коррекцион дастур


Download 116.5 Kb.
Sana08.04.2020
Hajmi116.5 Kb.
#98955
Bog'liq
коррекцион дастур
Oila markazi uchun, About Cloud Technology, 7 sinf Tarix fanidan I chorak, vocabulary by O'rol, vocabulary by O'rol, zhahon tsivilizatsiyalari tarixi, 1 5177099595154456975, Mustaqil ish.Iqtisodiy beqarorlik, inqiroz,ishsizlik, 2-sinf-new-1, 1-topshiriq Feruza, “Адабий танқид фани” тамойиллари, “Адабий танқид фани” тамойиллари, ifodali oqish , 1.1

Ўсмир ёшдаги болаларнинг агрессив хулқ-атворини коррекциялаш усулларини экспериментал модели” номли ишланмаси
Психокоррекцион ёрдамнинг самаралилигига баҳо бериш борган сари актуаллашмоқда. Бу психологнинг таъсир эта олиши ва коррекцион ишнинг сифатлилигидандир.
Ишнинг самаралилигини баҳолашда аниқ методни белгилаб олиш зарур. Коррекцион ишда маълум бир методни олдиндан танлаш қийин, чунки иш фаолиятида психологлар турли методлардан фойдаланадилар. Ҳатто бир метод ҳар хил мутахассисда турли натижа беради. Ишнинг баҳосини бу методдан хабари бўлмаган эксперт бериши зарур.
Психологнинг тарбиявий-таълимий сифатини ҳисобга олиш керак.
Психологнинг касбига бўлган қизиқишини ҳисобга олиш зарур.
Гуруҳий коррекцион ишда психологнинг профессионал бўлиши катта аҳамиятга эга.
Психокоррекцион ишларда мижоз психологик таъсиридан сўнг қуйидагиларга қараб баҳоланади:

    • Ички кечинмаларнинг субъектив моҳиятининг ўзгарганлиги.

    • Таъсир этгандан сўнг мижознинг ижобий томонга ўзгариши.

    • Психологик таъсир самарасини белгилашда психофизиологик методлардан фойдаланиш мумкин. Улар инсоннинг вегетатив-соматик физиологик ва психик функцияларини баҳолайди. Психокоррекцион таъсирнинг самаралилиги мезони ҳар бир шахсдаги салбий ўзгаришларни айнан уни ўзига хос эканлигини ҳамда танланган психокоррекцион методлар таъсири шу ўзгаришларга қаратилганлигини ҳисобга олиш билан боғлиқдир.

МАҚСАД: Ўсмирлик давридаги агрессив хулқ-атворнинг таркиб топишига таьсир этувчи обьектив ва субьектив омиллар таьсирини камайтириш орқали агрессив хулқ-атворни олдини олиш ёки бирмунча енгиллаштириш.
Бу мақсадга эришишда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш муҳим аҳамият касб этади.
ВАЗИФАЛАРИ:

  • Агрессив хулқ-атвор деструктив характерга эга эканилигини бола томонидан англаб етишга кўмаклашиш.

  • Агрессияни ифодалашнинг ўринли усулларига ўргатиш ва эмоционал зўриқишлардан холос бўлиш.

  • Низоли вазиятларда ўз хулқ-атворини коррекция қилиш малакасини шакллантириш.

  • Болада ўз эмоциясини тўғри намоён қила билиш ва агрессив реакцияларини жиловлай олишга қаратилган билимларни хосил қилиш.

  • Бола бошқа одамларнинг кечинмалари, холати ва қиқишларини тушуниб етишига ёрдам бериш.

  • Шахслараро низоларни конструктив хал этиш билимини шакллантириш.


Download 116.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling