jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar Садуллаев А. 2013-конвертирован


Download 0.62 Mb.
Sana07.04.2020
Hajmi0.62 Mb.
#98921
Bog'liq
jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar Садуллаев А. 2013-конвертирован
jahon iqtisodiyoti va xalqaro iqtisodiy munosabatlar Садуллаев А. 2013-конвертирован, 10Richard usuli bilan havo uchun, 10Richard usuli bilan havo uchun, 11-MAVZU, 13-MAVZU, 10Richard usuli bilan havo uchun, ozbekistonda talim tizimidagi islohotlar navoiy viloyati misolida (1), ozbekistonda talim tizimidagi islohotlar navoiy viloyati misolida (1), 5-laboratoriya.Tursunov Anvar, 5-laboratoriya.Tursunov Anvar, axborot xavfsizligi, axborot xavfsizligi, Оралиқ назорати саволлари, 36439




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ




“ТУРИЗМ” КАФЕДРАСИ




Садуллаев А.
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР
(Маъруза матнлари тўплами)

Урганч – 2013 йил



Урганч Давлат университети иқтисод факультети Илмий Кенгашининг 2013 йил август ойидаги мажлисда муҳокама қилинди.
Тақризчилар: Иқтисод фанлари доктори проф. Салаев С.
Иқтисод фанлари доктори
проф. Дўстжанов Т.

Маъруза матнлари тупламида жахон мамлакатлари хўжалигининг вужудга келиши ва ривожланиши, бошка мамлакатлар хўжаликлари билан турли иқтисодий алоқалар ўрнатилишининг хусусиятлари кенг ѐритиб берилган.


Тўплам олий ва ўрта махсус ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларига,
«макроиктисод», «туризм» «меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» ва «касбий таълим (бухгалтерия хисоби ва аудит)» мутахассислиги талабалари, шунингдек, жахон мамлакатлари хўжалиги ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқалар билан барча қизиқувчилар оммасига мўлжалланган.

2




МУНДАРИЖА


Кириш. 4
Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асоси кўринишлари ва хусусиятлари 7
Жаҳон хўжалигида инсон ресурслари ва халқаро меҳнат тақсимоти 26
Халқаро савдо. Ташқи савдо сиѐсати 59
Ўзбекистоннинг ташқи савдоси ва уни бошқарув механизми 81
Халқаро капитал миграцияси 103
Ўзбекистоннинг иқтисодиѐтининг ривожланишида чет эл инвестицияларининг роли 139
Ривожланган мамлакатлар - халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида 153
Ривожланаѐтган мамлакатлар – халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида 194
Халқаро валюта-молия ва кредит муносабатлари 213
Халқаро иқтисодий интеграция ва унинг миллий хўжаликлар ривожланишига таъсири 236
Жаҳон интеграцион жараѐнларида Ўзбекистоннинг иштироки 269
КИРИШ

«Жахон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар» бутун дунѐ мамлакатлари миқѐсида хўжалик юритишнинг турлари ва усуллари, мамлакатлар хўжаликлари таркиби, тузилиши, мамлакатлараро хўжалик алоқалари, хўжалик ривожланишида асосий ўрин тутувчи халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятини ўргатувчи фандир.


Дунѐ мамлакатларининг тарихий ривожланиши, географик ўрни, сиѐсати, хўжалик юритиш усуллари турлича бўлгани учун, ҳозирда мавжуд бўлган 240 дан ошиқ мамлакатларнинг ривожланиш даражалари ҳам хилма- хилдир. Дунѐдаги энг тараққий этган 7 та мамлакат билан Африка қитъасидаги энг қолоқ, Сахрои Кабирда ва ундан жануброқда жойлашган мамлакатлар иқтисодиѐти ривожланиши бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Бозор иқтисодиѐтини анча илгари танлаган Шимолий Америка, Ђарбий Европа, Жануби-Шаркий Осиѐ мамлакатларининг тараққиѐт даражаси анча илгарилаб кетган. Бу мамлакатлар дунѐда етиштириладиган саноат маҳсулотларининг 4\5 қисмини, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг катта кўпчилигини, жаҳон экспорти ва импортининг жуда катта қисмини етказиб берадилар.
Илмий техника тараққиѐтини кенг қўллаѐтган саноати ривожланган мамлакатлар меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигини жуда юқори даражага етказганликлари сабабли бу мамлакатлар аҳолисининг турмуш даражаси ҳам жуда юкоридир.
Жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатларда саноати ривожланган мамлакатлар тайѐр ва юкори сифатли маҳсулотларни етиштиришга мослашган бўлсалар, қолоқ, энди ривожланаѐтган мамлакатлар жахон хўжалигига асосан хом ашѐ ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб берадилар.
Жахон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатларда мамлакатларнинг хўжалик алоқалари, халкаро молия-кредит тизими ва валюта муносабатлари муҳим ўрин тутади. Энди ривожланаѐтган қолоқ мамлакатлар иқтисодиѐтининг ривожланиши халқаро кредит тизимига бевосита боғлиқдир. Уларнинг саноати ривожланган илғор мамлакатлар ва халқаро иқтисодий ташкилотлардан оладиган кредитлари ўз иқтисодиѐтини тараққий эттиришга ѐрдам беради. Жаҳон бозорида олиб бориладиган савдо-сотиқлар эса ҳамма мамлакатлар учун маъқул бўладиган валюта курсларида олиб борилиши керак.
Шунинг учун жаҳон валюта тизимида мамлакатлар пулларининг бир- бирларига нисбатан курслари аниқланиб, давлатларнинг ўзаро иқтисодий алоқаларида фойдаланилади.
Жаҳон мамлакатларининг биргаликда хўжалик юритишлари, яъни интеграцияга киришишлари натижасида улар томонидан умумий бозор ташкил қилиниб, ресурслардан унумли ва самарали фойдаланилади ва бу
уларнинг иқтисодиѐти ривожланишига катта имконият яратади. Мана шундай алоқалар асосида мамлакатлар хўжаликларининг ривожланишини ва умуман юқорида айтиб ўтилган жараѐнларни жаҳон иқтисодиѐти ва халқаро иқтисодий муносабатлар фани ўргатади.
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотлар мухим ахамият касб этмокда. Жаҳон ҳамжамиятига республиканинг фаол интеграциялашуви иқтисодий ислоҳотларни утказишда мухим рол уйнайди.
Талабаларга мазкур фан хусусиятлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг ―Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари‖ номли асарида келтирилган материаллар, коидалар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси фаолиятида самарали фойдаланишлари хамда ижодий ѐндашишларини таъминлаш фанни ўрганиш олдида турган асосий вазифалардан биридир.
Президентимиз томонидан асарда кенг эътибор қаратилган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мазмуни, келиб чиқиш сабаблари ва салбий таъсири оқибатлари, Ўзбекистонда инқироз таъсири оқибатларининг олдини олиш ва юмшатишга асос бўлувчи омиллар, мамлакатимиз иқтисодиѐтини модернизациялаш ва янгилашни изчил давом эттириш борасида қўлга киритилаѐтган ютуқлар, устувор йўналишлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари тўғрисида талабаларга билим бериш мақсадида асосий масалалар фаннинг барча мавзуларида акс топган.
Ўзбекистон Республикасининг корхоналарининг ишлаб чикарган махсулотларини ташқи бозорлар чиқиши, чет эл фирма ва компанияларининг мамлакатимизда шаклланаѐтган товар ва хизматлар бозорига кириши сезиларли даражада ривожланиб бормоқда. Маълумки, очиқ турдаги иқтисодиѐтни яратмай туриб мамлакатимизнинг жаҳон хўжалигига интеграциялашуви бир мунча секин кечади. Шундай келиб чикиб жахон иктисодиѐтини ривожланиш тамойилларини чукур тахлил этиш ва ўрганиш, жахон мамлакатлари билан иқтисодий муносабатларни ривожлантириш шу куннинг талабига айланиб бормокда.
Юртимизда кенг имкониятлар мавжудлигини, яъни бой хомашѐ ресурсларга ва шунингдек малакали ишчи кучларига эгалигини, борлигини инобатга олиб рақобатбардош, сифатли маҳсулотларни ўз юртимизда чиқариб, шу йўл билан жаҳон ҳамжамиятида ва шунинг дунѐ бозорида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш мумкин. Мамлакатимиз ривожида хорижий инвестицияларни урни алохида ахамиятга эга булиб, шунингдек мамлакатимизни ривожлантиришнинг устувор йуналишлардан бири хисобланади.
Курсни ўрганишда бошқа иқтисодий фанлардагидек статистик, математик, график ва умумлаштириш усулларидан кенг фойдаланилади. Жаҳон иқтисодиѐти фанида ҳам билим эгаллашнинг эмпирик усуллари орқали тушунчалар ҳосил қилиш ва улардан назариялар келтириб чиқариш каби индуктив ва дедуктив усуллар кенг қўлланилади.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling