Davlat byudjetining ijrosi va uning iqtisodiy tahlili (4)

Sana01.01.1970
Hajmi
#98016
Bog'liq
Davlat byudjetining ijrosi va uning iqtisodiy tahlili (4)
industrial oraliq, nobank, Rumiy-Ichingdagi ichingdadur(Kutubxona), tolov balansi, kurs ishiga, Qosimbekov Ulug`bek Kurs ishi 2020, Шайхонтоҳур1, Mustaqil ish, 5-10 variantlar, Mavzu 3 ee1e3, Mavzu 3 ee1e3, Mavzu 3 ee1e3, Mavzu 3 ee1e3, бизнес ва тадбиркорлик

Режа
Кириш...................................................................................................................3
1. Давлат буджети ва унинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни, моҳияти........................................................................................................................5
2. Ўзбекистон Республикасида бюджетнинг шаклланиш жараёни.......................................................................................................................10
3. Давлат бюджети ва ундаги мақсадли жамғармаларининг харажатлари тахлили.......................................................................................................................17
4. Давлат бюджетини даромадлари ва харажатлари ўртасидаги нисбатни оптималлаштириш ва прогнозлаш...........................................................................35
Хулоса.................................................................................................................53
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати................................................................55
Кириш
Мавзунинг долзарблиги. Давлат бюджети ва унинг тақчиллиги иқтисодиётнинг ажралмас қисми бўлиб, уни чуқур ўрганмасдан туриб, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мумкин емас. Тақчилликнинг ҳажмларини аниқлаш билан бирга, унинг иқтисодий моҳиятини ҳар томонлама ўрганиш зарур. Чунки, буджетда бундай вазиятнинг юзага келиши меъёрий ҳолат ҳисобланмайди, аммо уни йенгиб ўтиш ёки маълум чегарада ушлаб туриш мумкин. Идеал ҳолатдаги – тенглаштирилган буджет еса дунё мамлакатлари тажрибасида жуда кам учрайди. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, жамият ривожининг маълум босқичларида мамлакатнинг хусусиятларини инобатга олиб, буджет тақчиллигига йўл қўйилади. Буджет тақчиллигининг иқтисодиётга кўрсатадиган таъсирини билиш учун, аввало, уни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш, ушбу омилларнинг олдини олиш, буджет тақчиллигини бошқариш бўйича тўпланган жаҳон тажрибасидан фойдаланган ҳолда, уни ноинфляцион манбалар ҳисобига молиялаштириш бўйича жамият манфаатларини ҳимоя қилувчи тўғри қарорлар қабул қилиш ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Бу борада мамлакат миқёсида қабул қилинган ҳар бир қарор пировард натижада ялпи ишлаб чиқариш ва ялпи ички маҳсулот ҳажмининг, нархлар даражасининг ўзгаришига, аҳоли турмуш даражасига ўз таъсирини ўтказади.Шу нуқтаи-назардан олиб қараганда, давлат бюджети муносабатларини ўрганиб, унинг шаклланиш омилларини чуқур таҳлил қилган ҳолда такомиллаштириш масалалари бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил учун мўлжалланган енг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги олий Мажлисга Мурожаатномаси маърузасида “ Бугун мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини таҳлил қилар еканмиз, ўтган йили принсипиал муҳим ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар қўйилди, деб айтишга барча асосларимиз бор.1
Бу ислоҳотларнинг асосий мақсади- аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифатини таъминлашдир. Жадал ва барқарор ривожланишга қаратилган бу сиёсат бундан кейин ҳам сўзсиз давом еттирилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling