керак бўлса, у ҳолда оиладаги кўч ғумбаклари би-
ринчи кўч чиққан кунидан бошлаб яна олти кун ғумбак етил-
гунга қадар ўша ғумбак тортган оилада қолдирилиб, олтинчи 
куни қирқиб олиниб, керакли оилага тарқатилади ва орадан 
1–2 кун ўтгач она ари чиқади. Аслида она арилар ғумбакни 
усти беркитилгандан кейин орадан 8–9 кун ўтгач чиқадилар. 
Она ари ғумбагини мумкатак қисмлари билан бирга қирқиб 
олиб, бошқа керакли оилага қўйилса ёки қирқилган она ари 
ғумбагини симтўрли қафасчага солиб, она ари чиққунча ари 
оиласи қуртчали рамкалар орасида ушлаб турилади ва она 
ариси чиққач, қафасчаси билан керакли ари оиласига ёки ки-
чик оилаларга урчиш учун қўйилса бўлади. Кўпинча ёш она 
арилар май ва июнь ойларида янги ёш оила ташкил қилиш 
даврида кўпроқ керак бўлади. Она арини керак вақтида етка-
зиш учун кучли юқори маҳсулдор ари оиласи танлаб олиниб, 
ички ҳажми қисқартирилади ва мумкатак рамкалари ораси 
12 мм дан 8 мм гача қисқартирилиб, яхшилаб ёстиқчалар ёр-
дамида иситилади.
Кўч она ари ғумбагини бир бўлак мумкатак инчалари би-
лан ғумбак атрофида 1–1,5 см қолдириб қирқиб олинади ва 
мана шу қирқиб олинган бир бўлак мумкатак инча қисмлари 
билан бошқа оиладаги она ари ғумбаги ўтказиладиган мумка-
так рамкага ёпиштирилади.



308

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling