бизнес ва тадбиркорлик


Download 1.5 Mb.
Sana13.03.2020
Hajmi1.5 Mb.
#98347
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик
industrial oraliq, nobank, Rumiy-Ichingdagi ichingdadur(Kutubxona), tolov balansi, kurs ishiga, Qosimbekov Ulug`bek Kurs ishi 2020, Шайхонтоҳур1, Mustaqil ish, 5-10 variantlar, Davlat byudjetining ijrosi va uning iqtisodiy tahlili (4), Mavzu 3 ee1e3, Mavzu 3 ee1e3, Mavzu 3 ee1e3, Mavzu 3 ee1e3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 3


М.Р. Болтабоев, М.С.Қосимова, Ш.Ж. Эргашходжаева, Б. К. Ғойибназаров,
А.Н. Самадов, Р.Ходжаев


КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК


Тошкент – 2010

М.Р. Болтабоев, М.С.Қосимова, Ш.Ж. Эргашходжаева,


Б.К. Ғойибназаров, А.Н. Самадов, Р.Ходжаев. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 274бет.
Ушбу ўқув қўлланмада кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти, иқтисодиётда тутган ўрни, тадбиркорликнинг турлари ва шакллари, хори-жий мамлакатларда ҳамда Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ривожланиши, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш, таҳлил этиш, бошқариш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари, кичик бизнес ва тадбикорлик субъектларининг молиявий фаолияти, кредит билан таъминлаш шакллари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш усуллари, шунингдек, Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари баён этилган.
Мазкур ўқув қўлланма олий ўқув юртларининг барча таълим йўналишлари талабалари учун мўлжалланган.

Тақризчилар:


Қориева Ё.К., иқтисод фанлари доктори, профессор Суюнов Д.Х., иқтисод фанлари доктори, профессор

КИРИШ




Фанни ўқитишнинг долзарблиги. Ҳозирги кунда республи-камизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривож-лантириш масаласига давлатимиз иқтисодий сиёсатининг стратегик вазифаси сифатида қаралмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 январда бўлиб ўтган мажлисидаги
«Асосий вазифамиз- ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир» номли маърузасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бу борада зарурий чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтар экан, “Ҳозирги кунда кичик бизнес субъектлари ялпи ички маҳсулотнинг қарийб
50 фоизини ишлаб чиқармоқда. Ҳолбуки, 2000 йилда бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этган эди. Бундай натижа биринчи навбатда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик давлат томонидан доимий қўллаб- қувватланаётгани самарасидир”1,- деб алоҳида таъкидлаши мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янги босқичларга кўтаришни назарда тутади.
Бугунги кунда ушбу соҳа нафақат миллий иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини жадаллаштиришда, балки бугунги кун учун долзарб ҳисобланган аҳолини иш билан таъминлаш ва турмуш даражасини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин тутмоқда.
Лекин, шу билан бирга, бу борада айрим муаммоларга ҳам дуч келинмоқдаки, бунинг асосий сабаби кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган шахсларнинг ишни нимадан бошламоқ кераклиги, уни қандай ташкил этиш зарурлиги ва бошқариш сирлари ҳақида тўла тасаввурга эга эмаслигидадир. Шу жиҳатдан олиб қараганда, мазкур ўқув қўлланма юқоридаги муаммоларни самарали бартараф этишга муҳим ҳисса қўшади.

Download 1.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling