БМИга қўйиладиган талаблар

Sana01.01.1970
Hajmi
#99115
Bog'liq
БМИга қўйиладиган талаблар


БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР



  1. БМИ ҳисоб тушунтириш матни ва чизмаларидаги имзо ва имзо қўйилган кунларнинг мавжудлиги (раҳбар, маслаҳатчи ва битирувчи).

  2. БМИ хисоб тушунтириш матнида календар режа борлиги.

  3. БМИ хисоб тушунтириш матни ҳажми камида 70 вароқ (10000 – 15000 сўздан иборат бўлиши).

  4. Хисоб тушунтириш матни (бўлимлари) орасида очиқ жой қолмаслиги.

  5. Ҳар бир бўлим тугагач янги бўлим янги сахифадан бошланиши.

  6. Хисоб тушунтириш матни бир хил рангда ёзилиши (остига бошқа рангда ёки ёзилган рангда чизиқ тортиш ва рақамларни доирага олиб қўйилиши тақиқланади) зарур.

  7. Матн А-4 форматдаги титул вароқга (бунда барча вароқлар бир хилдаги қоғоз бўлиши зарур) чапдан 30мм тепа ва пастдан 20мм ва ўнгдан 5мм ташлаб ёзилади. Бунда бир саҳифадаги қаторлар сони 26-28 қатор бўлиши таъминланиши керак. Чизмалар қатъий равишда А-2 форматда қаламда чизилган бўлиши шарт. Акс ҳолда қабул қилинмайди қайта чизиш учун юборилади.

  8. Тақриз (агар тақризчи институтдан бошқа корхонадан бўлса албатта мухр ва тақризчи имзоси бўлиши зарур).

  9. Фикрнома раҳбар томонидан берилади.

  10. Деканат томонидан талабани рейтинги кўрсатилган маълумот.

  11. Талабанинг АРМдан китобларни тўлиқ топширганлиги ҳақида маълумот.

  12. Кафедра мудирининг битирувчи ҳимояга қўйилганлигини тасдиқловчи имзо.

  13. Лойиҳалаш натижалари бўйича чизилган схема ва чизмалар қўлда ёки компьютерда (агар талаба компьютерда мукаммал ишлай олиш малакасига эга бўлса) бажарилиши мумкин (мураккаб интернет ва янги адабиётлардан олинган схема ва диаграммалар бундан мустасно).

  14. Хуснихатни бир хил бўлиши керак.

Изоҳ: Битирув малакавий ишларни тайёрланиши қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 9 июнь №225-сонли буйруғи билан тасдиқланган олий ўқув юртларида бакалавр битирув малакавий ишини бажаришга қўйиладиган талаблар асосида бўлиши шарт.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling