talilij zhurnalistika turlari. korre

Sana01.01.1970
Hajmi
#99482
Bog'liq
talilij zhurnalistika turlari. korre


Aim.uz

Таҳлилий журналистика турлари. Корреспонденция

Таҳлилий журналистика турлари: корреспонденция, мақола, тақриз, журналист текшируви. Бу жанрларнинг умумий хусусиятлари ва ўзига хос фарқли томонлари. Корреспонденция жанрига тавсиф. Корреспонденция жанрига қўйиладиган талаблар. Корреспонденция ёзиш методикаси. Корреспонденция турлари: информацион ва таҳлилий корреспонденция. Информацион корреспонденциянинг ўзига хослиги, унга қўйиладиган талаблар, унинг информациядан фарқли томонлари. Таҳлилий корреспонденциянинг асосий вазифаси ва унда фактлар талқини. Матбуот материалларида таҳлилий корреспонденциянинг ўрни ва аҳамияти.


Корреспонденция—таҳлилий журналистиканинг мустақил жанрларидан бири ҳисобланади. У жамиятда содир бўлган воқеа- ҳодисаларни ишлаб чиқилган мавзуга мувофиқ тарзда “жойнинг кўлами”га мос тарзда, яъни бирор бир ҳудуд ёки корхона, хўжалик ёки муассасага қараб шаклни маълум маънода чегаралаб олади. Унинг асосини долзарб мавзуни унчалик катта бўлмаган кўламда тадқиқ қилишни талаб этади. Бу дегани тор кўламнинг олиниши, унинг матнини ҳам сиқиқ ҳолда беришни талаб этади, дегани эмас. Ўаммаси мавзу ва воқеликнинг табиатига боғлиқ. Шу маънода корреспонденция 100-120 қатордан бутун бир газета саҳифасини ҳам эгаллаши мумкин.
Жанрнинг асосий белгилари нималарда кўринади?
Юқорида таъкидлаганимиздек корреспонденциянинг мақола ва бошқа таҳлилий жанрлар билан умумий жиҳатларини эътиборга олган ҳолда, улардан фарқ қиладиган ўзига хос белгиларига ҳам тўхталиш зарурдир. Бу қандай белгилар?
Биринчи белгиси — тор кўламдаги хулосалар ва умумлашмалар. Бунда корреспонденция муаллифлари умумлашмалар ва хулосаларни алоҳида ва умумий, якуний характерда қилади. Матн мазмунида мавжуд бўлган бу хулосалар, умумлашмалар, йўлланмалар аниқ адресга қаратилган бўлиши керак. Бу журналистиканинг бошқарувчилик функцияси тор кўринишда бўлиб, у ўз ҳаракатлари бошқа шу мавзуга тааллуқли бўлган соҳаларда ёймайди. Корреспонденция битта корхона ёки ташкилотга бағишлангани билан бир пайтнинг ўзида жамоатчилик фикрни шакллантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари ҳар қандай корреспонденция ўқувчи дунёқарашини кенгайтиради, билимини оширади ва ўша воқеликдан хабардор қилади.
Корреспонденциянинг иккинчи белгиси —бевосита мустақил фактлар орқали хабар қилиш. Бу дегани фактлар корреспонденцияда ишлаб чиқилган мавзунинг ҳужжатли асоси ҳисобланади.
Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling