ҚАЛБ КЎЗИНГНИ ОЧ...

Sana01.01.1970
Hajmi
#99220
Bog'liq
ҚАЛБ КЎЗИНГНИ ОЧ...



Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч... 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 

1
ҚАЛБ КЎЗИНГНИ ОЧ...
 
Мавлоно Румийдан ҳикматли сўзлар 
Румий, Жалолиддин. 
Қалб кўзингни оч... Мавлоно Румийдан ҳикматли сўзлар. 
Таржимон ва нашрга тайёрловчи Сабоҳат Бозорова. Т.: “Сано-
стандарт” нашриёти, 2011. 160 бет. 
ISBN 978-9943-396-16-6
УДК: 821.222.8-84 
ББК: 84(0)9 
Адем Сертелнинг “Саn kulagini Ac. Нz. Меvlаnаdаn ozlu 
Sоzlеr” китоби асосида нашрга тайёрланган ушбу рисоладан 
Мавлоно Жалолиддин Румий асарларидаги хикматли сўзлар 
ўрин олган. 
Бу борадаги анвалги нашрлардан фарқли ўлароқ Румий 
ҳикматлари мавзуларга бўлиниб, алифбо тартибида берилди. 
Сизни ўйлантираётган баъзи бир муаммолар, шунингдек 
қалбингиздаги оғриқ нуқталарга ушбу тўпламдан малҳам 
топасиз деган умиддамиз. 
Масъул муҳаррир: филология фанлари доктори, профессор 
Нажмиддин КОМИЛОВ 
Тақризчилар: филология фанлари номзоди, доцент Адҳамбек 
АЛИМБЕКОВ, 
филология фанлар номзоди Дилнавоз ЮСУПОВА 
© “Сано-стандарт” нашриёти, 2011 


Жалолиддин Румий. Қалб кўзингни оч... 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 

2
 
СЎЗБОШИ 
Мавлоно Жалолиддин Румий асарларига қизиқиш кейинги пайтда 
янада ортмоқда. Зеро, инсоннинг ҳам моддий, хам маънавий ҳаёти 
учун зарур ўгитлар унинг асарларида мукаммал бадиий ифодасини 
топган. 
«Маснавийи Маънавий»нинг тўла ҳолдаги назмий таржимасининг 
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол таржимасида нашр этилгани, 
марҳум шоир ва таржимон Асқар Маҳкам томонидан икки китобнинг 
шарҳи билан эълон этилгани қувонарли воқеа бўлди. 
Сабоҳат Бозорова томонидан нашрга тайёрланган «Қалб кўзингни 
оч... Мавлоно Румийдан ҳикматли сўзлар» китоби Румийни англаш
унинг маънавий оламидан баҳраманд бўлишга томон ҳайрли, қутлуғ 
қадамдир, дейиш мумкин. 
Кенг ўқувчилар оммасининг манфаатини кўзлаган ҳолда ушбу 
китобга Румий асарларидаги ҳикматли сўзларнинг насрий, содда 
баёни асосида тартиб берилган. 
Танланган ҳикматлар инсонни жиддий тафаккурга, ибратга 
чорлайди: «Саховат шаҳватларни, лаззатларни тарк этишдир. Шаҳват 
туфайли йиқилган турмайди», «Яхши одамнинг кўнглига ёмон фикр 
келдими, бу бежиз эмас, бунинг бир сабаби бор», «Дангасаликда 
кўпроқ зарар бор», «Тавба қуртга, ишқ эса аждаҳога ўхшайди. Тавба 
инсонларнинг, ишқ эса Аллоҳнинг сифатидир...» 
Жалолиддин Румий ҳикматларининг шарҳига оид аввалги 
нашрлардан фарқли ўлароқ, ушбу китобда мавзулар алифбо 
тартибида берилган. Бу китобхон учун яна бир қулайлик туғдиради. 
Мазкур китобни нашрга тавсия этаман. 

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling